2024 йил 3 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Мажлисда депутатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2023 йилдаги ҳамда 2024 йилнинг биринчи чорагидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқдилар.
Мажлисда Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2023 йилдаги ҳамда 2024 йилнинг биринчи чорагидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.Қўчқоров тақдим этди.
Мажлисда 2023 йил якунлари ижросида Давлат бюджети даромадлари ўтган йилга нисбатан 115,0 фоизга, Давлат бюджети харажатлари 118,8 фоизга бажарилгани қайд этилди. Давлат бюджети маблағларининг 48,8 фоизи ижтимоий харажатларни молиялаштиришга сарфланиб, ушбу харажатларнинг 89,1 фоизи ижтимоий соҳани ривожлантириш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, шунингдек, уй-жой билан таъминлаш дастурларини молиялаштиришга йўналтирилган.
Депутатлар эришилган натижалар, бюджет ижроси бўйича таҳлилий маълумотларни ижобий баҳолашди. Шу билан бирга, бюджет маблағларини ортиқча сарф-харажат қилиш ҳолатлари кўпайгани қайд этилиб, айрим хато ва камчиликларга ҳам эътибор қаратилди. Ҳисобот даврида харажатлар учун бюджетдан етарлича маблағлар ажратилишига қарамасдан айрим вазирлик ва идоралар харажатлар режасини паст даражада ижро этганлиги депутатларнинг ҳақли эътирозига сабаб бўлди. Жумладан, Олий таълим, фан ва инновациялар, Соғлиқни сақлаш, Спорт, Қишлоқ хўжалиги ҳамда Экология, атроф муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирликларида харажатлар режаси тўлиқ ижро этилмаган.
2024 йилнинг биринчи чораги: муҳим кўрсаткич ва натижалар Депутатлар, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг 2024 йил биринчи чорагидаги ижроси тўғрисидаги ҳисоботни ҳам кўриб чиқдилар.
Ялпи ички маҳсулот ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 6,2 фоизни, саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш 6,5 фоизни, асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар ҳажмининг ўсиши эса 74,5 фоизни ташкил этган. Давлат бюджети даромадлари тушуми режага нисбатан 111,3 фоизга ошириб бажарилган.
Депутатлар эришилган ижобий натижалар билан бир қаторда, айрим хато ва камчиликларга ҳам эътибор қаратдилар. Хусусан, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан давлат хусусий шериклик асосида қурилган талабалар турар жойлари учун ажратилган маблағлар 8,4 фоизга ижро этилган, холос. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан чўл, тоғли ва тоғолди ҳудудларда чўлланиш ва қум кўчиши, тупроқнинг сув ва шамол эрозиясининг олдини олиш ҳамда экологик муҳитни яхшилаш мақсадида ҳимоя ўрмонларини (иҳота) барпо этиш харажатлари 1,2 фоизга, ҳайвонот ва ўсимлик дунёси, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ва чиқиндиларни утилизация қилиш жойларининг давлат кадастрларини юритиш харажатлари 15 фоизга бажарилган.
Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари мамлакатимиз аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш давлат сиёсати даражасига олиб чиқилиши натижасида сўнгги йилларда муайян ишлар олиб борилганини таъкидлаб, назорат тадбирларида айрим йўналишлар бўйича маблағлардан ўз вақтида тўлиқ фойдаланилмаганлик ёки самарасиз фойдаланиш ҳолатлари учраб турганлигини қайд этдилар. Экопартия фракцияси давлат бюджетидан соҳага ажратилаётган маблағларнинг мақсадли ва самарали сарфланиши устидан назоратни янада кучайтириш ҳамда «Ўзбекистон — 2030» стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини тўлақонли таъминланиши юзасидан тегишли чора-тадбирларни амалга оширишни мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблайди.
Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар
🕔16:35, 04.09.2026
✔117
Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.
Батафсил
Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?
🕔16:33, 04.09.2026
✔115
Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.
Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр
🕔16:32, 04.09.2026
✔112
Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.
Батафсил