Экологик партия Депутати «Дўстлик» ордени олди
Энг улуғ байрамимиз арафасида Президентимиз фармонлари билан мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ юртдошларимиз давлат мукофотлари билан тақдирланди.
БатафсилЎтган ҳафтада ёғингарчилик кўп бўлди, айрим жойларга сел келди. Кучли шамол дарахтларни қулатган, томларни учирган бўлса, сел оқибатида ҳудудларни сув босди, йўлларни ювиб кетди. Сурхондарё вилояти Узун тумани Ўрмончи маҳалласи Қуруқсой ва Пистамозор қишлоқлари аҳолиси ҳам ана шундай табиат ҳодисаси, селдан зарар кўрган.
Аҳоли мазкур қишлоққа бориш йўллари сел келиши оқибатида бузилгани ва қатновнинг имкони йўқлиги бўйича мурожаат қилган.
Ўзбекистон Экологик партияси Узун туман кенгаши раиси Ш.Мавлонов, Халқ депутатлари туман Кенгаши депутати А.Исоқовлар ҳамкорлигида аҳоли мурожаати ўрганиб чиқилди. Мазкур муаммони бартараф этиш мақсадида туман Йўл-пудрат қурилиш бошқармасига депутатлик сўрови юборилди. Муаммога масъуллар этибор қаратиб, тез орада ечим топишига умид қиламиз.
Энг улуғ байрамимиз арафасида Президентимиз фармонлари билан мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ юртдошларимиз давлат мукофотлари билан тақдирланди.
БатафсилПрезидентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.
БатафсилАбдушукур ҲАМЗАЕВ:
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:
Батафсил