Табиат      Бош саҳифа

Ёқилган хазонлар – касалликлар минбаи

Шундоқ ҳам тоза ҳаво топиб бўлмаётган замонамизда куз келди дегунча бурқсиётган тутун димоғимизни ачитади. Уюм-уюм тўпланган хазонлар, шох-шаббалардан қутилишнинг энг осон йўли уларни ёқиб юборишдек гўё.

Ёқилган хазонлар –  касалликлар минбаи

Афсуски, кўпчилик ушбу ҳаракати туфайли ўзи ва атрофдагилар саломатлиги, экология, тупроқ ва ҳайвонот оламига қанчалик зарар етказаётганини тушунмайди, ё билса ҳам билмасликка олади. Қонунчиликда хазон ёққанлик учун 3,3 миллион сўмгача жарима белгиланганига қарамай, кунда-кунора қоп-қора тутунни ичимизга ютамиз.

Эслаб кўрайлик, барглар ёз бўйи ўзларига йўлдаги чанг, оғир металл ва автоулов газларини йиғиб, шаҳар ҳавосини тозалаб табиий фильтр сифатида ишлаган. Ёқилган хазондан кўтарилаётган тутун ушбу заҳарли моддаларни яна ҳавога кўтаради. Куз шамоли эса уларни шаҳар бўйлаб тарқатади ва ёқилганда ҳосил бўладиган тутундан минглаб одамлар соғлиғини хавф остига қўяди.

Биринчи навбатда инсоннинг ўпка тизими зарарланади. Заҳарли моддалар қон орқали бутун танага тарқаб, буйрак, жигар, бош мия ва асаб тизимига катта зарар етказади. Уларнинг организмга аста-секин таъсир қилиши оқибатида тўқималар фаолияти бузилиб, саратон касаллиги пайдо бўлади. Бу нохуш экологик вазият туфайли келиб чиқадиган касалликлардан яна бири – бронхиал астма ҳисобланади. Бу ҳам тиббиётда долзарб муаммолардан бири бўлиб қолмоқда.

Мутахассислар ҳисоб-китобига кўра,1 тонна қуриган барг ёнганда ҳавога 9 килограммгача тутун мик­рочастицалари ажралади. Бу мик­рочастицалар таркибига: чанг, азот оксиди, ис гази, оғир металлар ҳамда инсон учун энг хавфли моддалардан – диоксин ва диоксан киради. Бу заҳарли моддалар инсон организмига тушгач иммун тизимини зарарлайди, гормон ва витаминлар фаолиятини издан чиқаради.

Шунингдек, қуриган майса ва баргларни ёқиш натижасида тупроқ қатламининг фойдали микроорганизмлари – ёмғир чувалчанглари, майда ҳашаротлар нобуд бўлади. Бундан ташқари, япроқларда тупроқ учун зарур бўлган органик моддалар бор, уларни ёқиб юбориш билан биз органик ўғитларнинг табиий алмашув жараёни ва тупроқнинг устки қатламини бузмоқдамиз.

 

Қуриган барглардан қандай ҳалос бўлиш мумкин?

Табиатда барча нарсалар мутаносиб қилиб яратилган. Кузда дарахтлардан тўкиладиган сарғайган барглар ерга кўмиб қўйилса, келгуси баҳор учун фойдали ўғитга айланади. Йиғилган баргларни қопларга солиб қиш давомида кутилса, улар чириб компостга айланади. Тажрибали боғбонлар кузда махсус чуқурлар қазиб, тўкилган баргларни шу чуқурларга кўмиб, устидан тупроқ тортишади. Баҳорда чуқур усти очилиб, тайёр бўлган чириндидан дарахтларга ўғит сифатида фойдаланишади.

Қадимда ота-боболаримиз ҳам хазон уюмларини чиритиб ўғит сифатида фойдаланиб келган, ҳар бир ерли хонадонда баргларни кўмиш учун махсус ўралар бўлган ва хазонлар шу ўрага кўмилиб, компост қилинган. Хазонларнинг чириши натижасида ер қатламининг унумдорлиги ҳам ошган.

