Куни кеча ижтимоий тармоқлар орқали: «Тошкент шаҳар «Яккасарой» тумани «Братислава» кўчасидаги гул бозори жойлашган жойда қурувчилар ўз деворини кўчиришга ҳаракат қилмоқда.
Кўп йиллик дарахтлар жойлашган майдонни эгаллаш мақсадида улар аллақачон кўп асрлик чинорларни кесиб ташлашга ҳам улгурган кўринади. Нега масъулларимиз бу ҳолатга жиддий қарашмаяпти?» мазмунида хабарлар тарқалди.
Ҳолат ЎЭП Яккасарой туман партия ташкилоти раиси томонидан ўрганилди.
Ушбу жойда суғориш тизими шикастланган ва ишламай қолган қисмини тўғрилаш мақсадида ернинг юза қатлами қазилган. Дарахтлар атрофига ўрнатилган темир қозиқлар олиб ташланган. У ердаги дарахтларга шикаст етмаган ва қонун бузилиш ҳолати аниқланмаган.
Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич
🕔13:29, 20.07.2026
✔42
Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.
Батафсил
«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»
🕔13:28, 20.07.2026
✔40
Абдушукур ҲАМЗАЕВ:
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:
Батафсил
Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда
🕔11:22, 30.06.2026
✔97
Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.
Батафсил