Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Миллат келажаги... ва тафаккури бой берилмаслиги керак

Бугунги кунда юртимиз аҳолиси йилига қарийб бир миллион нуфус билан ўсиб бормоқда. Бу аҳоли сонида ёшларнинг улуши кўплигидан далолат беради. Статистик маълумотларга қараганда, 2023-2024 ўқув йилида 800 мингга яқин ўқувчи 1-синфга қабул қилинган.

Миллат  келажаги... ва тафаккури  бой берилмаслиги керак

Бу рақамлар, албатта, катта кўрсаткич. Улар бизнинг келажакда катта халқ ва буюк миллат сифатида шаклланишимиз учун етарли демографик ресурсга эга эканимиздан далолат беради.

Шу нуқтада ўринли бир савол туғилади. Хўш, эртанги кун эгалари бўлган ана шу болаларнинг тафаккури тўғри шаклланиши, илмий, маънавий-маърифий жиҳатдан озиқланиб, тадрижий ўсиб бориши учун зарур бўлган таълим-тарбия платформаси яратилганми? Болаларнинг ўқиши, фойдаланиши учун етарли маънавий базамиз мавжудми?

Ёшлар тафаккурини камол топтиришда болалар учун яратилган таълимий маҳсулотлар – воситалар муҳим ўрин тутади. Улар болаларнинг интеллектуал ва ҳиссий ривож­ланишига, билим олишга бўлган муҳаббатни тарбиялашдан то қимматли ҳаётий сабоқлар бериш ва ижодкорликни уйғотишгача кўникмалар пайдо қилишга катта таъсир кўрсатади. Аммо болаларга мўлжалланган китоблар, даврий нашрлар, аудиовизуал маҳсулотлар йилдан-йилга том маънода қашшоқлашиб бораётгандай таассурот қолдиради. Бу жараён бир қатор тизимли муаммоларни келтириб чиқараётгани ҳам сезилмай қолмаяпти.

 

«Ижтимоий қармоқ» хатари

Онг ҳеч қачон бутунлай бўш бўлмайди. Агар биз уни ўз умуммиллий ғояларимиз билан тўлдирмасак, ғайримафкуравий қарашларни сингдирувчилар, албатта, топилади. Болаларга мактаб дарсликларининг фақат ўзинигина бериб қўйиш етарли эмаслигини ҳамма билади. Ҳар томонлама билимли, заковатли фарзандлар тарбияламоқчи бўлган миллат биринчи ўринда болалар ўқийдиган, кўрадиган адабиёт ва медиани бойитиши керак. Дунёнинг интеллектуал етакчи давлатлари бу фикримизга яққол мисол бўла олади.

Бу соҳада оқсоқланишимизнинг салбий натижаларидан бири – ижтимоий тармоқларга ва гаджетларга муккасидан кетаётган авлод қатлами шаклланаётгани. Бунда тўлақонли уларни айблашимиз ҳам мутлақо тўғри бўлмайди. Боланинг қўлидан гаджетни олиб қўйгач, ўрнига тутадиган нимамиз борлигини бир мулоҳаза қилиб кўрайлик. Агар бизда шундай муқобил танлов бўлганида, аллақачон уни фарзандларимизга тақдим этган бўлардик. Болаларини интернетнинг салбий оқибатларидан сақламоқчи бўлган ота-оналар уларни хоҳлаб-хоҳламай чет эл адабиёти, даврий нашрлари ва медиа контентларини ўрганишини қўллаб-қувватламоқда. Ваҳоланки, бу билан боланинг миллийлик, андиша, менталитетга хос ғурур ва шу каби ўзлигимизни намоён этувчи хислатлардан йироқлаштириб қўймаймизми? Улар улғайгач, миллатни, тилни сотишда, ватанфурушлик ва ҳеч бўлмаганда бошқа миллат қарашларига кўр-кўрона эргашиш ёки қарамлигида айбланади.

Уларни айблаш қанчалик тўғри?

 

Меҳнат бозорига қора ишчилар

Интеллектуал ривожланган мамлакатларда асосий билим ва кўникмани 17 ёшгача олиш кераклиги ўргатилади. Ҳозир эса на таълим тизимини самарали деб бўлади, на мустақил ўрганиш учун адабиётларни. 17 ёшга кирган ўсмир учун мактабни битириши билан кучли босимда ҳаёт бошланади. Мактаб дарслигидан бошқа китобларни деярли кўрмаган боланинг интеллекти ҳам шунга яраша бўлади. Оилавий шароитга қараб бола қўшимча пул тўлаб, Ўзбекистонда йирик сунъий ҳосил бўлган таълим тизими ва бизнесга айланган репититор орқали ўқишга киради ёки ишсизлик ва юқоридаги қатор муаммоларнинг сабабидан келиб чиқаётган йирик миграция оқимига тушиб қолади.

Ёшлигидан ўз олдига аниқ мақсад қўя олмаган, ана шунга руҳлантирилмаган болалар улғайгач, уюшмаган ёшлар ва тарқоқ миллатни ташкил қилади. Бундай ғоя ва мафкурани «Ватан туйғуси» ёки «Миллий истиқлол ғояси» дарсликлари билангина синдириб бўлмайди.

 

Қулаётган ТАФАККУР

«Мабодо ҳали-ҳамон «Baby Shark Dance» ва «Синий трактор» мусиқасининг ўрнини боса оладиган бирор миллий ижод маҳсули яратилмас экан, барчаси қуруқ гап холос», – дейди бу борада мулоҳаза билдирган санъатшунос-журналист Ҳусниддин Ато.

Маданият соҳаси мутахассисининг бу фикрлари аччиқ бўлса-да ҳақиқат. Болалар томоша қилиши учун «Шум бола» ва «Сариқ девни миниб»дан бошқа пичоққа илинадиган кинофильмлар деярли йўқ.

«Сусамбил», «Зумрад ва Қиммат» каби бармоқ билан санарли эртак ва мультфильмдан бошқа медиа маҳсулот йўқлиги ҳам бунинг давоми. Шу сабабли болалар телеканалларининг асосини чет эл фильм ва мультфильмлари ташкил этмоқда. Онда-сонда болалар медиасида тайёрланаётганларининг қанчалик қўл учида қилинаётгани сезилиб туради, чунки савия «қулоғини ушлаб кетган».

Болалар адабиётининг ҳолати шундай аҳволдаки, у мисли поезду Худойберди Тўхтабоев, Турсунбой Адашбоев, Анвар Обиджон, Эркин Воҳидовдан сўнг тўхтаб қолган. Фик­римизнинг тасдиғи ўлароқ яқин йилларда бу соҳада бирор йирикроқ асар босиб чиқарилмагани, кўзга кўринарли адиб йўқлигини айта оламиз. Шу ўринда савол, давлат бюджетидан маданият соҳасига, мактаб ва мактабгача таълим соҳасига ажратилаётган миллиардлаб пуллар ҳавога совуриляпти экан-да, болалар учун йирик кўламда бирор иш қилинмаётган бўлса, деган иштибоҳ туғилмайдими?

 

Болалар нашрларининг молиявий аҳволи

Болалар нашрларининг бир нечтаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги муассислигида яшаб қолган. Аммо уларни яшаяпти дейиш ҳам қийин. Шу нуқтада ўйланиб қоласан киши, икки соатлик фестивалу турли тадбирларга миллиардлар ажратилаётган бир вақтда болалар нашрлари учун маблағ топилмаётгани бироз ғалати эмасми? «Мажбурий обуна» баҳонаси билан уларни бутунлай йўқотишга тушганлар болалар қўлига бугун нима тутқазмоқда?

Аввал иқтисод, кейин сиёсат, деганларидек мутахассислар яхши материаллар тайёрлай олиши учун албатта молиявий рағбат керак. Ўрганишлар натижаси ойлик маош ўзи деярли йўқ бўлган болалар нашрлари бўйича мутахассисларнинг кундан-кунга янада камаяётгани сабабини кўрсатади. Биз болалар адабиёти бўйича ёзувчиларни йўқотганимиз каби болалар журналистикаси мутахассисларини ҳам яқин йилларда йўқотсак, ажаб эмас.

Бу мавзу қачон кўтарилмасин, турли хил баҳоналар рўкач қилина бошлайди.

1. «Одамлар қизиқмайди, сотиб олмайди, талаб йўқ».

Биз маркетинг ривожланган даврда яшаймиз. Бугунги куннинг маркетологлари қизиқтира олишини жуда яхши билашади. Бунинг исботи сифатида бозорни эгаллаб олган психологик, мотивацион ва бизнесга оид қуруқ, ҳавойи гаплардан ташкил топган китобларни айта оламиз. Рекламаси, тарғиботи шу қадар бўлганидан нафақат болалар, ўзбек адабиёти ўрнини уларга бўшатиб бердик.

2. «Болалар ўқимайди, фильмларни кўрмайди».

Болалар ҳали онги шаклланаётган пайтда уларнинг қўлидан гаджетни олиб, тутилган ҳар қандай нарсага ўргатса бўлади. Болалар ўқишига «Ҳарри Потер» яққол мисолдир. Улар катта асарларни тушунишга қийналишади. Ўз тилларидаги асарлар йўқ бўлгач, узилишдаги йиллар китобхонлик кўникмаси ва иродасини йўқотади. Ундан ташқари, улар сифатли медиа контентларнинг фарқига боришади, улар орасидаги қайси фильм ва мультфильмлар оммалашишидан буни билиш қийин эмас.

Аслида, қўлида етарли кучи ва савияси борлар учун баҳоналар керак эмас. Фақат бир нарсани эртароқ тушунишимиз керак. Болаларга бераётган ҳар бир детални йўқотсак, миллат нафақат ўзлигини, шу билан бирга заковатли ёшларини ҳам йўқотиб қўймайдими? Бу эса, Янги Ўзбекистонни бунёд этиш учун қилинаётган улуғ мақсадларимизга зиддир. Аввало, мутасаддилар, соҳа мутахассислари, олим ва педогоглар, зиёлилар ва бутун халқимиз бу муаммонинг ижобий ҳал этилишига ўз ҳиссасини қўшиши бугунги куннинг кечиктириб бўлмас тақозосидир.

 

Фазилат СОИБ




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔30

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔218

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔215

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 30    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 218    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 215    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 343    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 514    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар