Экоолам      Бош саҳифа

Соғлом тупроқ – соғлом экология ва хавфсиз озиқ-овқат деганидир

Табиий ва антропоген шароитда 1 см. тупроқ қатлами ҳосил бўлиши учун юз йил талаб қилинар экан.

Соғлом тупроқ –  соғлом экология ва    хавфсиз озиқ-овқат  деганидир

Бироқ, ана шу юз йилда шаклланган тупроқ қатлами, ундан нотўғри фойдаланиш ва деградация жараёнлари туфайли бир мавсум дала вегетацияси даврида батамом йўқолиб кетиши мумкин экан. Шунинг учун ҳам мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган ерлар, айниқса, суғориладиган тупроқларни турли деградация жараёнларидан асраш ниҳоятда зарур.

Ерлар деградацияси жараёнлари орасида саҳроланиш жараёни, айниқса, хавфли бўлиб, бу жараён йилдан-йилга жадаллашиб бораётгани кузатилмоқда. Бу вазиятда саҳроланишнинг келтириб чиқарган оқибатларини экологик ва иқтисодий нуқтаи назардан баҳолаш жуда муҳим ҳисобланади.

Деҳқончилик ишлари бошланган айни паллада Ўзбекистон Экологик партиясининг «Олимлар қаноти» юқоридагиларни инобатга олган ҳолда тупроқ деградацияси жараёнларини минималллаштириш (камайтириш) ва унинг оқибатларини бартараф этиш учун, энг аввало, иккиламчи шўрланишнинг олдини олиш ва заҳарли тузлар миқдорини камайтириш учун коллектор-зовур тармоқларини гектарлар бошига оптимал меъёрларгача етказиш кераклигини таъкидлашмоқда.

Биламизки, шамол эрозиясининг олдини олиш учун, шамол тезлигини пасайтирувчи ихотазорлар, кўп қаторли ихота ўрмонларини барпо қилиш ҳам жуда муҳим саналади.

Қолаверса, суғорма деҳқончиликда сув ортиқча сарфланишига чек қўйиш (тежаш) учун сувни тежовчи технологияларни (томчилатиб суғориш) жорий қилиш, саҳроланиш ва шўрланишга қарши курашиш учун эса эскирган ётиқ зовурлар тизимини тиклаш, тик зовурлар фаолиятини кучайтиришни ҳам олимларимиз тавсия қилмоқда.

Бугунги технологик имкониятларни ҳисобга олиб, ерларни мелиоратив-экологик ва агрокимёвий ҳолати тўғрисидаги маълумотларни йиғиш ва таҳлил қилиш, саҳроланиш ва шўрланиш жараёнларини баҳолаб бориш учун мониторинг кузатувлари ҳам амалга оширилса, муаммони эрта аниқлаш имконияти юзага келади деб ҳисобланмоқда.

Деградация жараёнларига қарши курашиш учун самарали алмашлаб ва навбатлаб экиш тизиминику ҳамма яхши билади. Аммо бу амалиётга ҳар доим ҳам риоя қилинмаслиги, қайтанга, йил бўйи экин майдонларидан тўхтовсиз фойдаланиб, кўпроқ ҳосил олиш мақсадида унумдор тупроқни деҳқончилик учун яроқсиз аҳволга келтириб қўйиш ҳолатлари учраб турибди.

Шунингдек, партиямиз олимлари дегумификация жараёни ва озиқа элементлари миқдори камайишининг олдини олишда, экинлар тури талабларини ҳисобга олган ҳолда, агрокимёвий картограммалар асосида минерал ва органик ўғитлар қўллашнинг меъёрлари, муддатлари ва усулларини тўғри танлаш зарурлигини таъкидлашяпти. Сув ва ирригация эрозиясига қарши курашиш учун ер юзаси қиялик даражасини ҳисобга олган ҳолда суғориш нормаларини аниқ белгилаш, агротехник усуллар – иккиламчи ва оралиқ экинларни ҳамда биологик воситалар – биогумус, хлорелла, кўк-яшил сувўтларини қўллаш, структура ҳосил қилувчи препаратларни эгатлар оралатиб қўллаш, сув ва ирригацион эрозияга қарши курашишда органик ва минерал ўғитлардан фойдаланиш ҳам тупроқ деградацияси муаммосининг олидини олиш ва бартараф этишда сезиларли самара беришини айтишмоқда.

Тупроқ унумдорлигини сақлаш, шўрланиш ва бошқа муаммолар натижасида унумдорлиги йўқолаётган ерлар ҳолатини яхшилаш нафақат бугунги, балки келажак авлод фаровонлигини яхшилаш, пировард натижада эса озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Бу эса барчамизга ушбу масалага янада жиддий ёндашиш масъулиятини юклайди.

 

Камолиддин РЎЗИМАТОВ,

ЎЭП Марказий Кенгаши

Матбуот бўлими бош мутахссиси




Ўхшаш мақолалар

Депутат:  «Одамлар яхши  яшаши учун  ҳаракатдан тўхтамаслигимиз шарт»

Депутат: «Одамлар яхши яшаши учун ҳаракатдан тўхтамаслигимиз шарт»

🕔10:19, 10.09.2026 ✔17

Дилдора Амирқулова – халқ депутатлари Қарши туман Кенгашининг 17-«Кожор» сайлов округидан Ўзбекистон Экологик партияси вакили сифатида сайланган депутат.

Батафсил
БМТ: деградацияга учраган ерларни тиклаш учун йилига  355 миллиард  доллар керак

БМТ: деградацияга учраган ерларни тиклаш учун йилига 355 миллиард доллар керак

🕔10:18, 10.09.2026 ✔21

2030 йилга бориб ерларни тиклаш бўйича глобал мажбуриятларни бажариш учун ҳар йили 355 миллиард доллар керак бўлади. Бу ҳақда БМТ хабар берди.

Батафсил
Депутат ташаббуси  билан 20 та янги  иш ўрни

Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни

🕔16:29, 04.09.2026 ✔87

Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнг­ли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар