Табиат      Бош саҳифа

Катта куч сифатида ўзни кўрсатиш вақти келди

Курраи заминда мавжуд бўлмиш ҳар бир тирик жон атрофини ўраб турган муҳит билан чамбарчас боғлиқ ҳолда яшайди. Фикримча, шу сабабли ҳам экология нафақат бугун, балки эртанги кунда ҳам ўзининг муҳим аҳамияти­ни йўқотмайдиган келажак фанидир.

Катта куч  сифатида ўзни кўрсатиш  вақти келди

У барчамизнинг умумий уйимиз бўлмиш она табиатда ҳаёт учун зарур нимаики неъмат бўлса, ҳаммасини фарзандларимиз, келажагимиз учун қандай асрашимиз кераклиги ҳақида илм ўргатувчи катта муаллимдир.

Биламизки, Президентимиз Шавкат Мирзиёев­ Марказий Осиёнинг экологик ҳолати ва айниқса, Ўзбекистон атроф-муҳитига оид муаммоларни кўтармаган биронта ҳам халқаро форум йўқ. Айтишим лозимки, мамлакатимизнинг кўплаб ҳудудларида экологик масалалар ҳали тўғри йўлга қўйилмаган, уларга етарлича эътибор берилмаган эди. Бу ҳолатга эса жамиятимиз бефарқ қараб тура олмади, айни шунинг учун ҳам юртимиз тақдирига беэътибор бўлмаган ватанпарварлар экология борасидаги муаммоларни ҳал этиш учун мақсадларини бирлаштиришди.

Бундан беш йил муқаддам ана шундай она табиатимиз жонкуярлари, экофаоллар, олиму мутахассисларни бир мақсад йўлида бирлаштира оладиган сиёсий куч – Ўзбекистон Экологик партиясига асос солинди.

Ўзбекистон Экологик партияси дастурий ғояси остида бирлашганлар мамлакатимиз, ҳаттоки Марказий Осиё минтақасида юзага келиши мумкин бўлган ва юзага келаётган экологик муаммоларнинг олдини олишни истаган, уларни ҳал этиш сари олға борадиган шахслардир. Ушбу партия бугунги кунда долзарб бўлган барча экологик муаммоларни ҳал этишда етакчига айланди. Партия аъзолари БМТ Бош Ассамблеясининг 78-сессиясида давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган ўткир экологик вазиятнинг юзага келаётганига алоҳида эътибор қаратиш тўғрисидаги ташаббусларни фаол қўллаб-қувватлади.

Айни дамда Ўзбекистон ўз имкониятлари доирасидан келиб чиққан ҳолда Марказий Осиёнинг энг заиф ерига айланиб бораётган Орол фожиаси оқибатларига қарши курашишда давом этмоқда. БМТнинг Бош котиби Антониу Гуттериш Орол денгизига ташрифи чоғида Орол фалокати нафақат Марказий Осиё, балки бутун инсоният биргаликда ҳал этиши керак бўлган сайёра муаммосидир, деган хулосага келди. Унинг фикрида жон бор, чунки, Оролнинг қуриган майдони қарийб 6 миллион гектарни ташкил этади. Бу майдондан ҳар йили 150 миллион тонна туз, чанг ва қум ҳавога кўтарилади. Улар осмонга кўтарилгач, булутлар билан аралашиб, минг километр масофагача ёйилади ва ерга шўр ёмғир, қор шаклида қайтиб тушади. Бунинг ортидан эса ернинг деградацияси ва чўлланиши вужудга келади. Зарарли чанг билан тўйинган Оролбўйидаги ҳаво маҳаллий аҳолини турли касалликларга гирифтор этиб, уларнинг генофондига салбий таъсир ўтказмоқда.

Вазиятни тубдан ўзгартириш зарур. Шундан келиб чиқиб, партия аъзолари экологик муҳитни соғломлаштириш борасидаги ишлар доирасида Орол денгизининг қуриган тубидан ўрмон мелиорацияси ишларини олиб боришни мақсадга мувофиқ деб билади. Бу борадаги илмий етакчи – Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти бўлиб, ўрмон хўжалиги корхоналари ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ушбу инс­титут технологияларидан фойдаланган ҳолда ўрмон мелиоратив ишларини олиб боради.

Президентимиз ташаббуси билан ишлаб чиқилган Орол денгизининг қуриган тубида ўрмон мелиоратив ҳолатини яхшилаш давлат дастури доирасида сўнгги 5 йилда 1 миллион 730 минг гектар майдонда ўрмонзорлар барпо этилди. Ўрмон плантациялари мавжуд бўлган жойларда дефляцион жараёнлар 60 фоизга камайди. Бундан ташқари, чўл ўсимликларини экиш орқали 3 минг гектар майдон яйловга айлантирилди. Мисол учун, тамарикс ўсимлиги яхши асал берувчи бўлиб, 1 гектар гуллаган тамариксдан 50 килограмгача асал олса бўлади. Шубҳасиз, бу ўсимликни кўпайтириш орқали чорвачилик ва асаларичиликни янада ривожлантириш мумкин. Ҳозирда эса тамарикс ўсимликлари қуриган Орол майдонларининг 2 минг гектарига экилмоқда.

Оролбўйи атрофларида намликнинг етишмаслиги жуда катта муаммо. Афсуски, у йилдан-йилга кучайиб бормоқда. Экологик партия аъзоси бўлган Ўрмон хўжалиги илмий-тадқиқот институти ходимлари Оролнинг қуриган тубига уруғ экишда сув сақловчи полимер наномоддалардан фойдаланиш техникасини ишлаб чиқди. Ушбу технология орқали туп­роқдаги намликни 2-3 бараварга ушлаб қолиш мумкин. Ушбу усул ўрмон мелиорация­си фанида эътиборга молик бўлган янги йўналишдир.

2023 йил 16 октябрь куни Самарқанд шаҳрида Жаҳон сайёҳлик ташкилоти Бош Ассамблеясининг 25-сессияси бўлиб ўтди. Унда Президентимиз иқлим ўзгаришининг кучайиши фонида яшил ҳудудларни ривожлантириш бўйича халқаро ҳаракатлар дастури қабул қилинганини таъкидлади. Бугун туризм соҳаси ҳар қачонгидан ҳам долзарб­лашиб бормоқда. Оролбўйида экотуризмни ривожлантириш муҳим аҳамиятга эга. Шу муносабат билан Экологик партия ўзининг эътиборини илмий-тадқиқот экотуризмини ривожлантиришга қаратиши ва бунинг учун Мўйноқдан Қозоғистоннинг Казалинск шаҳригача бўлган масофага биологик маршрут ажратилиши лозим. Унда сайёҳларга ботаниклар, геологлар ва бошқа олимлар ҳамроҳлик қилади.

Орол денгизининг қуриган тубида Халқаро ёшлар экологик марказини ташкил этишнинг вақти келди.

Бу марказда турли мамлакатдан келган ёш олимлар Оролнинг қуриган тубини ва айниқса, ўсимлик қоплами шаклланишини ҳар томонлама ўрганиб чиқиши мумкин. Бу алоҳида илмий эътиборга лойиқ бўладиган мутлақо янги объект бўлиб, мазкур масалада Ўзбекис­тон Экологик партияси, айниқса, етакчи роль ўйнамоғи лозим. Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов Жаҳон сайёҳлик ташкилоти Бош ассамблеясининг 25-сессиясида қилган маърузасида айтганидек, мамлакатимиз 2024 йилда 10 миллион сайёҳ қабул қилишни мақсад қилган. Экотуризмни ривожлантириш соҳаси жуда катта аҳамиятга эга бўлиб, биз экологлар бу борада бирлашиб, якдил ишламоғиз лозим.

Орол денгизининг экологик ҳалокати Марказий Осиё минтақасидаги иқлим ўзгаришига бевосита катта таъсир кўрсатади. Шунинг учун дунё ҳамжамияти чўллашган ва чўллашаётган ҳудудларнинг зарарли оқибатларини олдини олиш учун курашмоқда. Жумладан, 2023 йилнинг 18 октябрида давлатимиз раҳбари Пекинда бўлиб ўтган «Бир макон, бир йўл» III Халқаро форумининг очилиш маросими ва ялпи мажлисида иштирок этиб, минтақадаги оғир экологик вазиятга тўхталиб ўтди. Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришлари университетида етакчи хорижий университетлар билан биргаликда экология соҳасида мутахассислар тайёрлаш дастурини ишлаб чиқиш таклифи Президентимизнинг ғоят муҳим ташаббусларидан бири, десак муболаға бўлмайди.

Орол фожиаси – Марказий Осиё мамлакатлари экологиясининг энг нозик нуқтаси. 2023 йилнинг 1 — 12 декабрь кунлари Дубай шаҳрида БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича 28-конференцияси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон делегацияси конференцияда иштирок этаётган турли мамлакат вакилларига Орол денгизининг қуриган тубида олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумот берди. Иқлим ўзгаришидаги ўрмон плантацияларининг ўрни ҳақидаги мавзу қизғин баҳс-мунозарага сабаб бўлди. «Иқлим ўзгариши: илм-фан сиёсати» сессиясида турли мамлакат вазирлари, соҳа раҳбарлари, олим ва бошқа сиёсатчилар иқлим ўзгаришига қарши курашишда ўрмон плантацияларининг муҳимлигини бир овоздан таъкидлашди. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирининг биринчи ўринбосари Обиджон Қудратов мамлакатимиз олдида турган ушбу глобал муаммони ҳал этишда илм-фаннинг ўрни нечоғли муҳим эканини айтиб, айни дамда Орол денгизининг қуриган ҳудудига татбиқ этилаётган илмий ишларнинг ижобий таъсири ҳақида маълумот берди. Қувонарлиси шундаки, мамлакатимизда ҳаво мусаффолигини сақлаш, чўлланишни тўхтатиш, ўрмонларни асраб-авайлаш ва кўпайтириш, яшил иқтисодиётни ривожлантириш йўлида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Ўйлайманки, Ўзбекистон Экологик партияси она табиатимиз муҳофазаси, мамлакатимиз фаровонлиги ва яшил келажак мақсадларини олға сураётган катта сиёсий куч сифатида ўзини янада қатъият билан кўрсата олиш вақти келди.




Ўхшаш мақолалар

Янги ҳуқуқий меъёр  Ёввойи  Ўсимликлар эътибордан  четда  эмас

Янги ҳуқуқий меъёр Ёввойи Ўсимликлар эътибордан четда эмас

🕔09:22, 23.10.2025 ✔28

Эндиликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомникларнинг давлат ҳисобини юритиш янада такомиллаштирилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди.

Батафсил
Боғотда чиқинди муаммоси:  рақамлар тизимли ёндашувни  талаб  қилмоқда

Боғотда чиқинди муаммоси: рақамлар тизимли ёндашувни талаб қилмоқда

🕔09:18, 23.10.2025 ✔31

Боғот туманида сўнгги йилларда экологик маданиятни шакллантириш ва чиқиндиларни тўғри бошқариш борасида ижобий силжишлар кузатилмоқда.

Батафсил
Ҳайвонлар ва қушларда ҳам  ғурур бор

Ҳайвонлар ва қушларда ҳам ғурур бор

🕔09:09, 23.10.2025 ✔38

Баъзан кўча-кўйда ғурурсиз, бебурд эркакларни ҳам учратиб қоламиз. Улар оиласи, рафиқаси, опа-сингил ва қизларини хавф-хатар ёки бошқа омиллардан ҳимоя қилиш ўрнига «муаммога тоқатим йўқ» дегандай қўл силтаб, лоқайдликка бериладилар.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Янги ҳуқуқий меъёр  Ёввойи  Ўсимликлар эътибордан  четда  эмас

    Янги ҳуқуқий меъёр Ёввойи Ўсимликлар эътибордан четда эмас

    Эндиликда ёввойи ҳолда ўсувчи ўсимликларни етиштириш бўйича питомникларнинг давлат ҳисобини юритиш янада такомиллаштирилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори қабул қилинди.

    ✔ 28    🕔 09:22, 23.10.2025
  • Боғотда чиқинди муаммоси:  рақамлар тизимли ёндашувни  талаб  қилмоқда

    Боғотда чиқинди муаммоси: рақамлар тизимли ёндашувни талаб қилмоқда

    Боғот туманида сўнгги йилларда экологик маданиятни шакллантириш ва чиқиндиларни тўғри бошқариш борасида ижобий силжишлар кузатилмоқда.

    ✔ 31    🕔 09:18, 23.10.2025
  • Ҳайвонлар ва қушларда ҳам  ғурур бор

    Ҳайвонлар ва қушларда ҳам ғурур бор

    Баъзан кўча-кўйда ғурурсиз, бебурд эркакларни ҳам учратиб қоламиз. Улар оиласи, рафиқаси, опа-сингил ва қизларини хавф-хатар ёки бошқа омиллардан ҳимоя қилиш ўрнига «муаммога тоқатим йўқ» дегандай қўл силтаб, лоқайдликка бериладилар.

    ✔ 38    🕔 09:09, 23.10.2025
  • Тозалик ва озодалик  ойлиги бошланди:  Ҳисса  қўшинг, фаол  иштирок этинг!

    Тозалик ва озодалик ойлиги бошланди: Ҳисса қўшинг, фаол иштирок этинг!

    Ўзбекис­тон Президенти топшириғига кўра, 15 октябрдан эътиборан бутун республикада тозалик ва озодалик ойлиги бошланди.

    ✔ 58    🕔 15:30, 16.10.2025
  • Табиатнинг  олтин  бешиги

    Табиатнинг олтин бешиги

    «Сайгачий» мажмуа (ландшафт) буюртма қўриқхонаси Устюрт текислигининг ноёб биологик хилма-хиллигини ўзида мужассам этган. Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот ва Мўйноқ туманлари ҳудудида жойлашган мазкур қўриқхонанинг асосий мақсади табиий гўзалликни асл ҳолича ишончли муҳофаза қилишдан иборатдир.

    ✔ 37    🕔 15:27, 16.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар