Долзарб мавзу      Бош саҳифа

ЁЗУВ ҚАЛБАКИ, ТОРМОЗ ЯХШИ ИШЛАМАГАНМИ?

Буни экспертиза юз фоиз аниқлик билан айтади

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари фаолиятида фан ва техниканинг сўнгги ютуқларидан, миллий ҳамда хорижий илғор тажрибалардан фойдаланиш — одил судлов жараёнининг муҳим шарти, фуқароларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда алоҳида аҳамият касб этади.

ЁЗУВ ҚАЛБАКИ, ТОРМОЗ ЯХШИ ИШЛАМАГАНМИ?

Бу борада Хадича Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси марказининг ҳам ўз ўрни бор. 

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида суд криминалистик экспертизасининг ривожланиш истиқболларига бағишлаб ўтказилган матбуот анжуманида шу ҳақда сўз борди.

— Марказ узоқ йиллардан бери мамлакатда суд экспертизаси соҳасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга фуқаролик, хўжалик, маъмурий ва жиноий ишларни юритишда замонавий илм-фан имкониятларидан фойдаланган ҳолда назарий ва амалий ёрдам кўрсатиб келади, — деди Республика суд экспертизаси маркази директорининг ўринбосари Абдумутал ЗАКУРЛАЕВ. — Бу ерда экспертлик тадқиқотларининг жаҳон стандартларига мос келадиган замонавий, илмий даражада ўтказилиши учун барча шароит яратилган. Бешта лаборатория, учта бўлим, еттита вилоят бўлинмалари ва эксперт гуруҳи фаолият кўрсатади.

— Марказда қандай экспертиза турлари ўтказилади?

— Республика суд экспертиза марказида ўз соҳасининг юқори малакали мутахассислари 44 та экспертиза тури бўйича фаолият олиб боради. Бундан ташқари, техника асри учун долзарб бўлган рақамли технологиялар, электроакустик монтаж белгилари асосида аудио ва видеоманбаларни комплекс тадқиқ қилиш, ер участкаларига бўлган эгалик ҳуқуқлари қийматини баҳолаш, ташқи савдо фаолиятининг суд-иқтисодий экспертизаси, суд-экологик, суд-сиёсатшунослик-лингвистик, суд-филологик экспертизалар каби янги турлари амалиётга жорий этилди. Лабораториямизда ўзбек, рус, зарур ҳолларда эса, бошқа тиллардаги фонограмма ва видеоёзувлар ҳам тадқиқ қилинади. Бундай усул асосида ҳозиргача 150 дан ортиқ ишлар экспертизадан ўтказилди.

— Бугун экстремизм, терроризм асосида содир бўлаётган жиноятларга ундовчи ҳолатлар, асосан, коммуникация воситалари орқали тарғиб қилиняпти. Марказ бу иллатга қарши курашишда қандай самарали усулларни қўлламоқда?

— Марказда олиб борилган илмий тадқиқотлар натижасида суд-сиёсатшунослик-лингвистик экспертизани ўтказиш услуби ишлаб чиқилиб, амалиётга татбиқ этилди. Мазкур йўналишда эксперт тадқиқотларини амалга оширишда, асосан, терроризм, экстремизм ва диний адоватни қўзғатиш, мамлакатимизнинг конституциявий тузумига тажовуз қилиш, жамоат хавфсизлигига таҳдид солишга қаратилган материаллар тарқатиш бўйича фактлар ўрганилади ва хулосалар берилади. Жорий йил давомида фуқароларга тегишли коммуникация воситаларидан ана шундай мазмундаги ўнлаб материаллар аниқланди (четдан олиб келинган ноутбук ва флешкалар назарда тутилмоқда). 

Бундай янги экспертиза турларининг амалиётда кенг қўлланилаётгани тергов органларига жиноятларни очиш, далиллар тўплаш ва уларни илмий асосда мустаҳкамлаш, судлар фаолиятида эса одил судловни амалга ошириш, адолатли қарор ва ҳукмлар чиқаришда қўл келади.

— Одам ДНКси суд-биологик экспертизаси ҳақида тўлиқроқ тушунча берсангиз?

— Айни пайтда бу суд экспертиза турлари орасида жадал ривожланмоқда. У шахс идентификацияси ва яқин қариндошликни аниқлашга қаратилган. Ушбу экспертиза турли сабабларга кўра ўтказилиши мумкин. Дейлик, тергов идораларидан яширинган жиноятчи ёки ўзи ҳақдаги маълумотларни қасддан беркитаётган гумонланувчининг шахсини аниқлаш учун айнан шу турдаги махсус текширув талаб этилади.   

 Шу билан бирга, яқин қариндошликни, мерос белгилашда қариндошликни аниқлаш, оталикни белгилаш ҳолатлари бўйича, туғруқхонада чақалоқнинг алмашиб қолиши, номаълум жасаднинг идентификацияси ва гумон қилинаётган шахснинг қариндошлари орқали шахсини аниқлашда одам ДНКси суд-биологик экспертизаси тайинланади.     

— Суд экспертиза масалалари бўйича айнан қандай илмий тадқиқотлар олиб борилади? 

— Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги илмий-техник тараққиётни мувофиқлаштирувчи Кенгаш тасдиқлаган Давлат илмий-техника дастурига асосан ўндан ортиқ йўналиш бўйича илмий тадқиқотлар олиб борилади. Жумладан:

— суд-хатшунослик экспертизаси соҳасида лотин графикасига асосланган ўзбек тилида атайлаб ўзгартириб ёзилган дастхатларни, ҳужжатларни техник-криминалистик экспертизаси бўйича босилган тасвирлардан рангли струяли принтерларни аниқлаш ва таққослаш;

— суд-қурилиш-техникавий экспертизаси соҳасида қурилиш объектларини баҳолашнинг бозор усулини қўллаш бўйича услубий тавсиялар ишлаб чиқиш;

— суд-автотехника экспертизаси бўйича «UzGM» (Daewoo) автомашиналарининг тормоз хусусиятларини ўрганиш ва кўплаб бошқа шлар амалга оширилади.

«Оила даврасида» мухбири

Шаҳобиддин РАСУЛОВ

ёзиб олди.




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔31

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔219

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔216

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 31    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 219    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 216    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 344    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 515    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар