Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Халқ ишончи албатта оқланиши керак

Дунёда экологик вазият долзарб бўлиб турган бир паллада жараённинг юртимизга ўзига хос таъсири кузатил­япти. Экология борасида амалга оширилаётган ислоҳотларнинг туб негизида вазиятга огоҳ ва ҳушёр қараш, энг муҳими, дахлдорлик нуқтаи назаридан ёндашиш талаб этиляпти.

Халқ ишончи  албатта оқланиши керак

Экология соҳасидаги муаммоларни хаспўшлаш жуда қимматга тушишини бугунги кунда ҳамма англаб ета бошлади, десак, муболаға эмас. Аммо, бу ҳолат ҳеч қачон хотиржамликка берилиш, ўзибўларчиликка йўл қўйиш учун асос бўла олмайди.

Ўтган ҳафта давомида Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши томонидан эътибор қаратилган масалаларда айни шу жиҳатлар етакчилик қилди.

Вилоятлар, шаҳар ва туманлардаги ҳолат билан яқиндан танишиш, соҳада хизмат қилаётган ходимларнинг фик­рига қулоқ тутиш, улар фаолиятини ўрганиш, ёшларнинг янги-янги ғоя ва мулоҳазалари билан ўртоқлашиш муаммолар ечимида, албатта, наф беради.

 

Фаолият самарадорлиги – муҳим

Наманган шаҳрида Ўзбекистон Экологик партияси Марказий кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев иштирокида Наманган вилояти партия ташкилоти томонидан амалга оширилган ишлар таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда вилоят партия ташкилоти томонидан жорий йилнинг ўтган даври давомида партиянинг дастурий мақсад ва вазифаларини аҳоли, айниқса, ёшлар орасида тарғиб қилиш, партиянинг жамиятдаги ижобий имижини ошириш, аъзолар сонини кўпайтириш, мурожаатлар билан ишлаш борасида амалга оширилган ишлар хусусида сўз юритилди.

Партия фаолиятини ривожлантиришда қониқарсиз иш олиб борган туман (шаҳар) партия ташкилотлари фаолиятига танқидий баҳо берилди.

Шунингдек, партия раҳбари томонидан вилоятдаги экологик муаммоларга қарши курашишда эътибор қаратилиши зарур бўлган жиҳатлар, аҳоли ва ёшларнинг экологик маданиятини ошириш, партиянинг дастурий ғоя мақсадларини кенг тарғиб қилиш, ҳар бир мурожаатга жиддий эътибор қаратиш бўйича қатор тавсиялар берилди.

– Халқимиз тинч ва фаровон ҳаёт кечириши кўп жиҳатдан барқарор экологияга ҳам боғлиқдир. Шундай экан, ҳар бир ҳаракатимиз халқ ишончини оқлашга қаратилиши керак, – деди партия раҳбари А.Ҳамзаев.

 

Ёшларнинг муносиб ўрни

Ёшлар Экопартиянинг асосий кучи ва таянчи бўлиб келмоқда. Ўтказилаётган барча лойиҳаларда уларнинг ўз ўрни ва ҳиссаси бор. Уларнинг экологик маслаларга муносабатида ҳам катта иштиёқ сезилиб туради.

Шуни назарда тутган ҳолда, Ўзбекистон Экологик партияси Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев Навоий вилоят маънавият ва маърифат марказида ёшлар билан учрашди. Унда Навоий давлат кончилик ва технологиялар университети ўқитувчи ва талабалари, партия ходимлари ҳамда фаоллари иштирок этди. Учрашувда А.Ҳамзаев мамлакатимиздаги экологик барқарорликни таъминлаш, аҳоли, айниқса, ёшларнинг экологик маданиятини ошириш борасида партия томонидан олиб борилаётган ишлар ҳақида сўз юритди.

– Ёшлар барча даврларда изчил ислоҳотларнинг ҳаракатлантирувчи дастаги бўлиб келган, – деди партия раҳбари.

– Мен ҳатто хорижда яшаётган ёшларимиз билан суҳбатлашганда ҳам уларнинг юртимиз келажаги учун куюнчаклик билан фикр билдиришларини кўриб, фахрланаман. Улар шу ватаннинг фарзандлари ва ватан тақдирига бефарқ эмас.

Учрашув чоғида партия раҳбари ёшларнинг фикр-мулоҳазалари билан ўртоқлашди. Навоий давлат кончилик ва технологиялар университетининг Қишлоқ хўжалиги факультети талабалари томонидан ишлаб чиқилган илмий ишланмалар билан ҳам танишди.

Шундан сўнг Абдушукур Ҳамзаев Ўзбекис­тон Фанлар академияси Навоий бўлимида бўлиб, олимлар, илмий изланувчилар билан учрашди ва олиб борилаётган илмий тадқиқотлар ҳамда ихтиролар билан танишди.

Партия раҳбари вилоятнинг иқлим шарои­тидан келиб чиққан ҳолда чўл шароитига чидамли ўсимлик турларини яратиш ва кўпайтириш, ресурс тежамкор технологиялар борасидаги ихтироларни қўллаб-қувватлаш бўйича ўз таклиф ва тавсияларини билдириб ўтди.

 

Танқидий таҳлил қилинди

Навоий вилояти ҳамда туман (шаҳар) партия ташкилотлари ходимлари билан ўтказилган йиғилишда ҳам бир қатор муҳим масалалар кўриб чиқилди. Йиғилишда партиянинг дастурий ғоя ва мақсадларини кенг тарғиб қилиш, аъзолар сафини кенгайтириш, айниқса, ҳудудлардаги экологик муаммоларнинг ҳал этилиши юзасидан жамоатчилик назоратини олиб бориш, мурожаатлар билан ишлаш борасидаги ишлар танқидий ўрганилди.

Дарҳақиқат, жойларда маҳаллий раҳабарлар томонидан йўл қўйилаётган камчилик­лардан кўз юмиб бўлмайди. Бу она заминни, ундаги ҳар бир гиёҳ ва жонзотни асраб-авайлаш, қадрлаш ва келажак авлодга бус-бутун етказиш ишига масъул бўлган инсон зиммасидаги бу масъ­улиятни ҳамиша ҳис қилиши зарур. Масъулият ҳиссини унутишга ҳеч ким ҳақли эмас.

Партия фаолиятини ривожлантиришда сусткашликка йўл қўйган Навоий шаҳар ва Нав­баҳор туман партия ташкилотлари раислари жиддий огоҳлантирилди. Намунали иш олиб бораётган Учқудуқ, Қизилтепа туман, Зарафшон шаҳар партия ташкилотига миннатдорлик билдирилди ва партиянинг эсдалик совғалари топширилди.

Ўйлаймизки, бўлиб ўтган бу каби йиғилиш­лар мамлакатимизнинг барча ҳудудларида меҳнат қилаётган партиядошларимиз учун муҳим эслатма бўлиб хизмат қилади.

 

ЎЭП Марказий Кенгаши

матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Бизни маҳв этаётган  иллат

Бизни маҳв этаётган иллат

🕔13:22, 20.07.2026 ✔64

Куни кеча Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мамлакатимиз ҳаёти, миллатимиз келажаги билан боғлиқ оғриқли бир маълумотни эълон қилди: Ўзбекис­тонда катта ёшли аҳолининг 64 фоизи ортиқча вазнга эга.

Батафсил
Озиқ-овқат  исрофи ортидаги инсонийлик инқирози

Озиқ-овқат исрофи ортидаги инсонийлик инқирози

🕔11:23, 30.06.2026 ✔300

Кундалик харидлар учун супремаркетга кириб тураман. У ердаги бир ҳолат, сифати ёмонлашган мевалар, сабзавотларнинг ходимлар томонидан чиқиндига ташланаётганига кўп марта гувоҳ бўлганман.

Батафсил
Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔580

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар