Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Энди кўмирфурушларни кучайтирилган жазо кутмоқда

Қиш бўйи кўмир талон-тарожи ҳақида эшитавериб, қулоғимиз қотиб кетти. Имтиёзли тарзда аҳолига берилиши керак бўлган кўмирлар йўлга чиқмаёқ талон-тарож қилинди. Айбдорларнинг бири жазоланган бўлса, камида учтасининг иши енг ичида битди. Шунинг ортидан қанчадан-қанча оилалар қишда совуқдан қалтираган бўлса, ажаб эмас.

Энди кўмирфурушларни  кучайтирилган  жазо кутмоқда

Шу боисдан 2024 йил 22 апрель куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида депутатлар ушбу масалани жиддий муҳокама қилишди. Йиғилишда 9 та масала, хусусан, 7 та қонун лойиҳаси ва парламент назоратига доир масалалар кўриб чиқилди.

Депутатлар томонидан дастлаб «Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда муҳокама этилди.

Кўмир маҳсулотини истеъмолчиларга етказиш ва тарқатишда ёки уларни ташишга мўлжалланган транспорт воситаларидан фойдаланишда яширин равишда оз миқдорда талон-тарож қилиш ҳолатлари учраб турганлиги аҳолининг ҳақли эътирозларига сабаб бўлмоқда. Юқоридаги каби ҳолатларни бартараф этиш ва уларга таъсирчан чораларни кўриш мақсадида ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси билан кўмир маҳсулотларини ўғирлаш, ўзлаштириш, растрата қилиш, мансаб лавозимини суиистеъмол қилиш ёки фирибгарлик йўли билан оз миқдорда талон-тарож қилиш каби ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик белгиланмоқда.

Йиғилишда фракция аъзолари қонун ташаббускорларидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди ҳамда қонун лойиҳасини маромига етказишга қаратилган таклиф-тавсияларини билдиришди. Хусусан, кўмир маҳсулотларини етказиш ва тарқатиш пунктларида аҳолига йўналтирилаётган кўмир маҳсулотларининг сифатини ошириш зарурлигига алоҳида эътибор қаратилди.

Бундан ташқари, кўмир маҳсулотлари оғирлигини сунъий равишда ошириш мақсадида бошқа турдаги маҳсулотларни аралаштираётганларга нисбатан ҳам жавобгарлик белгиланишига оид таклифлар илгари сурилди. Депутатларнинг фикрича, ушбу ҳужжат Ўзбекистон Экологик партияси дастурий мақсадларига ҳамоҳанг бўлиб, лойиҳанинг қабул қилиниши аҳолининг кўмир маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини тўлақонли қондиришда турли суиистеъмолчилик ва ўғирликларнинг олди олинишига хизмат қилади.

Фракция йиғилишда кўриб чиқилган барча масалалар бўйича Экопартия депутатлари нуқтаи назари шакллантирилди ва тегишли қарор қабул қилинди.




Ўхшаш мақолалар

Бизни маҳв этаётган  иллат

Бизни маҳв этаётган иллат

🕔13:22, 20.07.2026 ✔64

Куни кеча Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мамлакатимиз ҳаёти, миллатимиз келажаги билан боғлиқ оғриқли бир маълумотни эълон қилди: Ўзбекис­тонда катта ёшли аҳолининг 64 фоизи ортиқча вазнга эга.

Батафсил
Озиқ-овқат  исрофи ортидаги инсонийлик инқирози

Озиқ-овқат исрофи ортидаги инсонийлик инқирози

🕔11:23, 30.06.2026 ✔300

Кундалик харидлар учун супремаркетга кириб тураман. У ердаги бир ҳолат, сифати ёмонлашган мевалар, сабзавотларнинг ходимлар томонидан чиқиндига ташланаётганига кўп марта гувоҳ бўлганман.

Батафсил
Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔580

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар