Табиат      Бош саҳифа

Мораторий фақат қоғозда қолмоқда мансабдорлар эса «рухсатнома» бериш билан банд

Юртимизда экология ва атроф-муҳит муҳофазаси, атмосфера ҳавосини  тозалаш бўйича давлат миқёсида катта саъй-ҳаракатлар, стратегик дастурлар амалга оширилмоқда. Биргина «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳудудларда ҳар йил юз минглаб дарахт кўчатлари экилиб, дарахтзорлар, яшил майдонлар кўпайтириляпти.

Мораторий  фақат қоғозда қолмоқда  мансабдорлар эса  «рухсатнома»  бериш билан банд

Амалга оширилаётган бу амалий ишлар табиат олдида жуда кичкина албатта, қолаверса буларнинг натижасини кўриш учун ҳам, бир дарахтнинг вояга етиб, илдиз отиши учун ҳам йиллар керак.

Мавжуд яшилликни, ўрмон фондини, бир сўз билан айтганда, ҳар битта дарахтни асраб қолиш учун кенг жамоатчилик, табиатсевар ҳар бир юртдошимиздан тортиб, давлат раҳбаригача жон куйдирмоқда, ҳаракат қилмоқда. Дарахтларнинг ноқонуний кесилишининг олдини олиш мақсадида мораторий эълон қилинган, қонунни бузганлар эса жазоланяпти.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси томонидан 2023 йилнинг тўққиз ойи давомида экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва ўрмон хўжалиги соҳасида содир этилган жиноятлар таҳлилига кўра, дарахтларни ноқонуний кесилиши билан боғлиқ 2427 та ҳуқуқбузарлик қайд этилган, жумладан, 714 туп қимматбаҳо навли дарахтлар ноқонуний кесилган. Қайд қилинишича, Ўзбекистон Қизил китобига киритилган ўсимликлар режасиз ва назоратсиз йиғиб олиниши оқибатида табиий захиралар ва популяцияларининг ўсиш майдонлари қисқармоқда.

Дарахтларни ноқонуний кесганлар жазо олаётгани яхши. Аммо дарахтларни қонуний рухсат асосида кесаётганлар-чи?

Оч бўридек табиатга ҳамла қилаётган қурилиш фирмалари энди дарахтларни ноқонуй эмас, балки қонуний равишда кесиш йўлига ўтишди. Қонунга хилоф равишда дарахт кесиб, бир неча йил «ўтириб» чиққандан кўра, «соққасини» тўлаб, дарахтларни қонуний йўқ қилишга чоғланган кўринади бу «уддабурон»лар.

 

Пулини тўлаб қўйса бўлдими?..

Яқинда ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар Юнусобод туманида бир дона эман дарахти тегишли агротехник талабларга амал қилинмасдан Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманига кўчириб ўтқазилгани ва бунга Тошкент шаҳар Экология бошқармаси ҳеч қандай чора кўрмагани жамоатчилик муҳокамаларига сабаб бўлди.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг хабар беришича, ҳолат юзасидан жиноий иш очилган. Унга кўра, Тошкент шаҳар Экология бошқармаси томонидан ўрганиш ишлари олиб борилганида «Max Processing» МЧЖ мансабдор шахслари томонидан бир дона эман дарахти тегишли агротехник талабларга амал қилинмасдан Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманига кўчириб ўтқазилгани аниқланди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар прокуратураси томонидан «Max Processing» мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 198-моддаси 3-қисми ва 229-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Мана шу каби ҳолатлар кузатилаётгани, мораторий талабларига тўлиқ риоя этилмаётгани, аҳоли томонидан дарахтларнинг кесилиши борасида кўплаб эътирозлар билдирилаётгани, қонунчиликка амал қилинмасдан дарахтларни кесишга ёки кўчиришга қайта-қайта рухсатнома берилаётгани сабабли Экология вазирлиги 2024 йилнинг 1 февралига қадар Тошкент шаҳар Экология бошқармаси ваколатларини чеклаб, бошқарма фаолияти бўйича хизмат текшируви тайинлаган.

Аниқланган юқоридаги дарахт кўчириш жамоатчилик хабар топган биргина ҳолат холос. Одамлардан яширинча кесиб ташланган, ўзбошимчалик билан кўчириб ўтказилган дарахтлар қанча бўлса... Барча бирдек яшилликни, бир дона дарахт ҳимояси учун курашаётган бир паллада орқадан болта кўтариб чиқаётганлар борлиги, яна улар учун рухсат берилаётгани кишини ўйлантиради. Ахир, барча саъй-ҳаракатлар ҳаммамиз тоза ҳаводан нафас олишимиз, фарзандларимизнинг тоза экологик муҳитда улғайиши учун қилиняпти-ку. Атроф-муҳит носоғлом бўлса эртага ўша дарахт ўрнида қурилган бино ҳам, бир парча ер ҳам ҳеч кимга керак бўлмай қолмайдими? Мана шу оддий мантиқни анг­лаб етмаётганимиз ғалати-ку!

 

4 ойда 100 тупдан ортиқ кесиш рухсатномаси

Маълумотларга қараганда Тошкент вилояти Экология бошқармаси томонидан кўплаб кўриқхона ва ташкилотларга дарахтларни кесиш учун рухсатномалар берилган. Берилган рухсатномаларда дарахт ва буталар турли инфратузилмаларга халақит қилаётгани важ сифатида келтирилади. Кесишга рухсат берилган дарахтлар орасида эса бир неча йиллик чинорлар, садақайрағочлар ва навқирон ёшга етган 20-30 йиллик арчаларнинг борлиги жуда ачинарлидир.

Тошкент вилояти Экология бошқармаси бир неча ойнинг ичида 131 туп дарахт ва бутани кесиш учун рухсатнома берган. Бир жойга йиғилса бу кичик бир дарахтзорнинг йўқ бўлишини англатади.

Блогер Никита Макаренконинг ёзишича, берилган рухсатномалар 2022-2023 йилларда дарахт кесиш учун рухсатноманинг кичик бир қисми холос.

Мораторий даврида турли фирма ва компаниялар дарахт кесишга рухсатнома олиб, 528 та дарахт кесиб ташланган.

Тасаввур қиляпсизми, бу бутун бошли ўрмон дегани-ку! Афсуски, бу мораторий даврида дарахт кесиш учун берилган рухсатномаларнинг кичик бир қисми холос.

Дарахтларни қонуний равишда кесишнинг имкони бор экан, унда мораторий эълон қилишдан мақсад нима? Мораторий эълон қилингани билан дарахтларнинг жонига «қасд» қилиш ҳолатлари тўхтамаётган экан, унда яна қандай ўткир чоралар кўриш керак? Бу шунчаки масала эмас, бу тегишли мутасаддилар, парламент депутатлари томонидан тезкорлик билан чоралар кўришни талаб этадиган оғриқли масаладир.

 

Мансурбек ЖАББОРОВ,

«Oila va TABIAT» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Ҳеч ким  кўрмаса...  чиқинди  ташлаш  мумкинми?

Ҳеч ким кўрмаса... чиқинди ташлаш мумкинми?

🕔16:53, 04.06.2026 ✔18

Тасаввур қилинг: тонг отмоқда, қуёш нурлари юртимизнинг бепоён кенглик­ларини ёритмоқда. Сиз фарзандингиз билан маҳалла четидаги ариқ бўйига сайрга чиқдингиз. Лекин кўзингиз тиниқ сувга эмас, балки ариқ ичига ташланган турли чиқиндилар, қурилиш материаллари бўлаклари, шамолда учаётган полиэтилен пакетларга тушади.

Батафсил
Келажак  боғлари

Келажак боғлари

🕔16:40, 04.06.2026 ✔21

Бугунги кунда Ўзбекистон боғдорчилигида «функционал озиқ-овқат» яратиш даври бошланди. Энди боғбонларимиз меванинг йириклиги билан бир қаторда унинг таркибидаги инсон саломатлиги учун фойдали моддалар миқдорини ошириш устида ҳам изланиш олиб бормоқдалар.

Батафсил
Зарафшонда  депутатлар назорати:  Иссиқ сув муаммоси, кўчадаги чиқиндилар...

Зарафшонда депутатлар назорати: Иссиқ сув муаммоси, кўчадаги чиқиндилар...

🕔15:52, 21.05.2026 ✔80

Бугун ҳудудларда экологик барқарорликни таъминлаш, аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш ҳамда санитария ва ободонлаштириш ишларини тизимли ташкил этиш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Ҳеч ким  кўрмаса...  чиқинди  ташлаш  мумкинми?

    Ҳеч ким кўрмаса... чиқинди ташлаш мумкинми?

    Тасаввур қилинг: тонг отмоқда, қуёш нурлари юртимизнинг бепоён кенглик­ларини ёритмоқда. Сиз фарзандингиз билан маҳалла четидаги ариқ бўйига сайрга чиқдингиз. Лекин кўзингиз тиниқ сувга эмас, балки ариқ ичига ташланган турли чиқиндилар, қурилиш материаллари бўлаклари, шамолда учаётган полиэтилен пакетларга тушади.

    ✔ 18    🕔 16:53, 04.06.2026
  • Келажак  боғлари

    Келажак боғлари

    Бугунги кунда Ўзбекистон боғдорчилигида «функционал озиқ-овқат» яратиш даври бошланди. Энди боғбонларимиз меванинг йириклиги билан бир қаторда унинг таркибидаги инсон саломатлиги учун фойдали моддалар миқдорини ошириш устида ҳам изланиш олиб бормоқдалар.

    ✔ 21    🕔 16:40, 04.06.2026
  • Зарафшонда  депутатлар назорати:  Иссиқ сув муаммоси, кўчадаги чиқиндилар...

    Зарафшонда депутатлар назорати: Иссиқ сув муаммоси, кўчадаги чиқиндилар...

    Бугун ҳудудларда экологик барқарорликни таъминлаш, аҳолининг яшаш шароитларини яхшилаш ҳамда санитария ва ободонлаштириш ишларини тизимли ташкил этиш давлат сиёсатининг муҳим йўналишларидан бири бўлиб қолмоқда.

    ✔ 80    🕔 15:52, 21.05.2026
  • Мушуклар нега хуриллайди?

    Мушуклар нега хуриллайди?

    Мушукнинг ёнингизда ётиб, майин ва бир маромда «хурр-хурр» овоз чиқариши кўпчиликка ёқимли туюлади. Бу ҳолат кўпинча унинг xурсанд ва хотиржам эканидан дарак беради, деб ўйлаймиз. Аммо аслида мушукларнинг хуриллаши оддийгина ҳиссиёт ифодаси эмас, балки мураккаб табиий жараён ҳисобланади.

    ✔ 78    🕔 15:50, 21.05.2026
  • Экологик  фойдали  саноат ўсимлиги нега етиштирилмаяпти?

    Экологик фойдали саноат ўсимлиги нега етиштирилмаяпти?

    Яқинда Янгиобод эски бозоридан кичкинагина қутича сотиб олдим. Кўринишидан совғалар учун тайёрланган, сомон ёки бошқа табиий материалдан тўқилган. Иш столимга олиб келиб қўйгандим, бир ҳамкасбимиз кўриб, канопдан тайёрланганини айтиб қолди. Ҳаммаси шундан бошланди. Каноп ўсимлиги, ундан фойдаланиш мавзуси хаёлимдан кетмади.

    ✔ 116    🕔 15:38, 15.05.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар