Президент Шавкат Мирзиёев 6 февраль куни электромобиль ишлаб чиқаришни кенгайтириш чора-тадбирлари бўйича тақдимот билан танишди.
Жорий йил январда Хитойга давлат ташрифи чоғида Президентимиз «BYD» компаниясининг бош қароргоҳида бўлди. Ушбу компания билан ҳамкорликда Жиззах вилоятида гибрид ва электр автомобилларни йиғиш бўйича лойиҳа бошланди. Компания раҳбари билан музокара чоғида яқин истиқболда ишлаб чиқариш қувватини йилига 500 минг донагача етказиш бўйича фикр алмашилган эди.
Бу замон талаб қилаётган йўналиш. Сўнгги уч йилда Ўзбекистонда электромобиллар сотуви 10 баробар кўпайган.
Шу боис мутасаддиларга бу йўналишдаги марраларни кенгроқ олиб, лойиҳаларни жадаллаштириш бўйича кўрсатмалар берилди. «BYD» компанияси ҳамкорларини жалб қилиб, электромобиллар учун бутловчи қисмларни ўзлаштириш зарурлиги таъкидланди.
Мазкур янги тармоқда рақобатбардош бўлиш учун, энг аввало, инновация ва илғор технологиялар керак. Шу боис Турин политехника институти, муҳандислик марказлари, илмий институт ва лабораторияларни ўзаро боғлайдиган яхлит тизим яратиш вазифаси қўйилди.
Шунингдек, бу соҳа ривожланиши билан мутахассис ва ишчиларга талаб ортади. Яқин уч йилда бу талаб 10 мингга етиши мумкин. Шунинг учун малакали кадрлар тайёрлашни ҳозирдан бошлаш кераклиги қайд этилди.
Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич
🕔13:29, 20.07.2026
✔42
Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.
Батафсил
«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»
🕔13:28, 20.07.2026
✔40
Абдушукур ҲАМЗАЕВ:
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:
Батафсил
Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда
🕔11:22, 30.06.2026
✔97
Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.
Батафсил