Жараён      Бош саҳифа

Жўмрак ўрнатишга қайси ташкилот масъул?

Табиатга бўлган меҳр туйғуси, унга муносабат, шахс маданиятининг ажралмас бир бўлагини ташкил этади. Ҳар бир инсон табиатдан баҳра олади. Аммо бу ҳали табиатга муҳаббат дегани эмас. Табиатга муҳаббат уни тушунишдан, унинг гўзалликларини англашдан, табиат билан муносабатга киришишдан бошланади. Ўз навбатида, табиат инсонда кузатувчанлик, сезгирлик, назокатлилик каби туйғуларни тарбиялайди.

Жўмрак ўрнатишга  қайси ташкилот  масъул?

Буни биз ҳам ҳудудларда ёшлар билан бўлган учрашувларда янада теранроқ англаб боромоқдамиз. Бугунги кун ёшлари ўта синчков, атроф оламда бўлаётган воқеа-ҳодисаларга, экологияга, экологик муаммоларга бефарқ эмас. Буни улар билан қилган суҳбатларимизда кўрмоқдамиз.

Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши ташаббуси билан 2024 йил – Ёшлар ва бизнесни қўллаб қувватлаш йили муносабати билан «Янги Ўзбекистон ёш авлод кадрлар» лойиҳаси доирасида «Биз келажак ёш лидерлари Экопартияни танлаймиз!» номли талаба ёшлар билан ўтказилаётган туркум учрашувларда ҳам табиатга бефарқ бўлмаган, иқтидорли, билимли ёшларни кашф этяпмиз.

Ушбу тадбирлар айни вақтда Ўзбекистон Экологик партияси Фарғона вилоят Кенгаши, шунингдек, туман ва шаҳар партия ташкилотлари томонидан ёшларнинг фаоллиги асосида юксак савияда ташкил этилмоқда.

Мазкур учрашувларда ёшларнинг экологияга бўлган қарашлари, муносабатлари билан бирга, экологик муаммолар ҳақида бўлган фикр ва мулоҳазалари бизни жуда қувонтиряпти. Хусусан, сувни асраш, ҳар томчисини эъзозлаш, сув текин ва туганмас ресурс эмаслигини англаётгани бизни ҳайралантиргани рост.

Ана шундай учрашувларда бир ёш талаба «Нега бизнинг олис қишлоғимизда доимий сув оқадиган қувурларга оддийгина жўмрак ўрнатилмайди? Бунинг оқибатида тоза ичимлик сув туну кун оқиб ётади. Очиғи, кўпчилик бунга эътибор ҳам бермайди, бирор ташкилот ҳам ўзини бунга масъул сезмайди», деб фикр билдиргани бизни янада таъсирлантирди.

Инсон табиатдан фақат завқланишнигина эмас, балки уни яхши тушуниши ҳам керак. Инсоний туйғулар табиатга ҳамда экологияга меҳр билан қарашдан озиқ олади. Бу жараёнда ёшларнинг фикрлаши, орзу ва мақсадлари жуда муҳимдир.

Яна бир мулоқотда эса бир талаба айрим одамларнинг бефарқлик билан хазонларни ёқиши, бу орқали табиат зарар кўриши, шунинг ортидан касалликлар кўпайишини куюнчаклик билан гапирган бўлса, яна бир қизимиз одамларнинг чиқиндини истаган жойга улоқтириб кетиши, чиқиндини саралашни билмаслик оқибатида табиат ва инсон зарар кўраётганини таъкидлади.

Шунингдек, мулоқотларда айрим саноат корхоналари, ғишт ва кўмир заводларидан чиқаётган қора тутун, заҳарли газлар инсонлар билан бир қаторда табиатга, ўсимлик дунёсига катта хавф солаётгани, бу жараёнда қишлоқ хўжалигида ҳосилдорлик тушиб кетишига сабаб бўлаётганини таъкидлашиб, ушбу экологик муаммоларни бирдамликда бартараф этиш, уларга ечим топиш, она табиатни кўз қорачиғидек асраш муҳим эканини куюнчаклик билан қайд этишди.

Бу каби тадбирлар Экологик партия Фарғона вилоят кенгаши томонидан Фарғона политехника институти, Фарғона шаҳридаги Ciyentral Asian Medikal халқаро тиббиёт институти, Фарғона юридик техникуми ва бош­қа таълим муассасаларида, хусусан туман ва шаҳар партия ташкилотлари томонидан ҳудудлардаги техникум, коллежларда юзлаб ёшлар иштирокида ташкил этилиб, она табиатни асраб-авайлаш бўйича ёшларга тушунчалар берилди. Бу жараёнда ёшлар Ўзбекистон Экологик партияси дастурий мақсад ва вазифаларидан ўрин олган муҳим вазифалар ва бугунги кунда уларнинг ижроси, амалга оширилаётган лойиҳалар ҳақида ҳам батафсил маълумотларга эга бўлишди.

«Ёшлар Эко кулуби» ташкил этилгани сабаб ушбу эко кулуб ва ёшлар қаноти сафида улар бир мақсад атрофида бирлашишмоқда.

Эндиликда улар экологик муаммоларни бартараф этишга, она табиатни асрашга биринчилардан бўлиб эътибор қаратишяпти.

Дарҳақиққат, экологияга, она табиатга меҳр ёшликдан, болаликдан бошланади. Бугунги ёшларнинг фикрлаши, кенг дунёқараши, келгусида табиатни кўз қорачиғдек асраб-авайлашга хизмат қилиши билан аҳамиятлидир.

Бугун ёшлар она табиатни асраб-авайлашга ўрганса, сувни асраса, неъматлар уволидан қўрқса, қанча-қанча экологик муаммолар эртага ўз-ўзидан ечим топа бош­лайди. Натижада табиат келгуси авлодларга бус-бутунлигича қолиб, инсонлар ҳаёти янада гўзаллашиб бораверади.

 

Шохруҳбек КАРИЧАЕВ,

ЎЭП Фарғона вилоят

партия ташкилоти раиси




Ўхшаш мақолалар

Бекобод:  транспорт ва саноат тараққиётида  янги босқич

Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич

🕔13:29, 20.07.2026 ✔42

Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.

Батафсил
«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

🕔13:28, 20.07.2026 ✔40

Абдушукур ҲАМЗАЕВ:

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:

Батафсил
Ўзбекистон  футболчилари –  экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

🕔11:22, 30.06.2026 ✔97

Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Бекобод:  транспорт ва саноат тараққиётида  янги босқич

    Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич

    Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.

    ✔ 42    🕔 13:29, 20.07.2026
  • «Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

    «Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

    Абдушукур ҲАМЗАЕВ:

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:

    ✔ 40    🕔 13:28, 20.07.2026
  • Ўзбекистон  футболчилари –  экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

    Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

    Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.

    ✔ 97    🕔 11:22, 30.06.2026
  • Асрлар соясидаги  ҳаёт

    Асрлар соясидаги ҳаёт

    Фарғона водийси нафақат ҳосилдор тупроғи, балки табиатсевар инсонлари билан ҳам қадрлидир. Бу юртда дарахтни оддий ўсимлик эмас, балки ҳаётнинг нафаси, авлодлар хотираси деб билувчи одамлар кўп.

    ✔ 171    🕔 16:43, 04.06.2026
  • Парвозларнинг метеорологик  хавфсизлиги таъминланади

    Парвозларнинг метеорологик хавфсизлиги таъминланади

    Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

    ✔ 209    🕔 15:55, 21.05.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар