Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Фарзандларимизни интернетдан қандай ҳимоялашимиз керак?

Маълумотларга кўра, дунё бўйича 7 ёшдан 12 ёшгача бўлган болаларнинг 90 фоиздан ортиғи интернетга уланган смартфон ва планшетлардан фойдаланади.

Фарзандларимизни  интернетдан қандай  ҳимоялашимиз  керак?

Ота-оналар фарзанди интернетда онлайн таҳдидларга учрашидан хавотир олишса-да, уларни бундан маҳрум қилишни нотўғри иш деб ҳисоблашади.

Мобиль қурилмалар, смартфон, планшет, электрон китоб, ақлли соатлар ва бошқа кўплаб қурилмалар замонавий гаджетлар деб аталади. Бу гаджетлар юқори тезликда интернетга уланиш, мусиқа тинглаш, видео кўриш каби кўп функцияларни ўз ичига олади. Улар ёрдамида биз алоқа қилиш, хабар алмашиш, иш билан шуғулланиш ва кўп нарсаларни амалга оширишимиз мумкин.

Аммо бугунги кунда кўпчиликда, айниқса ёшлар ва болаларни интернетга қарамлиги ташвишли муаммога айланди. Интернетга қарамлик бу одамнинг онлайн фаолият билан ҳаддан ташқари банд бўлган ва бу фаолиятни назорат қила олмайдиган ҳолатдир.

Бундай салбий оқибатларнинг олдини олиш мақсадида биз ота-оналар болаларга интернетдан самарали фойдаланишни ўргатишимиз, оилада очиқ мулоқотни ўрнатишимиз ва улар билан кўпроқ вақт ўтказишимиз лозим.

Бугунги кунда интернет фойдаланувчилари сонининг аксариятини ёшлар ташкил этгани, унинг катта қисми мактаб ўқувчилари ҳиссасига тўғри келаётгани кишини ўйлантиради.

Агар таълим муассасаларида ўқувчи-ёшларга смартфондан оқилона фойдаланиш бўйича тўғри маслаҳат бериб борилмаса, эртага кеч бўлиши мумкин.

Хўш, ушбу ҳолатларнинг олдини олиш учун нима қилмоқ керак? Нега бугун ёшлар кўп вақтини компьютер хоналарида ўтказмоқда?

Менинг фикримча, энг аввало, мактаб таълим муассасаларида ўқувчиларни интернетдан фойдаланиш маданиятини шакллантириш керак. Зеро, бугун умумтаълим мактабларида, дарс жараёнида мобиль телефонлардан фойдаланишни чеклашга қаратилган қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш вақти келди, назаримда.

Шу билан бирга, болаларга виртуал оламни реал каби жиддий қабул қилишга ўргатишимиз керак. Йўқса у уй ичида ўтириб ҳам онлайн таҳдидларга учраши мумкин. Буни фақатгина болалар кирадиган контентни фильтрлаш, иловалардан фойдаланишларини назорат қилиш, онлайн макондаги таҳдидлардан огоҳлантирувчи хавфсизлик тизими орқали қилса бўлади.

Умуман олганда, бугун ўқитувчилар ва жамиятнинг бошқа аъзолари ёшларни турли гаджетлардан, интернетдан фойдаланишларини назоратга олиши ва уларда соғлом одатларни ривожлантириш учун ҳамжиҳатликда ҳаракат қилмоғи зарур. Токи, ёш авлодимиз онгини бўш ва ахлоқсиз ғоялар эгалламасин. Улар ўз ватанини, элини онгли севсин.

 

Шуҳрат АБДУҲАЛИМОВ,

Олий Мажлис
Қонунчилик палатаси
депутати,

Ўзбекистон Экологик
партияси фракцияси
аъзоси




Ўхшаш мақолалар

Бизни маҳв этаётган  иллат

Бизни маҳв этаётган иллат

🕔13:22, 20.07.2026 ✔64

Куни кеча Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мамлакатимиз ҳаёти, миллатимиз келажаги билан боғлиқ оғриқли бир маълумотни эълон қилди: Ўзбекис­тонда катта ёшли аҳолининг 64 фоизи ортиқча вазнга эга.

Батафсил
Озиқ-овқат  исрофи ортидаги инсонийлик инқирози

Озиқ-овқат исрофи ортидаги инсонийлик инқирози

🕔11:23, 30.06.2026 ✔300

Кундалик харидлар учун супремаркетга кириб тураман. У ердаги бир ҳолат, сифати ёмонлашган мевалар, сабзавотларнинг ходимлар томонидан чиқиндига ташланаётганига кўп марта гувоҳ бўлганман.

Батафсил
Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔580

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар