Давр нафаси      Бош саҳифа

Янги йилда ҳам мақсадимиз бир – она табиатни асраш

Дунёда рўй бераётган экологик вазият бугун ҳеч кимни бефарқ қолдираётгани йўқ. Барча давлатлар бу жиддий масалага ўз имкониятлари доирасида муайян чоралар кўришга ҳаракат қилишяпти. Ўзбекистон эса, бу борада йирик ташаббуслар ва лойиҳалар билан жаҳон ҳамжамиятига ўз сўзини баралла айтаётгани ҳаммамиз учун шарафдир.

Янги йилда ҳам  мақсадимиз бир –  она табиатни асраш

Мана, 2023 йил ҳам ортда қолмоқда. Якунига етаётган йилни сарҳисоб қилсак, юртимизда экологик барқарорликни таъминлаш юзасидан қилинаётган улкан ишлар бугун дунё аҳли томонидан эътироф этилмоқда. Ўзбекистон сўнгги йиллар ичида ўзининг бир нечта амалий лойиҳалари билан Марказий Осиё ҳамда дунё экологик харитасида жиддий ижобий ўзгаришлар қилаётгани самимий тан олиняпти.

2023 йилда БМТ Иқлим ўзгариши бўйича конференциясида (СOP28) иқлим ўзгаришининг салбий оқибатлари Орол фожиаси туфайли Марказий Осиёда айниқса жиддий сезилаётгани, минтақамизда ҳаво ҳароратининг ошиши жаҳондаги ўртача кўрсаткичдан икки баравар кўплиги, фавқулодда иссиқ кунлар сони икки марта ортиб, музликлар майдонининг учдан бир қисми йўқолиб бораётгани таъкидланди. Тупроқ емирилиши жараёнлари аҳоли турмуш тарзига салбий таъсир кўрсатаётган, кучли чанг ва қум бўронлари одатий ҳолга айланаёзган, ичимлик сув  тақчиллиги, ҳаво ифлосланиши, биохилма-хиллик йўқолиши, қишлоқ хўжалиги ҳосилдорлиги пасайиши каби муаммолар тобора авж олаётган нозик бир даврда Ўзбекистон ўзининг муҳим ва стратегик фаолиятида йирик ташаббусларни илгари сурмоқда, амалга оширмоқда. Якунланаётган йил давомида ҳам худди шундай ташаббус ва лойиҳалардан бир нечтаси муваффақиятли бажарилди.

Жумладан, юртимизда муқобил энергия улуши икки бараварга кўпайди. Ҳозирда «яшил» водород ишлаб чиқариш бўйича илк амалий қадамлар ташлангани келажакда энергия танқислиги масаласи етарлича ижобий ҳал этилишидан далолат бермоқда.

Анъанага айланиб бораётган «Яшил макон» ташаббуси доирасида мамлакатимизда 1 миллиард туп кўчат экилаётгани экологик лойиҳалар амалиётда изчил бажарилаётганини кўрсатмоқда.

Энг қувонарлиси, бунинг натижасида Орол денгизининг қуриган тубида 2 миллион гектар майдонда ўрмонлар барпо этилди.

Биологик хилма-хилликни асраш, табиий ресурслардан оқилона ва тежаб фойдаланиш, иқлим ўзгаришларига мослашиш, яшил технологияларни кенг жалб қилиш, чиқиндини қайта ишлаш саноатини такомиллаштириш каби бир қатор муҳим ва долзарб вазифалар кириб келаётган 2024 йилда ҳам Ўзбекистон Экологик партиясининг асосий мақсадига айланади.

«Биз – Яшил тараққиёт учун!» шиори остида мамлакатда экологик барқарорликни таъминлаш ҳамда табиий ресурслардан самарали ва оқилона фойдаланиш, халқимизнинг қулай атроф-муҳитга бўлган ҳуқуқларини рўёбга чиқариш ва келажак авлод учун муносиб турмуш шароитларини яратиш йўлида 2024 йилда ҳам бир зум тўхтамаймиз. Бу йўлда фидокор халқимизнинг қўллаб-қувватловига таянамиз.

Ўзбекистон Экологик партияси кириб келаётган 2024 йил якунига етаётган йилдан-да сарамали бўлишини барча ватандошларимизга самимий тилайди. Осмонимиз мусаффолигини таъминлаш, она табиатни асраш йўлида бирлашишга даъват қилади.

Кириб келаётган 2024 йил муборак бўлсин!

 

Ўзбекистон Экологик партияси




Ўхшаш мақолалар

Муносабат  Бишкекдан янграган  Ташаббуслар

Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар

🕔16:35, 04.09.2026 ✔117

Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.

Батафсил
Давлат  ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

🕔16:33, 04.09.2026 ✔115

Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.

Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва  инсон қадри юксалаётган буюк давр

Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр

🕔16:32, 04.09.2026 ✔112

Ватанимиз мус­тақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар