Жорий йилнинг 13 ноябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида дастлаб, «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси иккинчи ўқишда муҳокама этилди.
Таъкидланганидек, сўнгги йилларда мамлакатимизда атроф табиий муҳитни муҳофаза қилиш, экологик хавфсизликни таъминлаш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда санитария ва экологик ҳолатни яхшилаш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Мазкур қонун лойиҳаси ҳам ушбу соҳанинг ҳуқуқий асосларини янада мустаҳкамлаш мақсадида ишлаб чиқилган. Лойиҳада атроф табиий муҳитни меъёрдан ортиқ даражада ифлослантирувчи корхоналар, ташкилотлар, иншоотлар ва бошқа объектлар фаолиятини ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга чеклашни ҳамда тўхтатиб туришни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.
Фракция аъзолари томонидан қонун лойиҳасининг қабул қилиниши мамлакатимизда экологик ҳолатни янада яхшилаши, аҳолининг ҳаёти ва соғлиғига хавф юзага келишининг олдини олиши, ваколатли давлат органларининг ушбу йўналишдаги масъулиятини ошириш имконини бериши, бу эса ўз навбатида сайловчилар ва партия электорати манфаатларига тўла мос келиши таъкидланди ҳамда қонун лойиҳаси маъқулланди.
Йиғилишда, шунингдек, «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси ҳам иккинчи ўқишда кўриб чиқилди.
Мазкур қонун лойиҳаси билан ўндан ортиқ қонунга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилмоқда ҳамда янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқлаштирилмоқда.
Депутатлар томонидан қонун лойиҳасида 100 минг нафардан кам бўлмаган фуқаролар, Сенат, Омбудсман ва Марказий сайлов комиссияси қонунчилик таклифларини киритишга ҳақли экани ҳақидаги конституцион норма белгиланаётгани давлат ишларини бошқаришда фуқароларнинг иштирокини янада кентайтиришга, шунингдек, ислоҳотларнинг ташаббускори сифатида инсонлар ўзларининг келажаги, орзу-мақсадларини рўёбга чиқариш учун муҳим қарорлар қабул қилишда, жамиятдаги муаммоларни ўз вақтида ҳал этишда тўғридан-тўғри иштирок этишлари учун шароит яритишга хизмат қилиши таъкидланди.
Атрофлича муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳаси халқ вакиллари томонидан маъқулланди.
Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар
🕔16:35, 04.09.2026
✔117
Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.
Батафсил
Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?
🕔16:33, 04.09.2026
✔115
Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.
Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр
🕔16:32, 04.09.2026
✔112
Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.
Батафсил