Долзарб мавзу      Бош саҳифа

«Гулқайчи»га муҳтож рекламалар

Бугунги кунда оммавий ахборот воситалари ичида телевидение энг таъсирчан манба бўлиб қолди. Телефон деган зормандада эса бари муҳайё, телевизор ёки радиоаппаратга ҳам ҳожат йўқ. Йўлда, ишда хоҳлаган канални топиб, кўраверасиз ёки эшитаверасиз.

«Гулқайчи»га  муҳтож  рекламалар

Бироқ теле ва радио дастурлар реклама ва эълонлар билан шу даражада тўлиб тошмоқдаки, сизнинг бемалол мириқиб ашула эшитишингиз ёхуд кўрсатув томоша қилишингизга фурсат ҳам бермайди. Бу реклама ва эълонлар рисоладагидек бўлса майли эди, таассуфки, аксарият рекламаларни бола-чақа олдида, оила даврасида кўриб ҳам, эшитиб ҳам бўлмай қолди. Чунки уларнинг аксариятида эркак ва аёл ўртасидаги нозик муносабатларда асқатадиган дори-дармон ёки биологик фаол қўшимчалар ҳақида бонг урилмоқда. Бундай рекламалар кўпроқ хусусий ва давлат теле-радиоканалларида ким ўзарга меъёрдан ортиқ равишда мунтазам бериб бориляпти.

«Баҳор бошланиб, томорқада ишлар жонланиб қолди. Болалар билан тоза ҳавода мазза қилиб ишламоқчи бўлдим. «Маҳалла» радиоканали азалдан мумтоз қўшиқлар бериб келишини инобатга олиб, доим шу канални эшитишга одатланганман. Радиони қўлимга қисиб чиқдим-да, ўрик шохига илдим. Дилрабо ашула оғушида ер чопа бошладик. Бир маҳал қўшиқ тугаб, реклама ўрнидаги эшиттириш бошланди. Эркаклик қувватини оширувчи дори ҳақида экан. Бу ерда айтилаётган гаплардан ер ёрилса, ерга кириб кетгудек бўлдим. Ахир, икки нафар қизим ҳам ёнимда ишлаётган эди-да», – дейди урганч­лик Юсуфбой Олламбердиев.

Ҳа, элдошимиз сўзларида жон бор. Оила даврасида бемалол ўтириб телевизор томоша қилишга чоғланганингизда эркаклик қувватини оширувчи, уруғни кўпайтирувчи, бепуштликни даволовчи биологик фаол қўшимчалар ҳақидаги рекламалар берила бошлайди. Болаларнинг боши ерга кириб кетгудек бўлади. Иложсиз бошқа каналга оласиз. У ерда ҳам худди шундай реклама авжида эканини кўриб хунобингиз ошади.

«Мен болалар билан бир дастурхонда ўтириб овқатланмайдиган бўлдим, чунки уларнинг ёнида телевизор томоша қилиш қийин бўлиб қолди, – дейди яна бир элдошимиз Қобулжон Отаёзов. – Айниқса, ёш қизинг ёки келининг олдида жинсий қувватни ошириш борасида оғиз кўпиртириб гапирувчиларни тинглаш – ўзбекман деган инсон учун жуда уят».

Дарҳақиқат, телевидение ва радиода «Актив+», «Уропро», «Простатинол», «Повер менис», «Ултра Х» каби биологик фаол қўшимчалар ҳақида кунда ўн марталаб кўрсатув ва эшиттиришлар берилади. Улар ҳақида мутахассислар дея таништирилган шахслар томонидан айтилган фикрларни эшитиб, нақ ўликни тирилтириб юборса керак, деб ўйлайсиз. Содда ва ишонувчан одамлар эълон қилинган телефон рақамлари орқали дардига дармон излаб буюртма ҳам беришади. Баҳоси отнинг калласидай эканига ҳам қарамасдан касалликдан тузалсам бўлди, деган умидда биологик фаол қўшимчани сотиб олишади.

«Простата шамоллашига қарши «Актив+»дан буюртма асосида сотиб олдим. Икки ой ичсам ҳам аҳволимда мутлақо ўзгариш юз бермади. Қайтанга баттар ёмон бўлдим. Уни сотган мутахассисга мурожаат қилсам, «Тузалишингиз учун олти ой ичишингиз керак», дейди уялмай-нетмай. Ахир, бир ойлик ичиш курси учун тежаб-термаб йиққан пулимни тўлаган бўлсам. Устига-устак зиғирчаям таъсир кўрсатмаган бўлса, дод деб юборгинг келади», – дейди ҳасратидан дуд ўрлаб юртдошимиз Бахтиёр Пўлатов.

Яна бир элдошимиз «Уропро» олиб ичгани, аммо ҳеч қандай фойдасини сезмаганидан шикоят қилади. Ачинарли жиҳати шундаки, буюртма қилинган биологик фаол қўшимчалар ҳеч қандай ҳужжатларсиз жойлардаги вакиллар томонидан етказилиб берилар экан. Ахир инсон саломатлигига масъул бундай воситалар расмий ҳужжатлар асосида берилса, янада ишонарли бўлармиди?! Сотиб олинган айрим воситаларнинг қўллаш тартиби ёзилган бир парча қоғозларда унинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан рўйхатдан ўтгани ҳақида ҳеч қандай маълумот учрамайди. Шунингдек, бу қўллаш йўриқномасидаги сўзлар рекламада оғиз кўпиртириб айтилган сўзларга мутлақо мос келмаслиги шубҳа уйғотмасдан қўймайди. Айрим рекламаларда ва телефон орқали боғланганда мутахассислар биологик фаол қўшимча Ҳиндистонда ишлаб чиқарилганини айтишади. Лекин буюртмачига етказиб берилган йўриқномада унинг Ўзбекистонда тайёрлангани кўрсатилганини кўриб, бу ерда фирибгарлик йўқмикан, дея ўйлаб қоласан киши.

Ижтимоий тармоқлардаги рекламаларнинг таглавҳаларидаги изоҳларда эса аксарият биологик фаол қўшимчалар «бор-йўғи қаллоблик, алдамчилик маҳсули» деган фикрлар билан тўлиб-тошиб бормоқда.

Мамлакатимизда дори воситаларини реклама қилиш ўзига хос талаб ва меъёрий ҳужжатлар асосида тартибга солинади. Аммо бу тартиб ва меъёрий ҳужжатлар биологик фаол қўшимчаларга тадбиқ қилинадими ёки йўқ, буниси бизга қоронғи. Равшан жиҳати шуки, турли хил биологик фаол қўшимчалар рекламасида ҳам етарли чекловлар бўлгани маъқул. Айниқса, уларни тавсифлаб реклама қилишда миллий қарашларимиз нуқтаи назаридан келиб чиққан ҳолда ёндашилса, айни муддао бўларди. «Эркаклик қувватини ошириш», «алоқа вақтини узайтириш», «уруғ миқдорини кўпайтириш» каби сўзларни очиқдан-очиқ қўллаб, реклама қилишни жиддий ўйлаб кўриш вақти келмадими?

Маълумки, роппа-роса бир йил муқаддам «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати оммавий ахборот воситаларида дори рекламасини чеклаш таклифини илгари сурган эди. Афсуски, ўтган давр мобайнида бу таклиф тегишли вазирликлар томонидан қўллаб-қувватланмасдан қолди. «Док-1 Макс» перепарати истеъмоли натижасида болаларнинг ҳаётдан кўз юмганидан сўнг фожиадан хулоса чиқарилмагани жуда ачинарлидир. Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш ва фармацевтика муаммолари ҳануз бартараф қилинмаётгани эса энг оғриқли нуқталардан бири бўлиб қолмоқда.

 

Эpпўлат БАХТ




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔30

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔218

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔215

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 30    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 218    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 215    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 343    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 514    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар