Экоолам      Бош саҳифа

Яшил партиялар Ташаббуслари бутун инсоният муҳофазасига қаратилмоқда

Экологик инқироз инсониятнинг ҳар қачонгидан кўра муҳимроқ бўлган глобал муаммосига айланиб улгурди.

Яшил партиялар  Ташаббуслари  бутун инсоният муҳофазасига қаратилмоқда

Умуман олганда, учинчи минг йилликнинг бошланиши экологик муаммолар (иқлим ўзгариши, озон қатлами емирилиши, ичимлик сув ифлосланиши ва етишмаслиги, ўрмон ва тупроқ инқирози, биохилма-хиллик қисқариши, турли чиқиндилар ва ҳоказо) каби табиатнинг аянчли аҳволи билан баҳоланади. Айниқса, саноати юқори ривожланган Европа мамлакатлари инсоният сабаб бўлган иқлим инқирозига энг кўп «ҳисса» қўшган «баҳодирлардан» десак муболаға бўлмайди.

Соғлом табиатнинг энг ашаддий душмани тутун ва ёқилғилардир. Мамлакатлар эса ўз иқтисодларини ривожлантириш учун ёқилғи ва шу сингари табиат кушандаси бўлган воситалардан керагидан ортиқ фойдаланиб келишган. Балки шунга бўлса керак, бугун кам даромадли мамлакатларнинг ҳар қандай таҳлилчилари иқлим ўзгаришига қарши ҳар қандай курашни АҚШ ва Европа давлатлари кўпроқ ўз зиммасига олиши керак, деган фикрни илгари суришади.

 

Табиатга қайтиш: қайта тикланувчи энергия

Ирландиянинг Яшил партиялари мамлакатдаги барча мактабларга қуёш панелларини ўрнатиш ташаббуси билан чиқишмоқда. Уларнинг фикрича, бу мамлакат атмосферасини «авайлаш» ва энергетика танқислигининг олдини олиш учун катта ёрдам беради. Айтайлик, агар ҳар бир мактабга ўртача 16 тадан қуёш панели ўрнатилса, бунинг ортидан кичкина бир мактаб минтақада қиймати ­1 200 – 1 600 еврога тенг бўлган энергияни тежаши ва табиатга камроқ ташлама чиқариши мумкин. Устига-устак дам олиш ва байрам кунлари қуёш батареялари муассаса атрофида жойлашган аҳолига энергия етказиб бериб, мактаб жамғармаси учун фойда келтира олади.

Бундан ташқари, Ирландия Яшил партияси мамлакатда электр энергияси ва яшаш нархларини пасайтириш учун ташкилий ишлар олиб бормоқда. Хусусан, партия шамолдан олинувчи энергия станцияларини кўпайтириш орқали белгиланган натижанинг бир қисмига эришди. Айни дамда мамлакатда ишлатиладиган электр энергиянинг 37 фоизи айнан шамол электр станцияларидан келмоқда. Бунинг ортидан Ирландия аҳолиси учун электр нархи 12,8 фоизга, газ нархи эса 11,5 фоизга пастлади.

АҚШ яшиллар партияси келаётган 10 йил ичида мамлакат 100 фоиз тоза қайта тикланадиган энергияга ўтишини мақсад қилган. Партия режасига кўра, АҚШдаги барча бинолар, жумладан иссиқлик насослари қайта тикланувчи энергия билан таъминланади. 2030 йилдан кечикмай Нью-Йоркдаги автомашиналар электромобилларга алмаштирилиб, газ ва ёнилғидан воз кечилади.

«Тўғри, глобал исишни 1,5 даражадан паст равишда ушлаб туриш деярли имконсиз. Аммо, келажакда кутилаётган даҳшатли қайнаш даврининг бироз бўлса-да олдини олиш учун қўлимиздан келган барча ишни қилишимиз керак», дейди АҚШ яшиллилар партияси «EkoAction» қўмитаси раиси Марк Дунлеа.

Дунёда ёнилғи ишлаб чиқариш бўйича биринчи ўринларда турган БАА ва Қатар табиат бағридан қазиб олинувчи ёнилғидан бутунлай воз кечиб, жаҳондаги энг йирик қайта тикланадиган электр станцияларини қуришга киришмоқчи. Энди Саудия Арабистонида фақат қайта тикланадиган энергия асосида ишлайдиган чўл шаҳарлар барпо этилади. Амирликнинг режасига кўра, 2050 йилга бориб, мамлакат электр энергиясининг 44 фоизи қайта тикланадиган энергия манбасидан ташкил топиши керак.

 

Чиқиндига қарши кураш

Бугун экологияни асраш мақсадида дунё аҳолиси пластик пакетлардан воз кечишга аҳд қилган. Маълумотларга кўра, ер юзининг 77 тага яқин мамлакатида елим пакетлардан фойдаланиш учун тақиқ қўйилган. Бунда эса мамлакатлар яшил партиялари асосий ташаббускор бўлиб, парламентда шунга оид қонунлар қабул қилинишига эришмоқда.

Масалан, елим маҳсулотлардан фойдаланишни энг биринчилардан бўлиб 2005 йилда Шарқий Африка илгари сурган эди. 2017 йилга келиб, Ғарбий Африка елим идиш ва пакетларни ишлаб чиқариш, улардан фойдаланишни тақиқлаб қўйди. Франция ҳукумати эса мамлакат ҳудудидаги ресторанларда бир марталик елим идишлардан фойдаланишга чек қўйди. Чунки «фаст-фуд» таомлари учун ишлатиладиган елим идиш ва пакетлар ҳар йили мамлакатдаги чиқиндилар 180 минг тоннага кўпайишига сабаб бўлмоқда. Бундан ташқари, баъзи ҳудудларда қоғоз чеклардан фойдаланиш ҳам мумкин эмас.

Европа мамлакатлари ичида Италия елим маҳсулотларга қўйилган тақиқ бўйича етакчилик қилмоқда. Бирлашган Араб Амирликларида шу йилдан бошлаб мамлакатда бир марталик пластик пакетлардан фойдаланиш тақиқланади. Янги қонунга мувофиқ, пакетларни жамоат жойларига олиб кириш, уларни ишлаб чиқариш қатъиян ман қилинди. 2026 йилдан бошлаб эса, ҳудди шу тақиқ бир марталик пластик стакан, санчқи ва идишларга ҳам қўйилар экан. Аммо, Европанинг кўплаб ҳудудларидан фарқли ўлароқ, АҚШ ва Австралияда ҳали-ҳамон елим пакетлардан фойдаланиш учун ҳеч қандай қонуний чеклов белгиланмаган.

 

Нилуфар УБАЙДУЛЛАЕВА




Ўхшаш мақолалар

«Қизил тоғ» чиқиндилардан тозаланди

«Қизил тоғ» чиқиндилардан тозаланди

🕔15:51, 13.04.2026 ✔21

Табиат – инсониятга берилган бебаҳо неъмат. Уни асраб-авайлаш, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш нафақат давлат идоралари, балки ҳар бир фуқаронинг виж­доний бурчидир. Ўзбекистон Экологик партияси томонидан ташкил этилаётган экологик акциялар айнан шу мақсадга хизмат қилмоқда.

Батафсил
Ўзбекистоннинг сиртлонларни  асраш    ташаббуси  қўллаб-  қувватланди

Ўзбекистоннинг сиртлонларни асраш ташаббуси қўллаб- қувватланди

🕔15:43, 13.04.2026 ✔19

Кўчиб юрувчи ёввойи ҳайвон турларини сақлаш тўғрисидаги Конвенция Томонларининг 15-конференсияси (CMS COP15) якунларига кўра, биохилма-хилликни сақлаш бўйича глобал чораларни кучайтиришга қаратилган муҳим қарорлар қабул қилинди.

Батафсил
Яшил ҳудудлар –  шаҳар тараққиёти ва барқарор келажак пойдевори

Яшил ҳудудлар – шаҳар тараққиёти ва барқарор келажак пойдевори

🕔15:41, 13.04.2026 ✔17

Президентимиз томонидан «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида илгари сурилган муҳим ташаббуслар юртимизда экологик барқарорликни таъминлаш ҳамда ҳудудларни кўкаламзорлаштириш йўлидаги изчил сиёсатнинг амалий тасдиғи бўлди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • «Қизил тоғ» чиқиндилардан тозаланди

    «Қизил тоғ» чиқиндилардан тозаланди

    Табиат – инсониятга берилган бебаҳо неъмат. Уни асраб-авайлаш, атроф-муҳит мусаффолигини таъминлаш нафақат давлат идоралари, балки ҳар бир фуқаронинг виж­доний бурчидир. Ўзбекистон Экологик партияси томонидан ташкил этилаётган экологик акциялар айнан шу мақсадга хизмат қилмоқда.

    ✔ 21    🕔 15:51, 13.04.2026
  • Ўзбекистоннинг сиртлонларни  асраш    ташаббуси  қўллаб-  қувватланди

    Ўзбекистоннинг сиртлонларни асраш ташаббуси қўллаб- қувватланди

    Кўчиб юрувчи ёввойи ҳайвон турларини сақлаш тўғрисидаги Конвенция Томонларининг 15-конференсияси (CMS COP15) якунларига кўра, биохилма-хилликни сақлаш бўйича глобал чораларни кучайтиришга қаратилган муҳим қарорлар қабул қилинди.

    ✔ 19    🕔 15:43, 13.04.2026
  • Яшил ҳудудлар –  шаҳар тараққиёти ва барқарор келажак пойдевори

    Яшил ҳудудлар – шаҳар тараққиёти ва барқарор келажак пойдевори

    Президентимиз томонидан «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида илгари сурилган муҳим ташаббуслар юртимизда экологик барқарорликни таъминлаш ҳамда ҳудудларни кўкаламзорлаштириш йўлидаги изчил сиёсатнинг амалий тасдиғи бўлди.

    ✔ 17    🕔 15:41, 13.04.2026
  • «Салар» оқава сувларини тозалаш  экологик хавфсизми?

    «Салар» оқава сувларини тозалаш экологик хавфсизми?

    Ўзбекистон Экологик партияси Тошкент шаҳар кенгашининг 2026 йилга мўлжалланган чора-тадбирлар режасига мувофиқ, Сергели туманида жойлашган «Салар» оқава сувларни тозалаш иншоотида жамоатчилик назорати тадбири ўтказилди.

    ✔ 60    🕔 16:02, 02.04.2026
  • «Green University»да эҳтиёжманд  оилалар фарзандлари бепул ўқитилади

    «Green University»да эҳтиёжманд оилалар фарзандлари бепул ўқитилади

    Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси тасарруфидаги Марказий Осиё атроф-муҳит ва иқлим ўзгаришини ўрганиш университети («Green University») томонидан эҳтиёжманд оилалардаги ёшларни қўллаб-қувватлашга қаратилган амалий лойиҳа йўлга қўйилди.

    ✔ 68    🕔 16:01, 02.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар