Долзарб мавзу      Бош саҳифа

МУРОЖААТ  ЭГАЛАРИ  МУАММОСИГА  ЕЧИМ  ТОПМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Шавкат Мирзиёевнинг виртуал қабулхонасига (pm.gov.uz) мурожаат этаётган фуқароларнинг масалалари ижобий ҳал этилмоқда.

Масалан, Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро А.Х.А. томонидан 2016 йил 28 сентябрь куни Бош вазирнинг виртуал қабулхонасига «Агробанк»ка қўйган омонатини ўз вақтида ололмаётгани сабабли ёрдам сўраб мурожаат қилинди, натижада 29 сентябрь куни фуқарога 26 миллион  сўм миқдоридаги ўз омонати нақд пулда тўлаб берилди.

Тошкент вилоятида истиқомат қилувчи фуқаро П.В.Я. 2016 йил 27 сентябрь куни Бош вазирининг виртуал қабулхонасига пенсияни ўз вақтида ололмаётгани сабабли ёрдам сўраб мурожаат қилди. Натижада 30 сентябрь куни фуқаронинг пенсияси тўлиқ тўлаб берилди ва бу каби ҳолатларга бошқа йўл қўйилмаслиги ҳақида тушунтирилди».

Тошкент шаҳридаги «Ўқув ишлаб чиқариш маркази» МЧЖ томонидан жорий йилнинг 25 сентябрь куни Бош вазир виртуал қабулхонасига «GM Uzbekistan» АЖ ва «SERGELI-AVTOTEXSERVIS» АЖ 21.05.2015 йилда  тузилган «КАПТИВА» автомобилини етказиб бериш бўйича шартнома мажбуриятларини вақтида бажармаётгани юзасидан шикоят билан мурожаат қилинган. Натижада 30 сентябрь куни мурожаат қилган тадбиркорлик субъекти аризаси ижобий қаноатлантирилди ва у ўз автомобилига эга бўлди».

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига ариза, таклиф ва шикоятларни (0 800) 210-0000 ёки «1000» қисқа рақамларига қўнғироқ қилган ҳолда юборишингиз мумкин (қўнғироқ республика бўйича бепул бўлиб, ундан фақатгина стационар телефонга қўнғироқ қилиш нархи бўйича ҳақ олинади).

Манба: pm.gov.uz




Ўхшаш мақолалар

Бола тарбиясидаги  чегара  қаерда?

Бола тарбиясидаги чегара қаерда?

🕔16:26, 04.09.2026 ✔120

Зўравонликка қарши қонун ва жамият олдидаги долзарб саволлар

Батафсил
«ИЖТИМОИЙ  ҚАРМОҚ»ЛАР  ёшлар руҳиятига катта таъсир ўтказмоқда

«ИЖТИМОИЙ ҚАРМОҚ»ЛАР ёшлар руҳиятига катта таъсир ўтказмоқда

🕔16:25, 04.09.2026 ✔108

Тобора рақамлашиб бораётган бугунги дунёда электрон ресурслардан оқилона фойдаланиш кўникмасини ёшларда тўғри шакллантириш кун тартибидаги асосий масала бўлиб қолмоқда.

Батафсил
Она заминга муносабат ўзгариши:  бирёқлама аграр тизимдан – инновацион томорқагача

Она заминга муносабат ўзгариши: бирёқлама аграр тизимдан – инновацион томорқагача

🕔16:07, 27.08.2026 ✔235

Мустақиллик халқимизга нафақат ўз тақдирини ўзи белгилаши, балки она заминимизни, табиий бойликларимизни, сувимизни, тупроғимизни, ўрмонзорлар ва барча экологик ресурсларимизга эгалик қилиш, улардан бугунги ва келгуси авлодлар манфаати йўлида оқилона фойдаланиш масъулиятини ҳам юклайди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар