Давр нафаси      Бош саҳифа

Уй-жойидан маҳрум этилган мулкдор қандай ҳуқуққа эга?

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида «Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Уй-жойидан  маҳрум  этилган  мулкдор қандай  ҳуқуққа эга?

Сўнгги йилларда хусусий мулк ва унга бўлган ҳуқуқлар дахлсизлиги ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш, давлат органларининг мулкий муносабатларга ноқонуний аралашувини чеклашга доир тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясида ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмаслиги ҳақидаги қатъий норма белгилаб қўйилди.

Қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига мувофиқлаштирилмоқда.

Жумладан, қонун лойиҳаси билан Ўзбекистон Республикасининг Уй-жой кодексида ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилиши мумкин эмаслиги, уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда қопланиши лозимлиги, турар жойларнинг ташқи кўринишини ўзгартириш, уларни қайта қуриш ёки бузиш шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ амалга оширилиши ҳақидаги нормалар белгиланмоқда.

Йиғилишда фракция аъзолари мазкур қонун лойиҳасининг қабул қилиниши, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини сўзсиз амалга оширишга, уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг ҳамда у кўрган зарарларнинг ўрни белгиланган тартибда қопланиши орқали хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқларини кафолатли таъминлашга хизмат қилишни қайд этиб ўтишди.

Қизғин баҳс-мунозаралар якунида қонун лойиҳасини такомиллаштиришга қаратилган бир қатор таклиф ва тавсиялар берилди ҳамда қўллаб-қувватланди.




Ўхшаш мақолалар

Муносабат  Бишкекдан янграган  Ташаббуслар

Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар

🕔16:35, 04.09.2026 ✔119

Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.

Батафсил
Давлат  ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

🕔16:33, 04.09.2026 ✔118

Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.

Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва  инсон қадри юксалаётган буюк давр

Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр

🕔16:32, 04.09.2026 ✔114

Ватанимиз мус­тақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар