Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгашига Қарши шаҳри Алишер Навоий маҳалласида яшовчи Тамара Чоршанбиевадан қувур ёрилиши натижасида бир неча кундан буён ичимлик сув ер юзасига оқиб, исроф бўлаётгани ҳақида мурожаат тушди.
Ушбу мурожаатни зудликда ўрганиш учун Ўзбекистон Экологик партияси Қарши шаҳар кенгаши раиси Шокир Именов сув қувури ёрилган жойга борди. Мурожаатда айтилганидек, маҳалла ҳудудида тоза ичимлик сув қувурининг ёрилиши натижасида Жайхун, Тошбаланд, Тошлоқ кўчаларида истиқомат қилувчи аҳоли хонадонлари ичимлик сувдан узилиб қолган.
Аҳоли томонидан бу бўйича тегишли мутасадди ташкилотларга мурожжат қилинган бўлса-да, эътиборсиз қолдирилган.
– Сувни ҳаётимиз манбаига қиёс этамиз, – дейди мурожаатчи фуқаро Тамара Чоршанбиева. –
Бу ноёб неъматни қадим аждодларимиз ҳам муқаддас билиб, жуда қадрлаган. Нафақат инсониятнинг яшаш тарзи, балки бутун мавжудот оламининг яшнатувчиси ва яшартирувчиси ҳам сув эканлиги барчамизга кундай равшан.
Афсуски, тоза ичимлик сувнинг беҳуда нобуд бўлаётганини ҳар қадамда кўрганмиз ёки эшитганмиз. Негадир бунга жиддий эътибор ҳам бермаймиз ва «менга нима» қабилида иш тутамиз. Бироқ бу лоқайдликларимиз эртага қимматга тушишини хаёлимизга ҳам келтирмаймиз.
Экопартия Қарши шаҳар кенгаши раиси Ш.Именов «Қашқадарё сув таъминоти» МЧЖнинг Қарши шаҳар бўлими бошлиғига мурожаат қилиб, тезкорликда ҳал этиш чоралари кўрилди. Шу куннинг ўзида мутасаддилар ичимлик сув қувурини таъмирлаб, муаммо ҳал этилди.
– Шарқ ва Ғарб ҳакимлари сувни «ҳаловат манбаи» ёки «саломатлик маликаси»га қиёс этганлар, – дейди ЎЭП Қарши шаҳар кенгаши раиси Шокир Именов. – Сув баданни пок қилибгина қолмай, балки терининг «кўзи»ни очади. Сув таъсиридан бош мия ҳушёр тортади, чуқур нафас олади, юрак дадил уради.
Бугун аҳолининг атроф-муҳитга, табиий неъматлар исроф бўлишига нисбатан қарашлари бутунлай ўзгармоқда. Бу борада партиямиз аъзолари ҳамда депутатларимиз янада фаол бўлиб, тарғибот тадбирларини кучайтираётгани айни муддаодир.
Сожида АЛЛАЯРОВА,
ЎЭП Қашқадарё вилоят кенгаши бош мутахассиси
Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич
🕔13:29, 20.07.2026
✔42
Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.
Батафсил
«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»
🕔13:28, 20.07.2026
✔40
Абдушукур ҲАМЗАЕВ:
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:
Батафсил
Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда
🕔11:22, 30.06.2026
✔97
Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.
Батафсил