Бола тарбиясидаги чегара қаерда?
Зўравонликка қарши қонун ва жамият олдидаги долзарб саволлар
БатафсилҒалла йиғиштириб олиш мавсуми бошланиши муносабати билан Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ғалла ўриб олинган майдонларда ўсимлик қолдиқларини ёқиш амалдаги қонунчиликка кўра жавобгарликка сабаб бўлиши тўғрисида огоҳлантирди.
Маълумки, ўсимлик қолдиқлари ёқилиши оқибатида атмосфера ҳавосига инсон саломатлигига зиён етказувчи углерод оксиди, азот оксиди, азот 2 оксиди ва олтингугурт оксиди каби зарарли моддалар ажралиб чиқади. Шунингдек, ўсимлик қолдиқларини ёқиш табиатга, ерлар унумдорлиги ва иқтисодиётга жиддий зарар етказади.
Бундай майдонларда экин ерларининг унумдорлиги кескин камаяди, тупроқ таркиби бузилиши ва ёнғиндан кейинги юқори ҳарорат туфайли макро ва микроэлементлар йўқотилиши оқибатида экинзорларнинг балл бонитети пасайиб кетади.
Шу боис, мамлакатимиз аҳолиси ва барча фермер хўжаликлари раҳбарларидан ғалладан бўшаган ер майдонларидаги ўсимлик қолдиқларини йиғиштириб олишлари, ўсимликларни ёқиш ҳолатларига йўл қўймасликларини сўраймиз.
Сомон поялари ва уларнинг қолдиқларини ёқиш Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 88-моддаси 3-қисмига мувофиқ БҲМнинг 10 бараваригача маъмурий жарима қўлланилишига сабаб бўлади. Бундан ташқари, ёнғин содир этилган ғалла майдонларининг ҳар бир гектарига етказилган зиён учун алоҳида зарар ҳисобланади.
Зўравонликка қарши қонун ва жамият олдидаги долзарб саволлар
БатафсилТобора рақамлашиб бораётган бугунги дунёда электрон ресурслардан оқилона фойдаланиш кўникмасини ёшларда тўғри шакллантириш кун тартибидаги асосий масала бўлиб қолмоқда.
БатафсилМустақиллик халқимизга нафақат ўз тақдирини ўзи белгилаши, балки она заминимизни, табиий бойликларимизни, сувимизни, тупроғимизни, ўрмонзорлар ва барча экологик ресурсларимизга эгалик қилиш, улардан бугунги ва келгуси авлодлар манфаати йўлида оқилона фойдаланиш масъулиятини ҳам юклайди.
Батафсил