Жараён      Бош саҳифа

«Урганч» «Ургенч»га айланаётганига ҳам негадир жиммиз

Яқинда пойтахтда бўлиб ўтган нуфузли анжуманлардан бирида германиялик вакиллар қийналиб бўлса-да ўзбек тилида гапираётган бир паллада юртдошимиз бўлмиш қайсидир мутасадди аёл рус тилида гапираётган лавҳа телевидениеда намойиш қилинди.

«Урганч»  «Ургенч»га  айланаётганига  ҳам негадир  жиммиз

Ажабланарлиси шуки, чет элликлар унга ўзбек тилида бир-икки савол беряпти, у эса шариллатиб рус тилида жавоб бермоқда. Бу аёлнинг ўз она тилида равон ва қийналмасдан гапира олишини кўпчилик яхши билади. У қанчадан-қанча кўрсатувларда чиқишлар қилиб, ўзбек тилида сўзлар эди. Энди эса дарров русийзабон бўлиб олгани кишида бошқача таассурот уйғотади.

Давлат тилига эътибор масаласи ҳар нафасда, ҳар бир ишимизда ёдимизда бўлмоғи керак. Худди онага бўлган эҳтиром ва меҳр қалбимиздан сира аримагани сингари ўз миллатимиз тилига бўлган муҳаббат ҳам вужудимизга сингиб кетмоғи зарур.

Давлат тили ҳақида қанча кўп гапирилмасин, жойларда бу борада олиб борилаётган ишларни кўнгилдагидек деб бўлмайди. Қайси шаҳар ёки туман марказларига борманг, дўкон ва савдо марказларида рус, инг­лиз тилларидаги хилма-хил ёзувларга кўзингиз тушади. Ҳатто ўзбеклардан ташқари бирор бир миллат кишиси яшамайдиган қишлоқ ёки овулларда ҳам хорижий тилларда ёзиб қўйилган реклама ёки эълонларни кўриб хуноб бўласиз. Баъзан шаҳар ёки туманлар номлари ҳам чет тилида ёзиб қўйилганига нима дейиш мумкин? Телевидение ходимларининг «Урганч»ни «Ургенч», «Гурлан»ни «Гурлен», «Боғот»ни «Багат», «Фарғона»ни «Фергана», «Қўқон»ни «Какан» деган талаффузини эшитиб очиғи тилимизнинг аҳволига ачиниб кетаман.

Давлат тилига эътибор бу даражада сустлашиб бораётганига ким ёки нималар сабаб бўлмоқда? Бу саволга жавобни, аввало, юртдош­ларимизнинг қалбига қўл солиб кўргач, айтиш мумкин. Инсоннинг юрагида ўз она тилига ҳурмат ва муҳаббат бўлмас экан, у ҳар доим ўзини маданиятли ва илғор киши сифатида кўрсатиб, чет тилида гапиришга уринаверади. Диққат билан тингланса, унинг гапираётган хорижий тилни ҳам чала ўзлаштиргани, эга-кесими ўлда-жўлдалиги сезилиб турганини ҳам пайқаш қийин бўлмайди. Аввал ўз она тилини қойиллатиб қўйган одамгина бошқа тилда равон гапиришни ўрганиши шубҳасиз.

Она тилимиз жозибаси ватанимизнинг барча ҳудудлари бўйлаб гавҳарлардек сочилиб кетган шевалар ҳисобига ортиб бориши керак, деб ўйлайман. Қачонки шеваларга адабий тилга ўгай унсур деб қаралса, ана шу жозибага ғубор ўрнашади. Ўтган асрнинг 60-йилларида Абдулла Қаҳҳордай улуғ адиб русча «икра» сўзи ўрнига хоразмликлар шевасига оид «увилдириқ» сўзини қўллашни таклиф қилган эди. Ёзувчининг бу топқирлигига қойил қолмасдан илож йўқ. Бу сўзнинг «увил» ўзаги «майда», «ушоқ» маъноларини ташийди. Бирор нарса майдаланганда «уваланди» ҳам дейилади.

Айрим тилшунос олимлар баъзи предметларни ўз аслича ишлатиш зарурлигини кўп таъкидлашади. Шу боисдан ҳам «самолёт», «вокзал», «аэропорт», «ракета», «машина», «ручка», «стол-стул», «университет», «институт» каби хорижий сўзлар ўз аслича қўлланилиб келиняпти. Ваҳоланки, кўпгина туркий халқларда «самолёт» – «учоқ», «вокзал» – «туралға», «машина» – «улов» тарзида ишлатилмоқда. Биз ҳам айрим чет эл сўзларининг шеваларимиздаги муқобил шаклини қўлласак, асло ютқазмаймиз. Ҳолбуки, шеваларимизда «стол»нинг «устал», «стул»нинг «курси», «кружка»нинг «сархум», «кароват»нинг «кат» деган муқобил шакллари мавжуд.

Ҳар бир ҳудуд ва минтақада давлат тилига масъул мутахассислар фаолият кўрсатади. Улар отнинг калласидай маош ҳам олишмоқда. Давлат тили бўйича вазир ёки ҳоким ёрдамчиси, матбуот котиблари, ёзувчи, журналист ва ўқитувчилар давлат тилининг асосий ҳимоячилари саналади. Минг афсуски, улар фаолият кўрсатаётган муассасаларнинг шундоққина рўпарасидаги бинолар пештоқига хорижий тилларда ёзиб илиб қўйилган пешлавҳалар қалашиб ётибди. Миллий тилга муҳаббатли одам уларни илиб қўяётган одамларга тўғри тавсия ва кўрсатмалар бериши зарур.

Дарҳақиқат, биз «Тилга эътибор – элга эътибор» деган отасўзини ҳар доим так­рорлаб келамиз. Менинг нуқтаи назаримча, элнинг ўзи биринчи навбатда ўз она тилига эътибор қаратмоғи лозим. Халқнинг ўзида миллий тилга ҳурмат шаклланмас экан, келажак авлодлар олдида улкан маънавий бойликни бой бериб қўйган одамлар саналамиз. Шу боисдан ҳам давлат тилига ҳамиша эҳтиромда бўлайлик!

 

Эрпўлат БАХТ




Ўхшаш мақолалар

Бекобод:  транспорт ва саноат тараққиётида  янги босқич

Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич

🕔13:29, 20.07.2026 ✔42

Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.

Батафсил
«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

🕔13:28, 20.07.2026 ✔40

Абдушукур ҲАМЗАЕВ:

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:

Батафсил
Ўзбекистон  футболчилари –  экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

🕔11:22, 30.06.2026 ✔97

Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Бекобод:  транспорт ва саноат тараққиётида  янги босқич

    Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич

    Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.

    ✔ 42    🕔 13:29, 20.07.2026
  • «Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

    «Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

    Абдушукур ҲАМЗАЕВ:

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:

    ✔ 40    🕔 13:28, 20.07.2026
  • Ўзбекистон  футболчилари –  экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

    Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

    Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.

    ✔ 97    🕔 11:22, 30.06.2026
  • Асрлар соясидаги  ҳаёт

    Асрлар соясидаги ҳаёт

    Фарғона водийси нафақат ҳосилдор тупроғи, балки табиатсевар инсонлари билан ҳам қадрлидир. Бу юртда дарахтни оддий ўсимлик эмас, балки ҳаётнинг нафаси, авлодлар хотираси деб билувчи одамлар кўп.

    ✔ 171    🕔 16:43, 04.06.2026
  • Парвозларнинг метеорологик  хавфсизлиги таъминланади

    Парвозларнинг метеорологик хавфсизлиги таъминланади

    Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

    ✔ 209    🕔 15:55, 21.05.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар