Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Корхонангиздан чиқаётган тутун кислородни камайтириб, табиатни ҳалокатга бошламоқда

Атмосфера – инсоннинг бевосита яшаш муҳитини таъминлайдиган табиий ресурс. Ҳаво таркибидаги кис­лород инсоннинг нафас олиши, турли ёқилғиларнинг ёниши, ишлаб чиқариш қурилмалари ва двигателларининг ишлаши учун зарур.

Корхонангиздан чиқаётган тутун  кислородни камайтириб, табиатни ҳалокатга бошламоқда

Бугун ҳавони ифлослайдиган манбалар тобора кўпаймоқда. Кучли шамоллар ва қуюнлар вақтида ҳавога жуда кўп чанг-тўзон кўтарилади. Чанг-тўзон узоқ вақт ҳавода сақланиб, олис масофаларга тарқалади ва охири ёғин билан бирга заминга, океан-денгизларга тушади. Қуруқ иқлимли ўлкаларда бундай ҳодисалар кўп учраб туради.

 

Ҳавога ифлословчи моддалар энг кўп йирик саноат корхоналари (иссиқлик электр станциялари, металлургия, кимё заводлари) ва транспорт воситаларидан тарқалади. Уларнинг ҳаводаги миқдори айрим ҳолларда йўл қўйиш мумкин бўлган меъёрдан юзлаб марта ортиб кетаётганини турли ускуналар кўрсатмоқда.

 

БМТнинг маълумотига қараганда, инсон сўнгги 25 йилда 80-85 млрд. тонна турли ёқилғи ёққан. Ҳозир ҳар йили 2,5 млрд. тонна кўмир сарфланмоқда. Натижада, ҳар йили атмосферага 1,5 млрд. тонна карбонат ангидрид, ис гази ва чанг-кул тарқалмоқда. Бундан ташқари турли корхоналарнинг ўтхоналаридан, нефть маҳсулоти билан ишлайдиган двигателлардан газ, сланец, торф, ўтин ва бошқалар ёнишидан ҳосил бўлаётган кўп миқдордаги заҳарли газлар ҳам ҳавога тарқалмоқда.

 

Карбонат ангидриддан ташқари ҳавога саноат ва транспортдан жуда кўп заҳарли моддалар чиқариб юбориляпти. Қора ва рангдор металлургия ва ўғит ишлаб чиқарувчи корхоналардан кўп миқдорда азот оксиди, водород сульфиди, углерод сульфиди, хлор, фтор, фосфор бирикмалари турли металларнинг заррачалари ва бирикмалари чиқариб юборилади. Цемент заводлардан ҳавога кўп миқдорда чанг тарқалади.

 

Ҳавонинг тутун ва турли моддалар заррачалари билан ифлосланиши Ер юзига қуёш нурининг кам тушишига олиб келмоқда. Ҳаводаги карбонат ангидрид ульт­рабинафша нурларнинг Ер юзига ўтишига тўсқинлик қилади. Ҳолбуки, ультрабинафша нурлар одам, хусусан, болалар саломатлиги учун жуда зарурдир. Кўпчилик кишилар кўп вақтини бинолар ичида ўтказиб, бундай фойдали нурлардан кам наф кўрадилар. Одам яшайдиган жойларга қуёш нури кўпроқ тушиши керак. Катта саноат марказларида инсон ҳаёти учун зарур бўлган ультрабинафша нурнинг яримигача қисмини ҳаводаги чанг ва тутун билан тўсиб қолиб, Ерга етиб кела олмайди.

 

Атмосферанинг заҳарли моддалар ва чанг билан ифлосланиши кишиларда марказий нерв системасининг зарарланишига, сурункали заҳарланиш касаллигига дучор бўлишига, юқумли касалликларнинг тез тарқалишига, кўз касалликларининг кучайишига умуман, сурункали хасталикларнинг кўпайишига сабаб бўлади.

 

Катта шаҳарларда ҳаво орқали юқадиган касалликлар бошқа юқумли касалликларга нисбатан 60 фоизни ташкил этади. Ифлос­ланган ҳаво нафас йўлларини қитиқлаб, бронхит ва бошқа хил нафас йўли – ўпка касалликларини келиб чиқишини тезлаштиради. Бундай жойларда ангина 2-3 марта, плеврит 3-4 марта, томоқ оғриғи ва зотилжам 5-6 марта кўпроқ тарқалгани аниқланган.

 

Тутун кўп тўпланган ҳудудларда сил касаллиги кўпроқ тарқалган бўлади. Ҳавода фтор бирикмаларининг бўлиши одамда сурункали тумов, тиш касалликлари, флюороз, рахит ва бошқа хил хасталикларга сабаб бўлади.

 

Атмосфера ҳавосининг ифлосланишига қарши кураш ифлословчи манбаларни йўқотиш ва ҳавога чиқариладиган чиқиндиларни ушлаб қоладиган турли хил мослама ва қурилмалар ўрнатиш йўли билан олиб борилади. Афсуски, ҳалигача кўплаб йирик корхоналарда мукаммал ишлайдиган қурилмалар, фильтрлар ўрнатилмаган. Чанг ушловчи мосламаларнинг технологиясини яхшилаш ва такомиллаштиришга алоҳида эътибор бериш керак. Корхоналардан чиқадиган газсимон моддаларни ушлаб қолиш чанг ва ёнмай қолган углерод зарраларининг ушлаб қолишга қараганда мураккаброқ қурилмалар ўрнатишни талаб қилади.

 

Корхона, идора ва хонадонларни марказлашган буғ билан иситишга ўтказиш, буғ қозонларини олтингугуртдан тозаланган кўмир ва табиий газ ёқишга ўтказиш, кўп ифлословчи корхоналарни шаҳардан четга кўчириш, тозаловчи қурилмалар ўрнатиш, аҳоли пунктларини кўкаламзорлаштириш йўли билан ҳавони тозалашга эришиш мумкин.

 

Тозаловчи мослама ва қурилмалар қанчалик яхши ишласа ҳам зарарли моддаларнинг бир қисми ҳавога тарқалади. Бинобарин, махсус текширишлар орқали ҳавога ўтадиган ифлословчи модда­ларнинг саломатлик учун зарарсиз концентрацияси меъёрлари аниқланиши лозим. Ҳозирги вақтда бир қанча ифлословчи моддаларнинг йўл қўйиш мумкин бўлган миқдори аниқланган.

 

Шаҳарларни кўкаламзорлаштирмасдан туриб, уларнинг санитария-гигиена шароитини яхшилаб бўлмайди. Яшил ўсимликларда рўй берадиган фотосинтез реакцияси ҳаводаги бир қанча зарарли моддалар ва чангни камайтиради. Шу сабабли кўкаламзор ерлар, ўрмонлар майдонини кўпайтиришга алоҳида эътибор бериш зарур. Ўрмон табиатдаги газ алмашувини мувозанатлаштириб турувчи муҳим омилдир. Ўрмонлар табиатда углерод айланишини яхшилайди, биосферада зарарли моддалар тўпланишини ва экологик мувозанатнинг бузилишини тўхтатишга ёрдам беради.

 

Ҳар бир киши учун бир кунда 25 кг тоза ҳаво керак. Ишлаб чиқариш корхоналари ва турмушдаги бошқа эҳтиёжлар учун ҳам жуда кўп тоза ҳаво сарф бўлади. Шунинг учун ҳам ҳавонинг янгиланиб, тикланиб бориши ва атмосферада кислород миқдорининг меъёрдан камаймаслик йўлларини доимий равишда назорат қилиб бориш зарурдир.

 

Бу борада Ўзбекистон Экологик партияси ва ундан сайланган депутатлардан фаол жамоатчилик назоратини, аниқ таклифларни кутиб қоламиз.

 

Салоҳиддин НИШОНОВ,

Зафаробод туманидаги 15-сонли

мактаб ўқитувчиси, ЎЭП аъзоси




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔30

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔218

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔215

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 30    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 218    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 215    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 343    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 514    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар