Шарқий Хитойнинг тропик ўрмонларидан типратиканларнинг Месечинус уруғига мансуб янги тури қайд этилди. Ушбу уруғнинг шу вақтгача 4 тури маълум бўлиб, янги тур уларнинг бешинчиси бўлиб рўйхатга қўшилди.
Мазкур типратиканлар уруғи вакиллари Россия, Монголия ва Хитой ҳудудида учрайди. Янги турга мутахассислар Mesechinus orientalis деб ном бердилар. У географик жиҳатдан Хитойнинг шарқий қисмида учровчи ўз уруғининг ягона вакили ҳисобланади. Морфологик жиҳатдан «M. Hughi»га ўхшаса-да, лекин ҳажми кичиклиги, тиканларининг калталиги ҳамда бош суягидаги бир қанча белгилари билан фарқланади.
Чўлланишга қарши курашиш кўлами ошади
🕔10:27, 10.09.2026
✔15
Учрашувда стратегик режалаштиришдан амалий лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва уларни молиялаштиришга ўтиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. Бундай лойиҳалар ер ресурсларини тиклаш, экотизимлар барқарорлигини ошириш ва Марказий Осиёнинг экологик хавфларга чидамлилигини кучайтиришга қаратилади.
Батафсил
«Green University»да инновацион лаборатория
🕔10:19, 10.09.2026
✔20
Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green University) ҳудудида Ўрмон ва манзарали ўсимликлар инновацион лабораторияси ҳамда ўрмон ва манзарали дарахтларнинг «In-Vitro» лабораторияси очилди.
Батафсил
Биохилма-хилликнинг йўқолиши давлатлар молиясига жиддий зарба бўлиши мумкин
🕔10:17, 10.09.2026
✔17
Табиатни асраш фақат ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини ҳимоя қилишдан иборат эмас. Янги тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, соғлом экотизимлар мамлакат иқтисодиёти ва ҳатто давлатнинг халқаро молиявий обрўсига бевосита таъсир кўрсатади.
Батафсил