Жараён      Бош саҳифа

«Отангга раҳмат, халқ ўғли», дейишмоқда одамлар

Экопартия аъзоси Дадажон Исақулов «38-Кулоб» сайлов округидан Қорақалпағистон Республикаси Жўқорғи Кенгашига депутат этиб сайланган эди.

«Отангга раҳмат, халқ ўғли»,  дейишмоқда одамлар

Юрагида ўти бор бу инсон ўз фаолияти давомида элдошларимиз ишончини қозониб, ҳурмат-эътиборга сазовор бўлиб келмоқда. У шу кунгача бир қатор муаммоларни ижобий ҳал қилишга эришиб келяпти. Шу боис бўлса керак, унинг қабулхонаси ҳамиша одамлар билан гавжум.

Ўтган давр мобайнида қабулхонага Жанқўнғирот маҳалласи, «Амударё», «Жана-жап», «Саманкўл», «Саришунгул» овул фуқаролари номидан ёзилган 278 та муаммо, шикоят, таклиф ва мулоҳазалар қайд этилган ёзма мурожаатлар келиб тушган. Уларни Дадажон Исақулов тегишли идора ва ташкилотларга депутатлик сўровлари юбориб, ўз вақтида ижобий ҳал қилишга муваффақ бўлди.

Мурожаатларнинг 15 таси Ўзбекистон Республикаси Мактаб ва мактабгача таълим вазирига, 3 таси Соғлиқни сақлаш вазирига, 5 таси Уй-жой коммунал хизмат курсатиш вазирига юборилиб, муаммолар қисқа муддатда ҳал қилинишига эришилган.

Аҳоли мурожаатининг аксарияти тоза ичимлик сув ва сув тармоқлари билан боғлиқ. «Хатеп» овули аҳолиси Д.Исақуловга ана шундай долзарб масалада мурожаат қилишганида муаммо тез фурсатларда ҳал қилинишига, тўғриси, унчалик ишонишмаган ҳам эди. Сабаби, бу овулда 1980 йилдан буён тоза ичимлик сув муаммо бўлиб, одамлар жиддий қийин­чиликлар қуршовида қолган эди. Улар шўр, ер ости сизот сувларини истеъмол қилиб келишарди. Натижада буйрак, ўт-тош касалликларига чалиниш хавфи кучая борган.

Дадажон аканинг жиддий саъй-ҳаракати билан 4,3 километр масофага қувур тортилиб, Хоразмдаги «Туямўйин» магистрал ичимлик сув таъминоти тармоғига уланди. Қирқ йилдан буён чучук сув нималигини билмаган хатепликлар қувончдан дўпписини осмонга отишди. «Отангга раҳмат, Дадажон!», «Депутат дегани сендек бўлиши керак, аслида! Яшавор!» дея алқашганини кўрсангиз эди.

Кулоб қишлоғининг 5794 нафар аҳолиси ҳам айнан шу муаммодан қийналиб келишарди. Депутатимиз қишнинг қор-қировли кунларида қишлоққа кўчиб келди, десак ҳам бўларди. У то 800 метр узоқликдаги сув тармоғини тортиб келтиргунча шу ерда бўлди. Муаммо ижобий ҳал қилингач, нуроний отахон ва онахонлар дуосини олгач, ўзининг навбатдаги режаларини амалга ошириш учун жўнади.

Депутат Дадажон Исақулов «Ўзбекистон Миллий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқарув раиси ҳисобланади. Шу боис унга электр тармоқлари бўйича бўлаётган мурожаатларнинг кети узилмайди. Дарвоқе, Дадажон ака айнан мана шу қишлоққа Қорақалпоғистон ҳудудий электр тармоқлари бўйича бевосита алоқадор З.Керимзатовга илтимоснома билан чиқиб, иккита яп-янги трансформатор, симёғочлар ўрнаттириб берди.

Эҳ-ҳе, Дадажон ака бош-қош бўлиб, самарали ҳал қилинган ишлар хусусида гапираман десангиз, нақ достон бўлиб кетади. Одамларнинг банкдан имтиёзли кредит олиши ёки ишга жойлашишига кўмаклашгани ҳақида тўлиб-тошиб гапириш мумкин.

Сайлов округида ундан миннатдорлар ҳар қадамда учрайди.

– Баъзан аҳоли муаммолари бўйича тегишли идора ва ташкилотларга йўллаган депутатлик сўровимизга қониқарсиз жавоб оламиз. Лекин бундан ҳеч ҳам умидсизликка тушмаймиз. Мавжуд имкониятларни чамалаб муаммони баратараф қилишда давом этаверамиз, – дейди Дадажон ака Исақулов биз билан суҳбатда.

Дарҳақиқат, ишсизликдан қийналган 56 нафар фуқаронинг мурожаати бўйича Ўзбекистон Респуб­ликаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирига депутатлик сўрови йўлланган эди. Бу юзадан, афсуски, қониқарсиз жавоб олинди. Шунга қарамасдан депутат Д.Исақулов ишсиз мурожаатчиларнинг кўпчилигига ўзи иш ўрни топиб ишга жойлаштиришга муваффақ бўлди.

Катта йўлдаги кўприклар, мактабларни таъмирлаш масалалари ҳам фидойи депутат эътиборидан четда қолмаётир. Айниқса, «Саришунгул» овулидаги 31 та эски хонадон бузиб кўчирилганида уй эгаларига компенсация тўловлари тўланиши ва ер берилишида кўрсатган жонбозлиги таҳсинга лойиқ. Бу каби ишлар ортидан Дадажон ака «халқ ўғли» деган эзгу ном қозониши бежиз эмас. Зеро, тўла ишонч билан сайлаган элга хизмат қилмоқ ҳар бир депутатнинг мақсадига айланмоғи керак. Ана шундагина партиянинг жамиятда тутган ўрни ортиб, янада мустаҳкам бўлаверади.

 

Гулнора САРИЕВА,

ЎЭП Хўжайли туман партия ташкилоти раиси




Ўхшаш мақолалар

Бекобод:  транспорт ва саноат тараққиётида  янги босқич

Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич

🕔13:29, 20.07.2026 ✔42

Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.

Батафсил
«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

🕔13:28, 20.07.2026 ✔40

Абдушукур ҲАМЗАЕВ:

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:

Батафсил
Ўзбекистон  футболчилари –  экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

🕔11:22, 30.06.2026 ✔97

Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Бекобод:  транспорт ва саноат тараққиётида  янги босқич

    Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич

    Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.

    ✔ 42    🕔 13:29, 20.07.2026
  • «Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

    «Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

    Абдушукур ҲАМЗАЕВ:

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:

    ✔ 40    🕔 13:28, 20.07.2026
  • Ўзбекистон  футболчилари –  экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

    Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

    Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.

    ✔ 97    🕔 11:22, 30.06.2026
  • Асрлар соясидаги  ҳаёт

    Асрлар соясидаги ҳаёт

    Фарғона водийси нафақат ҳосилдор тупроғи, балки табиатсевар инсонлари билан ҳам қадрлидир. Бу юртда дарахтни оддий ўсимлик эмас, балки ҳаётнинг нафаси, авлодлар хотираси деб билувчи одамлар кўп.

    ✔ 171    🕔 16:43, 04.06.2026
  • Парвозларнинг метеорологик  хавфсизлиги таъминланади

    Парвозларнинг метеорологик хавфсизлиги таъминланади

    Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

    ✔ 209    🕔 15:55, 21.05.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар