Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Сув текин ресурс эмас

938,7 миллиард сўм қарздорлик: сиздан ичган сувингизга ҳақ сўралмоқда

Сув текин  ресурс эмас

Сўнгги вақтларда сув масаласи глобал муаммога айланиб улгурди. Бир томондан ичимлик сув йилдан-йилга камайиб бораётгани, сувни тежаш ҳақида бонг урилса, бир томондан сув нархи ошиши муҳокама этилади. Бироқ, четда қолаётган ва айни сув масаласига дахлдор бир мавзу бор! Бу ҳеч ким истеъмолчи сифатида ўз мажбуриятлари хусусида сўз очмаётганидир. Ичимлик сув ҳақини ўз вақтида тўлаш, қарздорликка йўл қўймаслик ҳеч кимнинг хаёлига келмаётгандек, гўё. Акс ҳолда истеъмолчиларнинг таъминотчи корхона олдидаги қарздорлиги бу даражада ортиб кетмаган бўларди.

«Ўзсувтаъминот» АЖ маълумотига кўра, истеъмолчиларнинг ичимлик сув тўловидан қарзи 938,7 миллиард сўмни ташкил этмоқда. Шундан 757,3 миллиард сўм аҳоли, 181,4 миллиард сўм юридик шахслар ҳиссасига тўғри келади.

«Шу кунга қадар қарздорликни қисқартириш бўйича судларга жами 33,4 мингта даъво аризаси киритилган. Шу билан бирга, суд қарори қабул қилинган 16,2 минг ижро варақаси Мажбурий ижро бюросига тақдим этилиб, 4,7 мингтаси бўйича 16,2 миллиард сўмлик маблағ ундирилган», – дея маълумот берди «Ўзсувтаъминот» АЖ ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов.

Қарс икки қўлдан

Уйимиздаги жўмракдан бир кун сув оқмай қолса, рўзғордаги ҳамма нарса қанчалик тартибсиз бўлиб кетишини тасаввур қилиш қийин эмас. Аммо ўша сув қанчалик машаққат ва маблағ эвазига хонадонимизга кириб келяпти, ҳеч ўйлаб кўрамизми? Аксарият лойиҳа ва режалаштирилган ишларнинг ўз вақтида бажарилиши, сизга узлуксиз сув келиши учун кечаю кундуз ишлаётган ишчи-ходимлар ойлик-маоши ҳам тўловларнинг ўз вақтида тўланишига чамбарчас боғлиқлигини-чи?

«Ўзсувтаъминот» маълумотларига кўра, аҳолини сув билан таъминлаш йўлида кўплаб лойиҳалар бошланган, катта мақсадлар қўйилган. 2030 йилга бориб республикада ичимлик сув билан таъминланганлик даражасини 90 фоиз­га етказиш учун нафақат янги иншоотлар қуриш, балки эски иншоотларни ҳам қайта тиклаш ва реконструкция қилиш мақсад қилиб олинган.

«Ушбу кўрсаткич 2021 йил бошида республика бўйича ўртача 65,1 фоизни ташкил этган бўлса, бугунги кунда 74,4 фоизга етган. Жумладан, 2023-2030 йилларда республика бўйича қарийб 50 минг км.дан зиёд ичимлик сув тармоқлари ҳамда 2 минг дона иншоотларнинг қурилиши ва реконструкция қилиниши режалаштирилмоқда.

Ушбу ишларга 28,5 трлн. маблағ ажратилиши режалаштирилмоқда. Бироқ, ушбу лойиҳаларни ўз муддатларида ва зарур миқдорда молиялаштирилишида муаммолар вужудга келиши мумкин. Бунинг олдини олиш учун эса қатъий тўлов интизоми керак.

Ҳозирги пайтда харажатларнинг муттасил ошиб бориши, қўшимча лойиҳалар, тармоқлардаги аварияларни бартараф этиш ва уларни модернизация қилиш ишлари давом этаётган бир шароитда сув тарифлари сўнгги 3 йил давомида ўзгартирилмади. Натижада, таннарх ва тушум ўртасидаги тафовут йириклашиб, ҳозирда 960 млрд. сўмлик қопламаган қарз вужудга келган.

Булар ичида ичимлик сув корхоналарининг электр энергияси учун қарзлари, тадбиркорларнинг товар ва хизматлари учун тўловлар, тўланмай қолган қувурлар ва бошқа техникаларни айтиш мумкин. Соҳа ходимларининг иш ҳақи эса даромад йўқлиги сабабли шу 3 йил ичида 10 фоизга оширилган холос», – дейди «Ўзсувтаъминот» Ахборот хизмати раҳбари.

12,7 мингта қоидабузарлик

Бу бир оғриқли масала. Иккинчи мавзу эса бундан қолишмайди. Қарздорликларни ўз вақтида ундириш, сувдан самарали ва мақсадли фойдаланилишини таъминлаш мақсадида 76 мингга яқин рейдлар ўтказилганида, ичимлик ва оқова сув тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш бўйича 12,7 мингта қоидабузарлик аниқланган бўлиб, жами 80,6 млрд. сўмлик зарар етказилган.

8,7 минг ҳолатда истеъмолчилар томонидан сув ўлчагичдан фойдаланиш қоидаларига риоя қилинмаган бўлиб, 34,9 млрд. сўм зарар етказилгани аниқланган.

Мазкур қоидабузарликларга нисбатан қонуний чоралар кўрилган, 5,2 минг истеъмолчи тегишли тартибда тармоқдан узилган.

Биз кўп йиллар давомида қишлоқлардаги ичимлик сув билан таъминланмаганлик, яроқсиз инфратузилма сабаб сув исроф бўлиши ҳақида гапириб келяпмиз, мутасаддиларни айблаяпмиз. Ўзимиз эса мутасаддилар худдики улардан қарз ҳавола қилаётгандек, тўловни тўланг, деб келганларга қўрс муносабатда бўламиз. Аслида, истеъмолчи сифатида сувга олдиндан ҳақ тўлаш бизнинг вазифамиз эмасми?

Нархнинг арзонлиги сабаб тўловга беписанд бўламиз, йиллаб тўланмай келган сув ҳақи тўпланиб қолгач, миллионлаб қарздорликдан чўчиб кетамиз. Ўз вақтида тўловни амалга ошириш ортиқча муаммо ва оворагарчиликларнинг олдини олишини тушунишни эса кўпчилик истамаётгандек.

 

Шаҳруза САТТОРОВА




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔30

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔218

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔215

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 30    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 218    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 215    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 343    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 514    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар