Давр нафаси      Бош саҳифа

БУНЁДКОРЛИК ВА ШИЖОАТ ҲАР БИР КУНИМИЗДА АКС ЭТМОҚДА

Одамларнинг ўз ҳаётидан қанчалик мамнун ва рози, оилалар нечоғлик фаровон, фарзандлар нақадар бахтиёр экани мамлакатда амалга оширилаётган ҳар бир ишнинг инсон манфаатларига хизмат қилиши билан белгиланади. Тизимли ва узлуксиз ислоҳотлар негизида ана шу ҳақиқат мужассам.              

БУНЁДКОРЛИК ВА ШИЖОАТ ҲАР БИР КУНИМИЗДА АКС ЭТМОҚДА

Ўтган ҳафтада Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи, Республика Бош вазири Шавкат Мирзиёев Навоий ва Бухоро вилоятларида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Деҳқончилик ишларини ўз вақтида ниҳоясига етказиш ҳамда қишлоқ хўжалик маҳсулотларини ғамлаб олиш учун кузнинг ҳар бир куни ғанимат. Ҳудуднинг экспорт салоҳиятини ошириш ҳам айни шу жиҳатлар билан боғлиқ. Қолаверса, ижтимоий соҳа объектлари ва уй-жойларни куз-қиш мавсумига тайёрлаш, коммунал хизматлар ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари фаолиятини такомиллаштириш каби масалалар юзасидан қилинган муҳокамалар ҳам эл-юрт фаровонлиги йўлидаги навбатдаги қадамлардан бири бўлди.

Битирувчилар хорижда малака оширади

Бугун ҳар бир соҳа шакл ва мазмун жиҳатидан замонавий аҳамият касб этиши даврнинг асосий талабидир. Навоий вилоятида энергия тежовчи замонавий технологиялар билан жиҳозланган, йилига 500 минг тонна азот кислотаси ишлаб чиқаришга мўлжалланган корхона ана шундай талаблар асосида қад ростламоқда. Янги корхона ишга туширилгач, 50 йил аввал ўрнатилган эски қувватлар олиб ташланади.

Ўзбекистон кимё саноати ва бутун иқтисодиётимиз учун муҳим аҳамиятга эга бўлган бу лойиҳалар Япония, Швейцария, Хитой ва бошқа мамлакатларнинг етакчи компанияларида ишлаб чиқарилган энг замонавий технологиялар ва ускуналар асосида амалга оширилмоқда.

Яна бир муҳим жиҳат шундаки, янги корхоналарда 1300 дан ортиқ иш ўрни яратилади. Мамлакатимиз олий таълим муассасалари ва касб-ҳунар коллежларида янги технологиялар ва ускуналарни бошқарадиган ёш мутахассислар тайёрланмоқда. Келажакда улар хориждаги корхоналарда малака ошириб, ишлаб чиқаришни ишга туширишда иштирок этиши ва шу корхоналарда меҳнат қилиши кўзда тутилган.

Ҳа, эндиликда энг замонавий ускуналар билан жиҳозланган корхоналарда коллеж-лицейларни, университетларни тугатган ўз фарзандларимиз асосий мутахассис сифатида фаолият юритишади.

Истиқболли ҳамкорлик

Хабарингиз бор, Бухоро вилоятида қурилаётган Қандим газни қайта ишлаш заводидаги лойиҳалар Россиянинг «Лукойл» компанияси билан ҳамкорликда ҳамда Жанубий Кореянинг «Хундай Инжиниринг» ва Сингапурнинг «Энтер Инжиниринг» компаниялари иштирокида амалга оширилмоқда.

Лойиҳанинг амалга оширилиши янги юқори технологик қувватлар ва замонавий инфратузилмани ишга тушириш ҳисобидан йилига 8,1 миллиард куб метр табиий газ қазиб олиш ва қайта ишлаш, шу асосда харидоргир маҳсулотлар ишлаб чиқариш имконини беради. Заводнинг биринчи навбатини 2018 йилда фойдаланишга топшириш, сўнг қисқа муддатларда тўлиқ қувватда ишга тушириш режалаштирилган.

Бугунги кунда «Лукойл» Қандим гуруҳи ва Ҳавзак, Шоди, Қўнғирот истиқболли газ конларини ўзлаштириш, Жануби-Ғарбий Ҳисор ва Устюрт ҳудудидаги нефть-газ участкаларига ишлов бериш бўйича кенг кўламли ишларни амалга оширмоқда. Биргаликдаги геология-қидирув ишлари доирасида Орол денгизининг Ўзбекистонга тегишли қисмида истиқболли углеводород конлари очилди.

* * *

Буларнинг бари нимадан дарак беради? Бу бугун Ўзбекистон саноати барқарор ва изчил ривожланаётган мамлакатга айланганининг яққол ифодаси эмасми? Бу бир вақтлар «Бизнинг фарзандларимиз ҳам улкан заводу корхоналарни бошқара олармикан?» дея қилган орзуларимиз рўёби эмасми? Бир сўз билан айтганда, ҳар куни, ҳар дақиқа мамлакатимизнинг ҳар бир масканидан тараққиётнинг, ривожланишнинг қайноқ нафаси уфурмоқда, бунёдкорлик шижоати жўш урмоқда.

Камолиддин ШАМС




Ўхшаш мақолалар

Экология кодекси:  Келажак авлод олдидаги масъулиятимизнинг  ҳуқуқий  асоси зарур

Экология кодекси: Келажак авлод олдидаги масъулиятимизнинг ҳуқуқий асоси зарур

🕔13:31, 20.07.2026 ✔66

Айни пайтда Ўзбекистон Респуб­ликаси Экология кодекси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган. Зотан, бугун мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш, атроф-муҳитни асраш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланган. Шу боис, янги кодекс лойиҳаси жамиятимизда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Батафсил
2030 йилгача  асосий мақсад: Чўлланишга қарши курашиш ва  «яшил шаҳар»  бунёд этиш  Ушбу масала Президент ҳузурида муҳокама этилди

2030 йилгача асосий мақсад: Чўлланишга қарши курашиш ва «яшил шаҳар» бунёд этиш Ушбу масала Президент ҳузурида муҳокама этилди

🕔15:58, 09.07.2026 ✔193

Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев чўлланишга қарши курашиш ва чўл иқтисодиётини ривожлантириш, шунингдек, шаҳарларда «яшил шаҳар» тамойилларини жорий этиш юзасидан таклифлар тақдимоти билан танишди.

Батафсил
Экопартия –  таълим,  илм-фан ва амалиёт уйғунлигида

Экопартия – таълим, илм-фан ва амалиёт уйғунлигида

🕔15:58, 09.07.2026 ✔184

Мамлакатимизда юридик таълим тизимини замонавий талаблар асосида такомиллаштириш, таълим, илм-фан ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш ҳамда экологик ҳуқуқ соҳасида етук мутахассислар тайёрлаш йўлида яна бир муҳим қадам ташланди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар