Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Жиззах вилоятини қандай экологик муаммолар қийнамоқда?

Атроф-муҳитни, ўсимлик ва ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш инсоният учун жуда катта ҳаётий аҳамиятга эга.

 Жиззах вилоятини  қандай экологик    муаммолар    қийнамоқда?

Афсуски, одамлар кўп йиллардан буён табиатдан фойдаланиб, унинг асрлар давомида шаклланган табиий манзарасини ўзгартирмоқда, ўнглаб бўлмас зарар етказмоқда.

Саноат тармоқларининг кенгайиши, қишлоқ хўжалигининг ривожланиб бориши ва табиий майдонларнинг кенг миқёсда ўзгартирилиши экологик муовазанатнинг бузилишига олиб келмоқда. Натижада ўсимлик ва ҳайвонот турларининг камайиб кетиши хавфи туғилмоқда. Бу эса ўсимлик ва ҳайвонот оламидаги генофонднинг камайишига сабаб бўлмоқда. Ҳар қандай турнинг йўқолиши уни тиклаб бўлмайдиган оқибатларга олиб келади.

Бутун дунёда рўй бераётгани каби Жиззах вилояти қўриқхоналарида муҳофаза қилинаётган ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг умумий ҳолати нисбатан яхши бўлишига қарамай, кўплаб ёввойи турларнинг табиий захиралари кескин камайиб кетмоқда. Хўш, бунга сабаб нима?

 

Алоҳида муҳофазага муҳтож

Жиззах вилояти флора ва фаунасини сақлаб қолишда алоҳида муҳофаза қилинадиган ҳудудлар муҳим аҳамиятга эга. Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ, бундай ҳудудларга қўриқхоналар, миллий боғлар, заказниклар билан бирга, дарё, канал, сув омборларининг муҳофаза зоналари, балиқчилик хўжаликлари ҳам киради. Вилоятда бир қанча муҳофаза этиладиган ҳудудлар тизими мавжуд бўлиб, буларга Зомин қўриқхонаси, Зомин халқ боғи, Нурота қўриқхонаси, вилоят ўрмон хўжаликлари, Жиззах сув омбори, Қоровултепа сув омбори, Зомин сув омбори, Айдар-Арнасой кўли ана шулар сирасига киради.

Кўриниб турибдики, муҳофаза қилинадиган ҳудудлар вилоятимизнинг жуда кам қисмини ташкил қилади, албатта улар барча ҳудудлар биологик хилма-хиллигини тўла таъминлай олмайди. Муҳофаза этиладиган ҳудудлар уларнинг вазифалари тақозо этадиган имкониятларга эга эмас. Бу кўп жиҳатдан маблағ ажратиш ҳаддан ташқари чеклангани билан изоҳланади.

Муҳофаза ҳудудларининг камлиги эса биохилма-хилликнинг ҳам камайишига олиб келади. Масалан, ёввойи ҳайвонлар ва ўсимлик турларининг камайиб боришига сабаб уларнинг яшаш жойи камайиши ва ҳатто бутунлай йўқолиб кетишидир. Масалан, Айдар-Арносой кўлининг суви кўпайиши кўпгина ўсимлик ва ҳайвонот дунёсининг ҳаёт тарзига салбий таъсир кўрсатмоқда.

«Ўзбекистон Қизил китоби»га 161 хил жонивор ва 301 хил ўсимлик тури киритилган, афсуски, вилоятимизда «Қизил китоб»га киритилган жониворларнинг 21 тури ва ўсимликларнинг 36 тури учрайди, холос. Ушбу ноёб турларни асрашга эса қанчалик ҳаракат қилмайлик, ҳаётда табиий бойликлардан ўз манфаати йўлида фойдаланадиганлар, афсуски, кўп топилади. Бунга ноқонуний дарахт кесувчилар, ов билан шуғулланувчилар ва балиқни тутиб сотувчилар мисол бўла олади.

 

Ерлар «пешонасидаги шўр»

Кўз юмиб бўлмайдиган яна бир масала – бу вилоят ер майдонларининг мелиоратив ҳолатининг тобора ёмонлашиб бораётгани. Жиззах вилоятининг умумий ер майдони 21,2 минг кв. км. бўлиб, умумий экин экиладиган майдонларининг 261,2 минг гектари суғориладиган, 993,4 минг гектари лалми ерлардир. Бундан ташқари 17,2 минг гектар кўп йиллик дарахтлар, 14,7 минг гектар пичанзорлар, 72,5 минг гектар яйловлар мавжуд.

Ҳозирги кунда вилоят бўйича суғориладиган ерларни сув билан таъминлайдиган очиқ ва ёпиқ турдаги деярли барча дренажларнинг сув тортиш ҳолати кескин ёмонлашган.

Бу эса ўз навбатида қимматли бўлган қишлоқ хўжалиги экинлари ялпи ҳосилининг пасайишига, катта миқдорда сувнинг исроф бўлишига, яъни экинларга етиб бормай йўқотилишига сабаб бўляпти.

Вилоят ер ресурслари бошқармаси берган маълумотларига кўра, суғориладиган ерлардаги тупроқ қатламининг шўрланиш даражаси бўйича, шўрланмаган майдонлар 43,5 минг гектарни, кучсиз шўрланган ерлар 137,1 минг гектарни, ўртача шўрланган ерлар 115,3 минг гектарни, кучли шўрланган ерлар эса 4,4 минг гектарни ташкил қилади.

Ерлар шўрланишининг асосий сабабларидан бири, Айдар-Арнасой кўлларининг сув сатҳи ортиб бориши натижасида ер ости сизот сувлари кўтарилиши ҳамда кўлга қуйиладиган зовурлар сувининг орқага қайтишидир. Бундай ҳолат ернинг шўрланиши даражаси муттасил ошишига олиб келмоқда.

Баъзи йилларнинг бирмунча қуруқ келиши ҳамда сув танқислиги натижасида шўр ювиш, яхоб сувларни бериш ишлари кўнгилдагидек ўтказилмаяпти. Бу ҳам шўрланиш ортишининг асосий сабабларидан биридир.

 

Зарарли кимёвий дорилар «қабристони»

Жиззах вилоятида экологик хавфли бўлган объектлар қаторига кирувчи зарарли кимёвий дорилар «қабристони» мавжуд бўлиб, бу иншоот Фориш туманидаги Эгизбулоқ қишлоғидан 8 км узоқликда очиқ майдонда жойлашган. Умумий майдони 5 гектарни ташкил қилади.

Ушбу заҳарли кимёвий дорилар «қабристони» ҳозирги кунда аянчли ҳолга келиб қолган – заҳарли дорилар кўмиладиган хандақлар очиқ, атрофи ўралмаган, санитария ҳимоя зонаси ташкил этилмаган.

Бу ҳолат ҳам бугунги кунда ечимини кутаётган экологик муаммолардан бири хисобланади.

Бундан ташқари, чиқинди ва чиқиндихоналар муаммоси мамлакатимиздаги бошқа ҳудудлар қатори Жиззах вилоятини ҳам четлаб ўтмаган. Бу борада текшириш ишлари олиб борилганда туманлардаги чиқиндихоналарда жуда кўп ечимини кутаётган муаммолар мавжудлиги аниқланди. Ҳатто Арнасой, Зафаробод туманларида чиқиндиларни жойлаштириш учун махсус жойларнинг ўзи йўқ.

Бугунги экологик муаммолар авж олаётган даврда вилоятимиз табиатини асрашга эътибор берилиши ва керакли чора тадбирлар дастури ишлаб чиқилиши шарт. Табиий бойликлардан унумли фойдаланган ҳолда мавжуд ресурсларни келажак авлодга ҳам етказиб бериш бизнинг бурчимиздир. Бунинг учун эса барчамиз биргаликда ҳаракат қилишимиз талаб этилади.

 

Салоҳиддин НИШОНОВ,

Жиззах вилояти Зафаробод тумани

15-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчиси,

ЎЭП аъзоси




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔30

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔218

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔215

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 30    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 218    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 215    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 343    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 514    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар