Жараён      Бош саҳифа

Нега ёшлар кўпроқ Экопартияни танламоқда?

Ўзбекистон Экологик партияси аъзолари сони кундан-кунга ошиб бормоқда. Бу аввало партия дастурий ғояларининг ҳаётийлиги, экология ва атроф-муҳит муҳофазаси ҳаёт-мамот масаласига айланиб бораётганидан далолатдир.

Нега ёшлар кўпроқ  Экопартияни  танламоқда?

2024 йил 1 январь ҳолатига кўра, ташкил топганига эндигина 5 йил тўлган Ўзбекистон Экологик партияси аъзолари сони 622 минг 413 нафарга етди. Бу фахрли кўрсаткич бўлиб, аъзолари сони жиҳатидан мамлакатимиз сиёсий партиялари орасида иккинчи ўринда қайд этилди.

Албатта, бу рақамлар ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолмади. Аъзолар сонининг ошишига бир томондан олиб борилган тарғибот, ташвиқот ишлари, партиянинг мақсад-вазифаларини тушунтириб берувчи давра суҳбатлари, очиқ мулоқотлар сабаб бўлаётган бўлса, иккинчи томондан экологияга бефарқ бўлмаган, табиатсевар инсонлар, айниқса, ёшларнинг атроф-муҳитни ҳимоя қилиш йўлида бирлашиш мақсади сабаб бўлмоқда.

Аслида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, она табиатни асраш, турли экологик муаммоларни бартараф этиш ҳар бир инсоннинг вазифасидир. Бугунги кунда ўта долзарб аҳамият касб этаётган экологик вазият бу борадаги муаммолар ечими сари биргаликда ҳаракат қилишни, жамоатчилик назоратини кучайтиришни тақозо этаётир. Экологик муаммоларни бартараф этиш, атроф-муҳит ободлигини сақлашда аҳоли, айниқса, ёшларнинг масъулиятини ошириш жуда муҳим.

Партиямиз келажак авлоднинг қулай атроф-муҳитга эга бўлиш ҳуқуқларини таъминлаш, экологик барқарорликка эришиш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш йўлида иш олиб борар экан, ёшлар келажагимиз эканини ёддан чиқармади. Партия аъзоларининг 48 фоизини ёшлар ташкил этиши эса сўзимизнинг исботидир. Энг қувонарлиси, Ўзбекистон Экологик партияси вакиллари томонидан таълим муассасаларида ёшлар билан ўтказилаётган туркум учрашувларда ёшларнинг партияга бўлган қизиқишлари ортмоқда, уларда Экопартияга аъзо бўлиш истаги пайдо бўлиб, сафимиз янада кенгаймоқда. Бизга ҳам, сизга ҳам ёшларнинг нега айнан экологик партияга аъзо бўлаётгани қизиқ. Ушбу савол билан партиямизнинг ёш аъзоларига юзландик:

 

Қувончбек ҚОЗОҚБОЕВ, 20 ёш:

– Юртнинг жадал ривожланиши, муайян ютуқларга эришиши, халқнинг фаровон бўлиши ўша мамлакатда ёшлар таълим-тарбияси ва келажагига бериладиган эътибор даражасига чамбарчас боғлиқ. Таълим-тарбия, бахтли келажак ҳақида гап кетар экан, экологияни бундан айро тасаввур этиб бўлмайди. Одам соғлом ва бахтли ҳаёт кечириши учун унга моддий ва маънавий бойликлар билан бир қаторда тоза ҳаво, сув, сўлим табиат керак.

Экологик муаммолар тобора долзарблашиб бораётган бу даврда эса ёшларга экологик таълим-тарбия бериш жуда муҳим. Аввало, ҳар бир инсон атроф-муҳит билан оқилона муносабатда бўлиш намунасини кўрсата олиши шарт. Шунинг учун ҳам мен Ўзбекистон Экологик партиясини танладим ва ўз тенгдошларимга ҳам атроф-муҳит, экологик муаммолар ҳақида тушунчалар бериб, уларнинг ечимида оз бўлса-да ўз ҳиссамни қўшмоқчиман.

 

Зарнигор МАҲКАМОВА, 20 ёш:

– Мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш ва муаммоларни бартараф қилиш, атроф-муҳитга бўлаётган салбий муносабатлар оқибатини юмшатиш борасида жамиятнинг турли қатламларига мансуб фуқароларнинг фаол қатнашиши талаб этилади. Мен ўқиётган олийгоҳда Ўзбекистон Экологик партияси вакиллари билан ўтказилган мулоқотда мен буни янада чуқур ҳис қилдим. Келажак эгалари ҳисобланмиш биз ёшлар келгусида экологик офатлар гирдобида қолмаслик, глобал исиш, қурғоқчилик, турли касалликлар ва чўлланишдан азият чекмаслигимиз учун ҳам бирлашишимиз ва сиёсий жараёнларда фаол қатнашишимиз зарур, деб ўйламан.

 

Чингизхон Мусаев, 23 ёш:

– Бугун сув захираларини ўйловсизлик ва исрофгарчилик билан сарфлаш, табиат ва биохилма-хилликка мунтазам зиён-заҳмат етказиш, Ер ва кои­нотни чиқиндихонага айлантириш, ана шу салбий жараёнлар асносида кутилажак турли офатларга қарши кураш имкониятларининг чекланишига бевосита сабабчи бўлиш – буларнинг барчаси, бир томондан,  инсониятнинг бошига янгидан-янги балолар ёғишига олиб келаётган бўлса, иккинчи томондан, мавжуд таҳдиду хатарларнинг янада кучайишига туртки бўлмоқда. Инсоният табиатга жиддий зарар етказганига қарамай, уни асл ҳолатига қайтариш учун барча имкониятларга эга. Экологик вазиятни яхшилашга таъсир кўрсатувчи омиллардан бири – жамиятнинг ҳар бир аъзосида замонавий экологик дунёқарашни шакллантиришдан иборат.

ХХI аср – инсоният учун экология асри бўлиши шубҳасиздир. Ҳар бир инсон она сайёрамиз табиатига зиён етказмасдан ўзгартириш, табиий бойликларидан оқилона фойдаланиш ва яшаш муҳитини сақлашдек муқаддас ишга ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиши лозимдир.

Шу жумладан мен ҳам партия сафида бўлиш ва экология учун дахлдор бўлишни танладим.

*   *   *

Кўриб турганингиздек, барча ёш аъзоларимизни табиатга бўлган муҳаббат, келажак авлод олдида жавобгарлик масъ­улияти бирлаштириб турибди. Шунинг учун ҳам улар кўпроқ Ўзбекистон Экологик партияси илгари сураётган мақсадларга қизиқиш билдириб, онгли равишда аъзо бўлмоқда. Бизни ёшлардаги шижоат, теран нигоҳ ва долзарб таклифлари янада ғайратлантиради, тарғибот-ташвиқот ишларини жадал давом эттирамиз.

Юртимизнинг ҳар қарич ери олтинга тенг. Унинг гўзал табиати, мусаффо ҳавоси, зилолдек тиниқ ва шифобахш сувлари ҳар қандай кишини ўзига мафтун этади. Унутманг, мана шундай бетакрор гўзалликни асраб-авайлаш, келажак авлодга бус-бутунлигича етказиш фақатгина ёшларнинг эмас, ҳар биримизнинг муқаддас бурчимиздир.

 

Ўзбекистон Экологик партияси

Марказий кенгаши матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Бекобод:  транспорт ва саноат тараққиётида  янги босқич

Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич

🕔13:29, 20.07.2026 ✔42

Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.

Батафсил
«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

🕔13:28, 20.07.2026 ✔40

Абдушукур ҲАМЗАЕВ:

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:

Батафсил
Ўзбекистон  футболчилари –  экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

🕔11:22, 30.06.2026 ✔97

Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Бекобод:  транспорт ва саноат тараққиётида  янги босқич

    Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич

    Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.

    ✔ 42    🕔 13:29, 20.07.2026
  • «Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

    «Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

    Абдушукур ҲАМЗАЕВ:

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:

    ✔ 40    🕔 13:28, 20.07.2026
  • Ўзбекистон  футболчилари –  экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

    Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

    Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.

    ✔ 97    🕔 11:22, 30.06.2026
  • Асрлар соясидаги  ҳаёт

    Асрлар соясидаги ҳаёт

    Фарғона водийси нафақат ҳосилдор тупроғи, балки табиатсевар инсонлари билан ҳам қадрлидир. Бу юртда дарахтни оддий ўсимлик эмас, балки ҳаётнинг нафаси, авлодлар хотираси деб билувчи одамлар кўп.

    ✔ 171    🕔 16:43, 04.06.2026
  • Парвозларнинг метеорологик  хавфсизлиги таъминланади

    Парвозларнинг метеорологик хавфсизлиги таъминланади

    Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

    ✔ 209    🕔 15:55, 21.05.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар