Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Таназзулнинг туб илдизи қаерда? Ёхуд бугунги ёшлар орасидаги «катта авлод»

Яқинда ижтимоий тармоқларда самарқандлик мактаб ўқувчиси она бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди. Аён бўлишича, чақалоқнинг отаси бошқа мактаб ўқувчиси экан.

Таназзулнинг  туб илдизи қаерда?    Ёхуд бугунги ёшлар  орасидаги «катта авлод»

Бош прокуратура берган статистикага кўра, жорий йилнинг ўтган даврида 22 нафар мактаб ўқувчиси оила қурган. Бунда 41 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилган.

Бир қарашда бу рақамлар бирикмасидан таркиб топган оддий маълумот. Лекин ушбу статистиканинг ортида жуда катта фожиа мужассам. Фожиаки, бутун бошли миллат учун, жамият учун зарари, заҳмати катта мусибат. Ахир, биз бундай миллат эмас эдик-ку! Уят, ор-номус, ибо-ҳаё, иффат учун жонидан кечишга тайёр аждодларнинг авлодлари эмасмидик?! Афсус, минг афсус…

Қизиқ, ҳозирги ёшлар ҳали вояга етмасдан оила қуришга ошиқишяпти. Кутилмаганда ота-онага айланиб қолаётганларини эса нима деб изоҳлашга тил ожиз.

Нима, улар барча илмлари, соҳалари, ҳаётнинг сир-асрорларини шу даражада пухта эгаллаб бўлишдимикан? Ахир, фарзандли бўлиш, оила қуриш дегани шунчаки икки вужуддаги моддаларнинг алмашинуви эмас-ку! Унинг ўзига яраша масъулияти, машаққати бор, ҳарқалай. Энг ачинарлиси, мана шундай калтабинлар туфайли оила аталмиш муқаддас қадриятга тобора путур етмоқда.

Хўш, бу каби таназзулли ҳодисаларнинг туб илдизи қаерга бориб тақалади? Соддаликками ёки илмсизликка?

Назаримизда, бунинг ортида илмсизлик, тарбиясизлик ётади.

Ота-она ўзида йўқ илм ва тарбияни боласига қандай қилиб бериши мумкин? Тагини суриштирсангиз, мана шу ҳолатга дучор бўлаётганларнинг деярли ҳаммаси носоғлом муҳитда, нотинч оилада ўсиб-унаётганлар бўлиб чиқади.

Хўп, бу каби иллатларни таг-томири билан қўпориб ташлаш учун нима қилмоқ керак? Бу катта масала!

Сир эмас, бугун орамизда моддий таъминотни энг муҳим омил ҳисоблайдиганлар истаганча топилади. Шу важ билан ота ёки она четга ишлашга кетади. Афсуски, бирон қариндош-уруғининг қўлида, падари ва волидасининг йўлига кўз тикиб, кун санаётган болалар ҳам йўқ эмас. Ўз вақтида ота-она меҳрига тўймаган, улардан тарбия олмаган йигит-қиздан эса оламшумул бир ишни кутиш булутсиз осмондан ёмғир тилашдек гап.

Тўғри, бундай вазиятда ота-онани ҳам айблаб бўлмайди. Бинобарин, турмуш – мушт, рўзғор – ғор. Уни бутлашнинг ўзи бўлмайди. Айниқса, ишсизлик ҳукмрон бўлган олис қишлоғу овулларда бу икки ҳисса оғир масала. Бироқ бу моддий манфаат ҳар нарсадан устун дегани эмас. Ота-онанинг фарзанд олдида моддиятдан икки ҳисса ортиқ бошқа – маънавий мажбуриятлари ҳам бор. Зотан, қорин тўқ, уст-боши бутун бўлгани билан ақлий салоҳияти, тарбияси, илми маромида бўлмаса, бари бекор, беҳуда.

Аслида сабабсиз оқибат бўлмайди. Бугун маиший, ижтимоий муаммолар катта кўргиликларни олиб келмоқда. Тарбиясизлик, маънавиятсизлик, илмсизлик кун сайин ортиб бораётгандек. Ор-номус арзонгаров матоҳга айланиб улгураётгандек. Одамларнинг дарди-хаёли, мақсади битта – қандай қилиб бўлса-да, пул топиш ва тезроқ бойиб кетиш.

 

 

 

Лекин бундай бўлиши керак эмас. Одамзоднинг яшашдан мақсади бу қадар юпун бўлмаслиги керак. Уловга миниб, оёқ остини эмас, аксинча туяга миниб, узоқни кўзлашимиз жоиз.

 

 

 

Бунинг учун эса шак-­шубҳасизки, ўқиш, ўрганиш, уқиш лозим.

Шукр, бугун ўқиб-ўрганаман, бирон бир касб-ҳунарнинг бошини тутаман, деган бир одамга етарлича шарт-шароит бор. Иштиёқ ва ҳаракат бўлса, кифоя. Ҳатто китоб ўқиш орқали катта натижаларга, ютуқларга эришиш жуда осон бўлиб қолди ҳозир.

Биргина мисол. Ёшлар ишлари агентлиги ташаббуси билан ўтказиб келинаётган «Ёш китобхон» танлови орқали бугун қанчадан-қанча йигит-қизлар юзага чиқди. Айни шу танлов орқали кўп­лаб ўқувчилар ҳам маънавий дунёси, ҳам моддий ҳаётини яхшилаб олмоқда.

Афсуслар бўлсинки, аксарият ёшлар бундай бахтдан бебаҳра қолишмоқда. Вақтини зое кетказиб, оқибатда, маънавий қашшоқлик касалига дучор бўлишяпти. Кошки эди, бунинг зарари фақат ўзларига бўлса.

Жадид бобомиз Абдулла Авлоний шундай деган эди: «Тарбияни туғилган кундан бошламоқ, вужудимизни қувватлантирмоқ, ахлоқимизни кучлантирмоқ, зеҳнимизни ривожлантирмоғимиз лозим».

Албатта, тарбия масаласи биз учун умуминсоний қад­рият ҳисобланади.

Оила – жамиятнинг устуни. Жамият қачон тугал бўлади? Қачонки, оила соғлом ва мустаҳкам бўлса. Оиланинг мустаҳкамлиги эса алал-оқибат, илмга, маърифатга, тарбияга бориб тақалади. Инсон биринчи тарбияни эса, албатта, оиласида олади. Токи «тарбия биз учун ё ҳаёт, ё мамот, ё нажот масаласи»га айланмас экан, кўргуликларимиз кўп бўлади…

 

Асадбек ЮСУФБОЕВ




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔30

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔218

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔215

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 30    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 218    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 215    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 343    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 514    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар