Кимнингдир 16 ёшга тўлмаган фарзанди бахтсиз ҳодиса туфайли жароҳатланса ёки юқумли касалликлар (вирусли гепатитнинг А, В, С турлари, дизентерия (ичбуруғ), салмонеллез, қоқшол, ботулизм, бруцеллёз, дифтерия, қизамиқ, сувчечак) билан хасталанса, 5 миллион сўм суғурта пули берилади. Қандай қилиб дейсизми?
«Ўзагросуғурта» акциядорлик жамияти Соғлом она ва бола йили муносабати билан аҳолига кўрсатилаётган суғурта хизматлари кўламини янада ошириш мақсадида имтиёзли суғурта тарифларини қўллаган ҳолда «Она ва болани бахтсиз ҳодисалардан комплекс суғурта қилиш (Она ва бола)» номли янги суғурта хизматини жорий этди.
Бу ҳақда Миллий матбуот марказида бўлиб ўтган матбуот анжуманида жамият бошқарувининг Суғурта хизматларини ривожлантириш департаменти бош менежери Рустам Хидиралиев журналистларга маълум қилди. Ушбу суғурта дастурига кўра, жамият ва унинг ҳудудий бўлинмалари оналар ва 16 ёшга тўлмаган фарзандлар ҳаёти ва саломатлигини суғурталаш ишларини олиб бормоқда. Бу қонунчиликка зид келмайдиган мулкий қизиқиш суғурта объекти ҳисобланиб, суғурталанган шахсларнинг хоҳиш-иродасига боғлиқ бўлмаган ҳолда кутилмаган бахтсиз ҳодисалар оқибатида жароҳатланиш ёки юқумли касалликларга чалинишни суғурталашни назарда тутади.
Айтилишича, мазкур суғурта шартномасини имзолаш учун 6 минг сўм тўлаш керак. Суғурта муддати бир йил. Суғурта шартномаси (полиси)ни расмийлаштириш жуда осон. Суғурталанган шахслардан бири шартномада назарда тутилган юқумли касалликларга чалинганда суғурта полисида кўрсатилган суғурта пули биратўла тўлиқ тўланади. Энг муҳими, суғурта қилдирувчилар ҳар бир фарзандига алоҳида полисларни харид қилиш имконияти сақланади.
Айни пайтда «Она ва болани бахтсиз ҳодисалардан комплекс суғурта қилиш» туридан республика бўйича жами 11 минг 767 шартнома тузилган. Улар асосида 70,6 миллион сўм суғурта полиси қабул қилинган.
Ўз мухбиримиз
Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар
🕔16:35, 04.09.2026
✔119
Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.
Батафсил
Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?
🕔16:33, 04.09.2026
✔117
Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.
Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр
🕔16:32, 04.09.2026
✔114
Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.
Батафсил