Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида фракция аъзолари томонидан «Фитосанитария талаблари енгиллаштирилиши муносабати билан «Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 29-моддасига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Таъкидланганидек, амалдаги тартибда кўра, юртимизга олиб кирилаётган маҳсулотларнинг фитосанитария сертификатининг асл нусхаси тақдим этилгунга қадар улар давлат чегарасида вақтинчалик сақланмоқда. Бу эса ўз навбатида, маҳсулотларнинг туриб қолишига, юк эгаларининг ортиқча харажатларига сабаб бўлмоқда.
Мазкур қонун лойиҳаси ушбу бюрократик тўсиқларни бартараф этиш ва фитосанитария талабларини енгиллаштириш мақсадида ишлаб чиқилган.
Лойиҳа билан «Ўсимликлар карантини тўғрисида»ги қонунга халқаро амалиётда фитосанитария сертификати талаб этилмайдиган товарларни импорт қилишда экспорт қилувчи давлатнинг фитосанитария сертификатини талаб этиш амалиётини бекор қилишни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.
Йиғилишда фракция аъзолари томонидан қонун лойиҳасининг қабул қилиниши фитосанитария талабларини енгиллаштириш орқали тадбиркорларга янада қулайликлар яратиш, аҳолинининг сифатли озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини қондириш ва ички бозорларда нарх-наво барқарорлигини таъминлашга хизмат қилиши, бу ўз навбатида партия дастурий мақсади ва электорати манфаатларига тўла мос келиши қайд этилди.
Қизғин муҳокамалар якунида қонун лойиҳасини иккинчи ўқишга тайёрлаш давомида такомиллаштиришга қаратилган бир қатор таклиф ва тавсиялар берилди ҳамда концептуал жиҳатдан қўллаб-қувватланди.
Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар
🕔16:35, 04.09.2026
✔116
Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.
Батафсил
Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?
🕔16:33, 04.09.2026
✔115
Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.
Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр
🕔16:32, 04.09.2026
✔112
Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.
Батафсил