Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Айрим балиқларнинг қирилиши инфекциялар тарқалишига сабаб бўлади

Балиқ истеъмол қилишнинг саломатлик учун фойдали жиҳатлари ҳақида жуда кўп маълумотга эгамиз, аммо уларнинг экологияга фойдаси ҳақида доим ҳам гапирилавермайди.

Айрим балиқларнинг қирилиши инфекциялар тарқалишига сабаб бўлади

Наҳотки балиқларни ҳам экологияга фойдаси бўлса деяпсизми? Албатта, бор. Ҳозир шу ҳақда сизларни таништириб ўтамиз.

Шундай балиқ турлари мавжудки, уларнинг хатти-ҳаракатлари сув ҳавзалари ва уларнинг экотизимларига фойда келтиради. Булар сув ҳавзаларини ифлослантирувчи моддалардан тозалашга қодир бўлган ҳамшира балиқлар дейилади.

 

Хўш, бундай балиқлар  қайсилар?

Оқ амур – асосан мелиоратив аҳамиятга эга каналларни турли сув ўтларидан тозалаб, биомелиоратив ҳолатини яхшилайди. Шу муносабат билан ўсимликхўр балиқлар Самарқанд вилояти аквокултурасининг асосий балиқлари ҳисобланади.

Чучук сув буюртмачилари деб таърифланувчи оддий пике балиғи сув ҳавзалари юзасининг пўпанак босиши ва касал балиқлар тарқалишининг олдини олади. У нафақат кичик балиқлар, балки қурбақалар, ҳатто сув каламушлари билан ҳам озиқланади.

Ҳар доим эсда тутишимиз керакки, агар бу турдаги балиқларни тўхтовсиз оммавий овлашда давом этсак, сув ҳавзаларида турли балиқ касалликлари кўпайиши мумкин.

Мушук балиқлар деб таърифланувчи балиқлар эса йиртқич бўлса-да, асосан ҳаракатсиз ҳаёт кечиради. Кундузи чуқурларда ётишни афзал кўради, кечалари фаол бўлади. Улар заифлашган ёки ўлик балиқларни, шунингдек, чўкиб кетган ҳайвонларни ейди. Уларнинг ўлик ҳайвонлар билан озиқланиши сувда чириш ва инфекцияларнинг сув ҳавзалари бўйлаб тарқалишининг олдини олади.

Шу ўринда мутахассислар томонидан айтилган қуйидаги маълумотларни келтиришимиз жоиз: вабо, ич тифи, паратиф, дизентерия, лептоспироз, туляремия (ичимлик сувнинг кемирувчилар секрецияси билан ифлосланиши), бруцеллёз, салмонеллёз каби касалликлар асосан сув ҳавзалари ва ичимлик сув ифлосланиши туфайли юзага келадиган, курашиш қийин, аянчли оқибатларга олиб келувчи ўткир касалликлар ҳисобланади.

Электр токи билан балиқ овлаш натижасида бир неча метр радиусдаги катта-кичик балиқлар сув юзига қалқиб чиқади. Овчилар томонидан эса уларнинг фақат катталари йиғиштириб олинади. Сувда қолган майда балиқларнинг ўликлари эса юқоридаги каби инфекциялар келиб чиқишига сабаб бўлади.

Биламизки, ҳар доим ҳам балиқ овлаш уни истеъмол қилиш мақсадида эмас, балки ишдан ва кундалик ташвишлардан чарчаганда шунчаки кўнгилхушлик учун ҳам амалга оширилади. Бу машғулот ишқибозларининг аксарияти эса, афсуски, балиқ овлашга рухсат берилган меъёрлардан мутлақо бехабар.

 

Овчиликнинг бу тури учун нималарга рухсат берилгану,  нималар тақиқланган?

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ов ва балиқ овлаш қоидаларига кўра, фуқаролар умумий фойдаланишдаги сув ҳавзаларида 5 кг.гача балиқларни овлашларига рухсат берилган.

 Қуйидаги усулларда  балиқ овлаш тақиқланади:

 барча турдаги тўрлар;

 тешувчи балиқ овлаш асбоблари (найза ва бошқалар);

 электр токи, кимёвий, гиёҳвандлик ва биологик препаратлар, портловчи моддалар;

 ўқотар қуроллар;

 уйда ишлаб чиқарилган электр тутқичли қурилмалар билан.

Наҳотки, шу вақтгача булардан бехабар юрган бўлсам, деб ажабланяпсизми? Эҳ, асти айт­манг илм-фандан узоқда бўлиб, электр билан балиқ овлайман, деб сувдаги қанча тирикликни ўлдириб юбордик. Хайриятки, ҳали юртимизнинг бирор жойида бу ҳаракатларимиз натижасида жиддий ҳодиса юз бергани йўқ. Аммо бу хотиржам бўлишимизга сабаб бўла олмайди.

Майли, энди бундай ҳаракатларни такрорламасак бўлгани. Унутмайлик, табиатда ҳар бир тирик мавжудоднинг, ҳаттоки, майда ҳашаротлардан ториб ўт-ўланларгача – ҳаммасининг ўз ўрни ва вазифаси бор.

 

Камолиддин РЎЗИМАТОВ




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔30

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔218

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔215

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 30    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 218    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 215    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 343    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 514    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар