Экологик партия Депутати «Дўстлик» ордени олди
Энг улуғ байрамимиз арафасида Президентимиз фармонлари билан мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ юртдошларимиз давлат мукофотлари билан тақдирланди.
БатафсилЖамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилган қонун лойиҳасида «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда.
Ҳужжат лойиҳасига кўра, мазкур қонун 45-1-модда, яъни табиатни тез йўқолиб кетмайдиган маҳсулотлар билан ифлосланишдан муҳофаза қилишга доир модда билан тўлдирилади.
Бунда табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ҳудудларга, моддий маданий мерос объектлари жойлашган ҳудудларга бир марталик пластик маҳсулотларни (табиий органик полимер маҳсулотлар мустасно) олиб кириш, сотиш ва ишлаб чиқариш тақиқланади.
Олиб кириш, сотиш ва ишлаб чиқариш тақиқланган бир марталик пластик маҳсулотларнинг рўйхати эса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Шунингдек, юқоридаги чекловлар учун маъмурий жавобгарлик белгилаш мақсадида МЖтК 91-4-модда билан тўлдирилади.
Унга кўра, табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреация мақсадларига мўлжалланган ҳудудларда, моддий маданий мерос объектлари жойлашган ҳудудларга бир марталик пластик маҳсулотларни (табиий органик полимер маҳсулотлар мустасно) олиб кириш, сотиш ва ишлаб чиқариш, қиймати ва миқдорига қараб, фуқароларга БҲМнинг 2 бараваридан 25 бараваригача, мансабдор шахсларга эса – 5 бараваридан 30 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Энг улуғ байрамимиз арафасида Президентимиз фармонлари билан мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ юртдошларимиз давлат мукофотлари билан тақдирланди.
БатафсилПрезидентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.
БатафсилАбдушукур ҲАМЗАЕВ:
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:
Батафсил