Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Тошкентда экология ходимлари экилмаган дарахтларни “экилди” деб ёзгани юзасидан текширув бошланди

Экология вазири маслаҳатчиси, собиқ депутат Расул Кушербаевнинг билдиришича, Тошкент шаҳрида экология ходимлари амалда экилмаган дарахтларни “экилди” деб ёзилган ҳужжатларни имзолашга мажбур қилиняпти.

Тошкентда экология ходимлари экилмаган дарахтларни “экилди” деб ёзгани юзасидан текширув бошланди

Экология вазири маслаҳатчиси, собиқ депутат Расул Кушербаевнинг билдиришича, Тошкент шаҳрида экология ходимлари амалда экилмаган дарахтларни “экилди” деб ёзилган ҳужжатларни имзолашга мажбур қилиняпти:

"Яшил макон" доирасидаги кўчат экиш ишлари жойларда кўзбўямачилик ва босим ўтказишга ҳам ўтиб кетмоқда. Тошкент шаҳрида ҳам бундай ишларнинг кузатилаётгани ачинарли. Режа бўйича баҳор мавсумида пойтахтда 600,0 минг дона кўчатлар экилиши белгиланган.

 

Тартибга кўра, экилган кўчатлар туман ҳокимликларидаги штаблар томонидан “Яшил макон” платформасига киритилади. Сўнгра бу маълумот туман экология бўлими ходимлари томонидан жойига бориб текширилгач, тасдиқланади.  Ўтган вақтда пойтахтда “Яшил макон” платформасига киритилиб, ҳақиқатда экилмаган 41 мингдан ортиқ кўчатларни экология ходимлари  тасдиқлашмаган. Бу эса туман ҳокимликлари, ИИБ ва прокуратура томонидан экология ходимларига босим ўтказилишига олиб келган

 

Хусусан, Яккасарой тумани экология бўлими бошлиғи К.Бектурганов 29 март куни тунги соат 03:00да ички ишлар ходимлари томонидан уйидан олиб кетилиб, экилмаган дарахтларни “Яшил макон” платформасига киритиб, тасдиқлаш талаб қилинган. К.Бектурганов чамаси 10 соатлар ички ишлар ходимлари томонидан ноқонуний ушлаб турилган

 

Бундан ташқари 30 март куни кундузги соат 10:00да Шайхонтоҳур тумани экология бўлими бошлиғи Х.Мирахмедов чамаси 3 соатлар туман прокуратурасида ноқонуний ушлаб турилиб, экилмаган дарахтларни “Яшил макон” платформасига киритиш ҳамда тасдиқлаш талаб қилинган.

 

Шунингдек, Учтепа тумани ҳокимлиги томонидан 03.04.2024 йилда Учтепа тумани экология бўлими ходимлари ўз ишхонасига яъни туман экология бўлими хонасига киритилмай босим ўтказилган.

 

Бу биргина Тошкент шаҳрида бўлаётган ҳолат. Бундай ҳолатлар бошқа ҳудудларда ҳам кузатилмоқда ва барчаси жамоатчилик вакилларини жалб этган ҳолда ўрганиб борилмоқда.

 

Биз Президентимиз ташаббуси билан амалга оширилаётган "Яшил макон" лойиҳасининг бу каби босим ва кўзбўямачиликларга айлантирилишига қаршимиз ҳамда экология ходимларига нисбатан бу каби босимлар тўхтатилишини талаб қиламиз. Ишонамизки, Ўзбекистон халқи ва давлатимиз раҳбари "Яшил макон" лойиҳасининг ҳаққоний ва холис амалга оширилиши тарафдори”, дея хабар берган эди депутат.

 

Бош прокуратура экология ходимларига тазйиқ бўйича текширув бошлади

Ушбу хабар тарқалгач, Бош прокуратура давлат органлари мансабдор шахслари томонидан мансаб ваколатлари суистеъмол қилинган ҳолда экология вазирлигининг Яккасарой, Шайхонтоҳур ва Учтепа туманлари ходимларига нисбатан кўчатлар экилганлиги тўғрисидаги асоссиз маълумотларни махсус электрон платформага киритиш борасида тазйиқ ўтказилганлиги ҳақидаги хабар асосида текшириш бошлади.

 

Текшириш давомида хабардаги ҳар бир ҳолат ўрганилиб, унда эътироф этилган давлат органлари мансабдор шахсларининг ҳатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.

 




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔30

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔218

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔215

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 30    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 218    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 215    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 343    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 514    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар