Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Ноёб фондни асраётган олимлар қулай меҳнат шароитига муносиб

Бугунги кунда пахтачиликда асосий эътибор ғўзанинг турли кутилмаган омилларга табиий бардошли, ҳосилдор, тола сифати юқори ҳамда инсон саломатлиги учун безарар бўлган янги навларини яратишга қаратилган.

Ноёб  фондни  асраётган  олимлар қулай меҳнат шароитига муносиб

Дунё қишлоқ хўжалигида зараркунандаларнинг салбий таъсири 1,4 триллион долларга тенг деб баҳоланиб, глобал ялпи ички маҳсулотнинг 5 фоизини ташкил этиши аниқланган. Шунинг учун, янги ғўза навлари селекциясида қимматли хўжалик белгиларини янада яхшилаш билан бир қаторда ноёб белги ва хусусиятларга эга, жумладан, кўсак қурти (Helicoverpa armigera)га нисбатан бардошли бўлган донорларни аниқлаш асосида янги бошланғич ашёларни яратиш долзарб муаммолардан бири ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Генетика ва ўсимликлар экспериментал биологияси институти «Ғўзанинг экспериментал полиплоидия­си ва филогенияси» лабораториясида фаолият юритаётган олимлар ҳам айнан мана шу йўналишда изланишлар олиб бормоқда. Ушбу лабораторияга тегишли ноёб объект – «Ғўза генофонди» қимматли коллекцияларида турли минтақалардан келтирилган намуналар сақланади.

Коллекция таркибида 9947 та маданий турларга оид ғўза намуналари мавжуд бўлиб, улардан 5099 та Мексика ғўза турига оид бўлиб, 688 таси Перу, 289 таси Афро-Осиё ва 198 та Ҳинди-Хитой ғўзаси вакиллари, шунингдек, 40 та ёввойи намуналар ҳамда 3633 дан зиёд диплоид ва тетраплоид тури вакилларининг дурагайлаш ва экспериментал полиплоидия усуллари асосида яратилган синтетик ҳамда дурагай намуналаридан иборат. Ушбу генофонд намуналарини ўрганиш, баҳолаш ва янада бойитиш ҳамда келажак авлод учун асраш энг муҳим вазифа ҳисобланади.

Ушбу муҳим ишни бир гуруҳ фидойи олимлар ўз зиммасига олишган. Уларнинг бу йўлдаги изланишлари эса Ўзбекистон Экологик партиясининг доимий эътиборида.

Куни кеча Ўзбекистон Экологик партияси раиси Абдушукур Ҳамзаев ушбу лабораторияда ғўзанинг янги навларини яратиш бўйича изланиш олиб бораётган ўсимликшунос олимларнинг фаолияти билан танишди. Лаборатория мудири биология фанлари доктори, профессор Фахриддин Кушанов бу ерда ғўзанинг ҳашаротларга бўлган иммунитет тизими ҳамда турли зараркунандаларга нисбатан чидамлилик хусусиятларини ўрганиш, янги навларни яратиш йўлида изланаётган олимлар, тадқиқотчилар – биология фанлари доктори Дилрабо Эраназарова, биология фанлари бўйича фалсафа докторлари (PhD) Озод Тўраев, Феруза Рафиева ҳамда биология фанлари номзоди Зироат Эрназарованинг илмий ютуқлари билан таништириб ўтди.

Бугунги кунда лабораторияда давлат дастури бўйича молиялаштириш йўналишида – 9 та ходим, жумладан 2 та фан доктори ҳамда 3 та фан номзоди ва фалсафа докторлари илмий фаолият олиб бормоқда. Фундаментал, амалий ва халқаро лойиҳалар амалга оширилмоқда.

– Мазкур лойиҳалар бўйича ташкил этилган илмий жамоага лабораторияда фаолият олиб бораётган илмий ходимлардан ташқари 12 та таянч докторант, 8 та магистр ва 15 та бакалавр талабалари жалб этилган, – дейди профессор Фахриддин Кушанов. – Лабораторияда 50 га яқин ходим фаолият олиб бормоқда. Бироқ улар қулай меҳнат шароитига эга эмас. Баъзи ҳолатларда бир хонада 15 тага яқин ходим ишлашига тўғри келяпти. Ўзбекистон Президентининг 2020 йил 12 августдаги «Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4805-сон ҳамда 2021 йил 1 апрелдаги «Илм-фан соҳасидаги давлат сиёсати ва инновацион ривожлантиришдаги давлат бошқарувини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5047-сон қарорларида Миллий ғўза генофонди коллекцияси марказини ташкил этиш бўйича вазифалар белгиланган. Бироқ «Ғўза генофонди» ноёб объекти штат жадвалида ҳанузга қадар 1 нафар раҳбар билан мутахассис, 2 нафар ишчи ва бир лаборант фаолият юритаётган бўлиб, мазкур объектни сақлаб туриш (жумладан янгилаб бориш) бўйича ишчи кучи етарли эмас. Бундан ташқари, ушбу персоналлар иш ҳақи жуда кам миқдорда бўлиб, кўпинча бу штатлар «вакант жой» сифатида қолиб кетиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Ўсимликшунос олимлар билан бўлган ушбу учрашув якунида юқорида айтиб ўтилган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш, илмий изланувчилар учун муносиб шароитларни яратишда Ўзбекистон Экологик партияси яқиндан ёрдам бериши ва тегишли идора ва ташкилотларни ҳам бунга жалб қилишга кўмаклашиши айтилди.

 

Камолиддин РЎЗИМАТОВ




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔30

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔218

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔215

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 30    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 218    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 215    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 343    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 514    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар