Кейинги пайтларда ижтимоий тармоқлар орқали Ўзбекистон Республикасининг «Қизил китоб»ига киритилган айиқ, жайрон каби ҳайвонлар, оққуш, турна каби қушларнинг аёвсиз ўлдирилаётгани ҳақидаги хабарларга тез-тез гувоҳ бўляпмиз.
Бундай мавзулар ҳақида гап очилганда айрим одамларнинг муносабатини ўқиб ёқангни ушлайсан: «жайроннинг гўшти ширин бўлади...» Наҳотки, аҳолимизнинг ҳайвонларга муносабати қорин қайғуси даражасида шунчалик саёз бўлса?! Бутун бошли ноёб тур қирилиб, табиатдан бутунлай йўқолиш арафасида турган бир пайтда гўштининг мазалилиги ҳақида гапириш учун одамнинг онги қай даражада бўлиши керак?
Бундан ташқари, Ўзбекистонда «Қизил китоб»га киритилган ҳайвонларни айниқса, хорижлик овчилар томонидан овлаш охирги вақтларда сезиларли кўпайган. Мана шундай вазиятда бу тоифадаги ҳайвонот турларининг нобуд бўлиши, миқдорининг камайиб кетиши ёки уларнинг яшаш муҳити бузилишига олиб келадиган ҳатти-ҳаракатларнинг олдини олиш ниҳоятда долзарб аҳамият касб этади.
Шу боисдан ҳам Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Қизил китоб»га киритилган ўсимликларга етказилган зарар учун жарималар миқдорини ҳисоблаш коэффициентларини беш баравар оширишни назарда тутувчи қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, тоифага қараб ҳар бир ўсимлик учун қуйидаги миқдорлар олинади:
– йўқолиб кетиш хавфи остида турган турлар – БҲМнинг 10 баравари;
– ноёб турлар – БҲМнинг 4 баравари;
– камайиб бораётган турлар – БҲМнинг 2,5 баравари.
Шунингдек, ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш қоидаларини бузиш натижасида етказилган зарар учун жарима миқдори 10 баробарга оширилди.
Масалан, қуйидаги жарималар миқдори белгиланади:
– битта қор қоплонини йўқ қилганлик учун Ўзбекистон фуқаросидан БҲМнинг 3 000 баравари, хорижий фуқаролар ва юридик шахслардан эса 400 000 АҚШ доллари ундирилади;
– битта эчкини йўқ қилганлик учун Ўзбекистон фуқаросидан БҲМнинг 2 000 баравари, хорижий фуқаролар ва юридик шахслардан эса 300 000 АҚШ доллари ундирилади;
– битта сайғоқ ёки жайронни йўқ қилганлик учун Ўзбекистон фуқаросидан БҲМнинг 500 баравари, хорижий фуқаролар ва юридик шахслардан эса 50 000 АҚШ доллари ундирилади;
– битта тувалоқ йўқ қилганлик учун Ўзбекистон фуқаросидан БҲМнинг 1 000 баравари, хорижий фуқаролар ва юридик шахслардан эса 100 000 АҚШ доллари ундирилади.
Ушбу қарор табиатимизни браконерлардан ҳимоя қилиш учун муҳим қадам бўлди дейиш мумкин. Шуни унутмаслигимиз керакки, тирик табиат бу бир-бирига узвий боғлиқ бўлган занжирдир. Унинг биттагина халқасининг узилиши бошқа турларининг йўқ бўлиб кетишига олиб келади.
Мазкур жуда нозик мувозанатни сақлаш учун инсоният унинг ҳар бир турини – ҳашаротдан тортиб, филгача, оддий тошбақадан тортиб, ўсимликкача муҳофаза қилиши, уларнинг яшаб, кўпайиши учун шароит яратиши лозим. Табиат муҳофазаси фақатгина экоташкилотлар эмас, балки ҳар бир инсоннинг вазифасидир.
Шаҳруза САТТОРОВА
P/S: Ўзбекистон Экологик партияси анча вақтдан буён айни шу масалада қайғуриб, бир неча чиқишлар қилган ҳамда уларда «Қизил китоб»га киритилган ўсимлик ва ҳайвонларни овлаш учун бериладиган рухсатномалар учун тўлов ҳамда уларга зарар етказганлик учун белгиланган жарималар миқдори жуда кам эканлигини таъкидлаб келаётган эди. Газетамизнинг олдинги сонларида ҳам бу масала ҳақида материаллар эълон қилинган эди.
Ушбу қарор вақт ўтган сари бебаҳолашиб бораётган ўсимлик ва ҳайвонларга бўлган муносабатнинг кескин ўзгаришига ҳисса қўшади деган умиддамиз.
Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич
🕔13:29, 20.07.2026
✔42
Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.
Батафсил
«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»
🕔13:28, 20.07.2026
✔40
Абдушукур ҲАМЗАЕВ:
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:
Батафсил
Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда
🕔11:22, 30.06.2026
✔97
Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.
Батафсил