 

Шахруза САТТОРОВА




Ўхшаш мақолалар

Чўлланишга  қарши курашиш кўлами  ошади

Чўлланишга қарши курашиш кўлами ошади

🕔10:27, 10.09.2026 ✔15

Учрашувда стратегик режалаштиришдан амалий лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва уларни молиялаштиришга ўтиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Бундай лойиҳалар ер ресурсларини тиклаш, экотизимлар барқарорлигини ошириш ва Марказий Осиёнинг экологик хавфларга чидамлилигини кучайтиришга қаратилади.

Батафсил
«Green University»да  инновацион лаборатория

«Green University»да инновацион лаборатория

🕔10:19, 10.09.2026 ✔20

Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University) ҳудудида Ўрмон ва манзарали ўсимликлар инновацион лабораторияси ҳамда ўрмон ва манзарали дарахтларнинг «In-Vitro» лабораторияси очилди.

Батафсил
Биохилма-хилликнинг йўқолиши  давлатлар молиясига жиддий зарба  бўлиши мумкин

Биохилма-хилликнинг йўқолиши давлатлар молиясига жиддий зарба бўлиши мумкин

🕔10:17, 10.09.2026 ✔17

Табиатни асраш фақат ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини ҳимоя қилишдан иборат эмас. Янги тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, соғлом экотизимлар мамлакат иқтисодиёти ва ҳатто давлатнинг халқаро молиявий обрўсига бевосита таъсир кўрсатади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Чўлланишга  қарши курашиш кўлами  ошади

    Чўлланишга қарши курашиш кўлами ошади

    Учрашувда стратегик режалаштиришдан амалий лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва уларни молиялаштиришга ўтиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Бундай лойиҳалар ер ресурсларини тиклаш, экотизимлар барқарорлигини ошириш ва Марказий Осиёнинг экологик хавфларга чидамлилигини кучайтиришга қаратилади.

    ✔ 15    🕔 10:27, 10.09.2026
  • «Green University»да  инновацион лаборатория

    «Green University»да инновацион лаборатория

    Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University) ҳудудида Ўрмон ва манзарали ўсимликлар инновацион лабораторияси ҳамда ўрмон ва манзарали дарахтларнинг «In-Vitro» лабораторияси очилди.

    ✔ 20    🕔 10:19, 10.09.2026
  • Биохилма-хилликнинг йўқолиши  давлатлар молиясига жиддий зарба  бўлиши мумкин

    Биохилма-хилликнинг йўқолиши давлатлар молиясига жиддий зарба бўлиши мумкин

    Табиатни асраш фақат ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини ҳимоя қилишдан иборат эмас. Янги тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, соғлом экотизимлар мамлакат иқтисодиёти ва ҳатто давлатнинг халқаро молиявий обрўсига бевосита таъсир кўрсатади.

    ✔ 17    🕔 10:17, 10.09.2026
  • Ер ости  «интернети»  ёхуд табиатнинг кўринмас қаҳрамонлари

    Ер ости «интернети» ёхуд табиатнинг кўринмас қаҳрамонлари

    Табиатда биз кўраётган ҳар бир дарахт, ўсимлик ёки ҳайвон ортида кўзга кўринмайдиган улкан биологик тизим мавжуд. Тупроқнинг бир сиқимида ҳам миллионлаб микроорганизмлар яшайди. Уларнинг орасида қўзиқоринлар алоҳида ўрин тутади. Қўзиқоринлар табиатнинг кўринмас қаҳрамонлари, табиий қайта ишлаш «заводи» ва келажакнинг экологик технологияси ҳисоб­ланади.

    ✔ 22    🕔 10:16, 10.09.2026
  • Сунъий  дунёдан табиий мувозанатга йўл

    Сунъий дунёдан табиий мувозанатга йўл

    Ландшафтлар уйғунлиги ортидаги илмий ҳақиқатлар

    ✔ 15    🕔 10:13, 10.09.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар