Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Катта хавфдан – сув қуриётганидан хавотир олмай яшаётганлар

Япон ёзувчиси Хироси Номанинг «Мабодо қачондир ерда ҳаёт тамом бўлса, у атом урушидан эмас, ичимлик сув етишмаслигидан бўлади», деган фикри нақадар тўғрилигини бугунги кунлар исботламоқда. БМТ сўнгги маълумотларига кўра, дунёда ҳар тўрт кишидан бири тоза ичимлик сувдан маҳрум ҳолда яшаяпти.

Катта хавфдан –  сув қуриётганидан  хавотир олмай яшаётганлар

Медиа тадқиқот ва таълимни ривожлантириш маркази – MediaDataLab «Замонавий медиа маконда сув мавзуси: визуал контент яратиш орқали ёшларда сув ресурсларига оқилона муносабатни шакллантириш» лойиҳасини амалга оширмоқда. Лойиҳанинг мақсади йилдан-йилга глобаллашиб бораётган сув муаммосига жамоатчилик эътиборини қаратиш ва бу муаммо Ўзбекистонни ҳам четлаб ўтамаётганини таъкидлашдир.

Афсуски, бугун аҳолининг сув­ни тежашга нисбатан фаоллиги жуда суст ва ҳеч бир юртдошимизда яқин йилларда сув тугаши мумкинлиги хавотири йўқ. Ойлар давомида ҳаваскор фотографлар мамлакатимизнинг турли қисмларидан кўл, дарё, ариқ, сув омборлари каби сув манбаларини суратга олган ва уларнинг атроф ҳудуд учун қанчалик аҳамиятли экани ҳақида турли ҳажмдаги фотоҳикоялар тайёрлаган.

2024 йил 26 февраль куни мана шу лойиҳанинг фотокўргазмаси очилди. Биз ушбу кўргазмадан фоторепортаж тайёрлаб, эътиборингизга ҳавола этишни лозим топдик.

Фотокўргазмада нафақат сув камайиши ва экологияга, балки фотографияга бефарқ бўлмаган барча қизиқувчилар қатнашди. Лойиҳа доирасида сув ресурсларидан унумли фойдаланиш, истеъмолчиларнинг атроф-муҳитга бўлган маданий қарашларини аниқлаш ва экологик муаммоларнинг олдини олиш мақсадида ўтказилган ижтимоий тадқиқот натижалари ҳам тақдим этилди. Хусусан, унда Ўзбекистоннинг барча ҳудудларидан 15 ёшдан 25 ёшгача бўлган 1,5 мингдан зиёд ёшлар фаол иштирок этган. Респондентларнинг тўртдан бир қисми сув ҳавзалари, оқар сув­нинг маиший чиқиндилар билан ифлосланиши, сув ўтларининг чириши, ботқоқланиш билан боғлиқ муаммоларни қайд этган.

Шунингдек, лойиҳа USAIDнинг «Минтақавий сув ресурслари ва атроф-муҳит» лойиҳаси кўмагида амалга оширилди. Suvmap.uz веб-сайти томонидан Ўзбекис­тондаги сув ресурсларини акс эттирувчи интерактив харита яратилгани лойиҳанинг энг катта ютуқларидан биридир.

Фотокўргазма қатнашчилари мамлакатимизнинг турли ҳудудларидаги сув манбаларини суратларида маҳорат билан экс эттирганини кўриш мумкин. Суратларда чорва моллари сув ичаётган жараёнлар, маиший чиқиндиларга тўлган сув ҳавзаси ва ариқлар, шунингдек, катта ҳажмдаги сув манбаларининг қуриб бориши акс этган. Суратлари билан иштирок этганларнинг барчаси эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Фотосуратлар орқали сув нақадар муҳим манба эканлигини, у тугаши мумкинлигини ўйлаб сергак тортади киши. Бу лойиҳа муаллифларининг мақсадларига эришганидан даракдир.

 

Фазилат СОИБ

Суратлар манбаси: Suvmap.uz




Ўхшаш мақолалар

Бола тарбиясидаги  чегара  қаерда?

Бола тарбиясидаги чегара қаерда?

🕔16:26, 04.09.2026 ✔120

Зўравонликка қарши қонун ва жамият олдидаги долзарб саволлар

Батафсил
«ИЖТИМОИЙ  ҚАРМОҚ»ЛАР  ёшлар руҳиятига катта таъсир ўтказмоқда

«ИЖТИМОИЙ ҚАРМОҚ»ЛАР ёшлар руҳиятига катта таъсир ўтказмоқда

🕔16:25, 04.09.2026 ✔108

Тобора рақамлашиб бораётган бугунги дунёда электрон ресурслардан оқилона фойдаланиш кўникмасини ёшларда тўғри шакллантириш кун тартибидаги асосий масала бўлиб қолмоқда.

Батафсил
Она заминга муносабат ўзгариши:  бирёқлама аграр тизимдан – инновацион томорқагача

Она заминга муносабат ўзгариши: бирёқлама аграр тизимдан – инновацион томорқагача

🕔16:07, 27.08.2026 ✔235

Мустақиллик халқимизга нафақат ўз тақдирини ўзи белгилаши, балки она заминимизни, табиий бойликларимизни, сувимизни, тупроғимизни, ўрмонзорлар ва барча экологик ресурсларимизга эгалик қилиш, улардан бугунги ва келгуси авлодлар манфаати йўлида оқилона фойдаланиш масъулиятини ҳам юклайди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар