Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Кутилаётган катта хавф учун мукаммал илмий ечимлар керак

Ўзбекистон Президенти БМТ Бош Ассамблеяси 78-сессиясида она заминимиздаги бугунги экологик вазият ва унинг инсоният ҳаётига хавф солаётган жиҳатлари ҳақида алоҳида тўхталиб, жаҳон аҳли эътиборини қаратган эди: «Ҳозирги вақтда дунёда кескин экологик вазият кузатилмоқда.

Кутилаётган катта  хавф учун  мукаммал илмий ечимлар  керак

Сайёрамиз миқёсида учта инқироз, яъни иқлим ўзгариши, биохилма-хиллик йўқолиши ва атроф-муҳит ифлосланиши кучаймоқда». Бу фикрлар дунё миллатларининг юксак минбаридан айтилганининг ўзиёқ экология фан сифатида ижтимоий ҳаётда нақадар муҳим ўрин эгаллаётгани, бугун ва келажакка дахлдорлигини яққол намоён этади.

Экология фани том маънода «атроф-муҳит» билан мутуализмда, яъни биргаликда, ўзаро фойдали тарзда ҳаёт кечираётган «ўз уйи»даги организмлар ҳақидаги фандир. Экологияни барча фанлар билан у ёки бу даражада чамбарчас боғлиқ бўлган синтетик фан сифатида қабул қилиш керак. Интеграция жараёнида экология гўё, бир томондан, табиий, фундаментал ва техник фанлар, иккинчи томондан, ижтимоий-сиёсий фанлар чорраҳасида жойлашган. Эҳтимол, яқин келажакда айнан экология барча илмий билимларимизни яхлит бир тизимга бирлаштирадиган суперфаннинг асоси – ядросига айланар. Абу Райҳон Беруний айтганидек, «Агар инсонлар табиат қонунларини қўполлик билан бузиб, унга нисбатан зўравонлик қилишаётган бўлса, вақти келиб, табиат уларнинг бошига шундай кулфатларни соладики, буни ҳеч қандай куч қайтара олмайди».

Очиғини тан олайлик, жиддий экологик муаммоларга ҳалиям етарлича эътибор қаратмаяпмиз. Қандай экологик хавфлар яқинлашаётганини англаётганимиз йўқ. Сабаби нимада? Бундай ҳолат экологик таълим ва тарбиянинг лозим даражада эмаслиги, башариятнинг экологик маданияти етарли эмаслиги туфайли юзага келган. Шу боис ҳам Президент
Шавкат Мирзиёев раислигида 2022 йил 2 февраль куни чиқиндилар билан ишлаш тизими ва экологик ҳолатни яхшилаш, «Яшил макон» умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида мазкур кўрсаткичларни кўтариш масаласи энг долзарб вазифалардан бири сифатида эътироф этилган эди.

Ўзбекистон Республикасининг «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонуни 4-моддасида бошқа қоидалар қаторида «фуқароларнинг ҳаёт учун қулай табиий муҳитга эга бўлиш ҳуқуқини таъминлаш, барча турдаги таълим муассасаларида экология ўқувининг мажбурийлиги» кўрсатилган. Бироқ республикамиздаги айрим олий таълим ташкилотларида экология фанининг аҳамиятини англамасдан ва қонун талабларини бажармасдан, бу фанни ўйловсиз ва асоссиз равишда ўқув режасидан чиқариб ташлаш ҳолатлари учрамоқда. Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 27 майдаги 434-сонли «Ўзбекистон Республикасида экологик таълимни ривожлантириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорда ҳам «экологик таълимнинг самарадорлигини янги босқичга кўтариш» талаби қўйилиб, мазкур йўналиш устувор этиб белгиланган.

Суқротнинг бир гапи бор: «Энг осони – бошқаларга ўргатиш, энг қийини эса ўзингни анг­лай билишдир». Аммо бугун файласуфнинг гапларини тўлдирган ва замонга мослаштирган ҳолда айтиш жоизки, инсон нафақат ўзини ўзи англаши, балки ўзига ўзи зарар ҳам етказмаслиги, ўз уйи бўлмиш Ернинг биосферасини бузмаслиги лозимдир. Экология деб аталмиш фаннинг мақсади ҳам айнан шунга қаратилган.

Мана, 45 йилдан ортиқ вақт давомида Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти олимлари томонидан экология ва сув таъминотига оид долзарб муаммолар ечими бўйича кенг қамровли ишлар олиб борилаяпти.

Мазкур соҳадаги улкан тажрибамизга таянган ҳолда, бутун Марказий Осиё ва дунёнинг бошқа қурғоқчил ҳудудларида қўллаш мумкин бўлган қатор тайёр ечимларни таклиф қил­япмиз.

Биринчидан, турли жабҳалар, айниқса, саноат тармоқларида илмий-техник сиёсатни махсус экологик тайёргарлиги бўлмаган муҳандис-техник ходимлар амалга оширишмоқда. Олий таълим ташкилотларида техник, технологик, иқтисодиёт ва ижтимоий-гуманитар ихтисосликлар бўйича таҳсил олаётган талабалар ҳам етарли даражада экологик билимларга эга эмас. Шуларни инобатга олган ҳолда, барча олий таълим ташкилотларида нобиологик йўналиш­лар учун халқаро стандартлар асосида тайёрланган «Экология» дарслигидан фойдаланишни тавсия этамиз.

Мазкур китобда ҳар бир соҳа мутахассиси учун зарур бўлган экологик билимлар жамланган бўлиб, экологияга доир аниқ муаммолар атроф-муҳитни муҳофаза қилишга қаратилган муҳандислик тадбирлари билан боғлиқ ҳолда очиб берилган.

Иккинчидан, сув ресурсларидан фойдаланиш масалалари ва чўлланишга қарши курашиш бўйича истиқболли вазифаларни ишончли бажариш учун Ўзбекистон Республикасини вилоятлар, туманлар ва маъмурий чегаралар доирасида экология ва сув хўжалиги нуқтаи назардан районлаштириш таклиф этилмоқда. Бу эса табиатни муҳофаза қилишга қаратилган тадбирларнинг мажбурий ижроси, табиатдан барқарор фойдаланиш ва биохилма-хилликни сақлаш, экологик муаммолар ечимини кафолатлаш имконини беради.

Учинчидан, аҳоли учун зарур чучук сув захиралари ҳақида гапирадиган бўлсак, улардан оқилона фойдаланилган тақдирда, миқдори узоқ келажакка ҳам етиши шубҳасиз. Бу биринчи навбатда Фарғона водийси, Тошкентолди ва Жиззах зоналари, Қашқадарёнинг Китоб-Шаҳрисабз хандаги, Сурхондарё бассейнидаги ер ости сувларининг захирасидир.

Масалан, олимларнинг ҳисоб-китобларига қараганда, республикамизда ер ости сувларининг ҳажми секундига 293,4 куб метрни ташкил этади. Аҳоли сони 36 миллион киши (2023 йил 1 январь ҳолатида) эканини ҳисобга олсак, 1 кишига бир суткада 703,7 литрга тенгдир. Ўртача истеъмол меъёри суткасига 240 литр бўлса, 105,6 миллион кишини таъминлаш имкони мавжуд (бунда таъминланиш муддати 139,3 йилга етади). Агар биз Европада қабул қилинган суткасига 120 литр меъёрга ўтсак, бу захиралар ёрдамида 211,3 миллион кишини (ёки 350,6 йил давомида) сув билан таъминлай оламиз. Ваҳоланки, бугун бир қатор ривожланган мамлакатларда сув истеъмоли меъёрини суткасига 80, истиқболда эса 60 литргача камайтириш ҳақида бош қотиришяпти.

Бизда эса бу борада қандай вазият кузатилмоқда? Нима сабабдан бир кишига сарфланадиган сув миқдори бундай катта?

Бунинг асосий сабаби – эскирган сув қувурлари ҳамда сув таъминоти тизими ва насос агрегатларининг жуда паст фойдали иш коэффициенти билан ишлашидир. Шулар туфайли сувнинг 50 фоизидан кўпроғи беҳуда оқиб кетяпти.

Бугун сув ресурсларини интеграциялашган ҳолда бош­қариш схемалари ишлаб чиқилаётган экан, биз барча ташкилотлар учун узоқ муддатга мўлжалланган бундай схемаларни яратишимиз ва уларнинг «Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳамда Президентнинг юқорида қайд этилган «Ўзбекис­тон Республикаси сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Фармони талабларига мослигини таъминлашимиз керак. Зеро, ушбу фармонга мувофиқ сув ресурсларини интеграция­лашган ҳолда бошқариш тамойилларини жорий қилиш, аҳолини сув билан кафолатли таъминлаш, иқтисодиёт тармоқларига сувни барқарор етказиб бериш, сувнинг сифатини яхшилаш ва атроф-муҳитнинг экологик мувозанатини сақлаш мазкур концепциянинг устувор йўналиши этиб белгиланган.

Тўртинчидан, Марказий Осиёда сув таъминоти масаласини ишончли ҳал қилиб, шу орқали минтақанинг барқарор ривож­ланишига эришмоқчи бўлсак, ҳозирданоқ барча йирик саноат корхоналарини (шу жумладан, қурилиши режалаштирилаётган АЭСларни ҳам) ер ости ва ер усти сувларини чучуклаштиришга ўтказишимиз зарур. Бу борада газ-гидрат технологиясига асосланган сувни деминерализациялаш қурилмаси ишлаб чиқилган ва синовдан ўтказилиб, экологик ва иқтисодий жиҳатдан самарадор, деб топилган. Шу орқали биз табиатни муҳофаза қилишга доир вазифаларни ҳам бажаришнинг уддасидан чиқамиз.

Бугунги кунда ер ости ва коллектор-дренаж шўр сувлари ҳажми тобора ортиб бормоқда (улар жами олинаётган сувларнинг 30 фоизини ташкил қилади). Булар Ўзбекистондаги сунъий шўр сувли Сечанкўл (600 миллион куб метр), Ачинкўл (126 миллион куб метр) ва Арнасой кўллари (30 миллиард куб метрдан ортиқ) ҳамда Қозоғистон ва Туркманис­тондаги Оролбўйи кўлларидир. Бу кўллардаги сувнинг умумий ҳажми миллиардлаб куб метрни ташкил қилади ва биз ҳозирданоқ уларни деминерализациялаш ва бу сувлардан техник эҳтиёжлар учун ва саноатда фойдаланиш ҳақида ўйлашимиз лозим. Инчунин, тегиш­ли тарзда қайта ишлаш натижасида бу кўллардаги шўр сувдан ичимлик сув олиш, чиқиндиларидан эса гипс, оҳак, сода ва ош тузи ишлаб чиқариш мумкин.

(давоми келгуси сонда)

Шуҳрат МУРОДОВ,

Қарши муҳандислик-иқтисодиёт

институти профессори,

Ўзбекистон Экологик партияси

Марказий кенгаши аъзоси,

техника фанлари доктори




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔30

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔218

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔215

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 30    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 218    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 215    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 343    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 514    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар