Давр нафаси      Бош саҳифа

Парламентнинг табиат муҳофазаси сари навбатдаги қадами

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Экологик партияси дастурий мақсадларини ҳаётга татбиқ этишда муҳим қадам бўлувчи бир қатор масалалар депутатлар томонидан муҳокама қилинди.

Парламентнинг  табиат  муҳофазаси  сари навбатдаги қадами

Мамлакатимиз экологияси ва атроф-муҳит муҳофазасига хизмат қилувчи қонун ҳужжатларини тайёрлашда ва маромига етказишда Экопартия фракцияси аъзолари фаол иштирок этишди.

Ўсимлик ва ҳайвонот дунёси муҳофазаси кучайтирилади

Мажлисда «Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ўсимлик ва ҳайвонот турларини муҳофаза қилишни янада кучайтиришни назарда тутувчи Ўзбекистон Рес­публикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

Қонун лойиҳаси билан ўсимлик, ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисидаги, ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисидаги бир қатор қонунларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш таклиф этилмоқда.

Қонун ташаббускорларининг фикрига кўра, бугунги кунда «Қизил китоб»га киритилган ўсимлик ва ҳайвонлар турларининг барқарор яшаш шароитларини таъминлаш мақсадида улардан фойдаланишга қўйилган қонуний чекловлар ва талаблар янада кучайтирилиши лозим.

Лойиҳада камёб ва йўқолиб кетиш хавфи остида турган ўсимлик турларини сақлаш чораларига аниқлик киритилиб, ёввойи ҳолда ўсувчи камёб ўсимликларни табиий муҳитдан ажратиб олиш талаблари кучайтирилмоқда. Хусусан, улардан илмий тадқиқот ишларини амалга ошириш мақсадида фойдаланиш, улар табиий ҳолда ўсиб чиққан жойларда муҳофаза этиладиган табиий ҳудудларни ташкил қилишга оид меъёрлар киритилмоқда.

 

«Яшил» энергия манбалари салмоғи оширилади

Олий Мажлис Сенатининг Оролбўйи минтақасини ривожлантириш масалалари ва экология қўмитаси йиғилишида «Ўзбекистон – 2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури лойиҳасигa барча соҳа қаторида экология, атроф-муҳитни муҳофазалаш, экологик барқарорликни таъминлаш, қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишни кенгайтириш, сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш масалаларига кенг ўрин берилгани таъкидланди.

«Яшил» энергия манбалари салмоғини ошириш мақсадида жорий йилда хорижий инвесторлар иштирокида Тошкент, Қашқадарё, Бухоро, Наманган ва Навоий вилоятларида умумий қуввати 2 700 МВт бўлган 6 та йирик қуёш электр станциясини ишга тушириш режалаштирилмоқда. Бу, ўз навбатида, мамлакатимизда энергетик барқарорликни таъминлашда муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Шунингдек, лойиҳадa «яшил» иқтисодиётга ўтишни таъминлаш учун қулай шароитларни янада кенгайтириш мақсадида «яшил» сертификатлар айланмаси бозор тамойиллари асосида йўлга қўйилиши назарда тутилмоқда. Айни чоғда ундан сув ресурсларини тежаш мақсадида йирик каналларни бетонлаштириш, сувни бошқариш тизимини тубдан ислоҳ қилиш, сув тежовчи технологияларни ривожлантириш, соҳагa хусусий сектор ва давлат-хусусий шериклик механизмларини кенг жорий қилиш масалалари ҳaм ўрин эгаллаган.

Йиғилишда табиатга кўрсатилаётган салбий оқибатларни камайтириш, ҳaво ифлосланишининг олдини олиш ва иқтисодиёт тармоқларининг ҳaвогa чиқариладиган зарарли газлар ҳажмини 1,5 фоизга қисқартириш, чанг бўронларига қарши курашиш ва уларнинг оқибатларини юмшатиш, қурилиш майдонига ва унга кириб-чиқиш йўлларига сув сепадиган осма ёмғирлатгич ўрнатишни мажбурий этиб белгилаш масалалари назарда тутилаётгани ҳaм айтиб ўтилди.

Қолаверса, жорий йилда яшил боғлар сонини 444 тага етказиш, яшиллик даражасини 12,4 фоизга олиб чиқиш, 112 та йирик саноат корхонасининг ҳудудида ва унга туташ жойларда 2,1 млн. туп кўчатдан иборат «яшил белбоғ»лар барпо қилиш, республикада ўрмон билан қопланган майдонларни 3,65 млн. гектарга етказиш чорасини кўриш вазифалари ҳaм белгиланган бўлиб, бу экологик барқарорликни таъминлашда муҳим ўрин тутади.

Оролбўйи минтақасида экологик вазиятни барқарорлаштириш, Орол денгизи қуриши натижасида юзага келган экологик муаммоларнинг салбий таъсирини юмшатишга қаратилган вазифалар ҳaм кўзда тутилганки, булар пировардида денгизнинг қуриган тубида қўшимча 100 минг гектар яшил майдонларни барпо этиш, иқлим ўзгариши салбий таъсирининг олдини олиш ҳамда биологик хилма-хилликни таъминлашда қўл келади.

Тадбирда сенаторлар томонидан давлат дастури лойиҳасидa белгилаб берилган вазифалар мамлакатимиз ободлиги ва халқимиз фаровонлигини таъминлашда, айниқса, юртимизда экологик барқарорликка эришиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш, аҳоли ҳaёти ва саломатлиги учун қулай экологик муҳит яратиш, сув ресурсларини асрашда дастуриламал бўлиши урғуланди.




Ўхшаш мақолалар

Экологик партия фракцияси:  «Яшил»  тараққиётга  йўналтирилган фаолият

Экологик партия фракцияси: «Яшил» тараққиётга йўналтирилган фаолият

🕔18:03, 16.04.2026 ✔65

Жорий йилнинг биринчи чораги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси учун муҳим давр бўлиб, мамлакатнинг «яшил» иқтисодиётга ўтиш жараёнларини тезлаштириш фракция фаолиятида, депутатларнинг аҳоли билан мулоқотида энг устувор масалага айланди.

Батафсил
Парламентда қабул қилинган янги қонунлар:  халқ манфаати – олий мезон

Парламентда қабул қилинган янги қонунлар: халқ манфаати – олий мезон

🕔15:56, 13.04.2026 ✔102

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида мамлакат хавфсизлиги ва фуқароларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари кўриб чиқилди.

Батафсил
Шавкат МИРЗИЁЕВ:  «Яхши ниятда экилган  ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво,  бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

Шавкат МИРЗИЁЕВ: «Яхши ниятда экилган ҳар бир кўчат бу – ҳаёт, бу – тоза ҳаво, бу – соғлом муҳит, бу – келажак»

🕔16:03, 02.04.2026 ✔191

Давлатимиз раҳбари тадбирда нутқ сўзлар экан, халқимиз азал-азалдан Наврўз кунларида, оиласида фарзанд туғилганда томорқасига, майдон ва хиёбонларга, йўл четларига яхши ният билан кўчат қадаб, гул-у райҳонлар экканини таъкидлади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар