Инсоният иссиқхона эффекти, иссиқхона газлари ҳақида бир асрдан кўпроқ вақт давомида хабардор. 1896 йилда иссиқхона газлари концентрациясининг ошиши сабабли сайёрадаги ҳароратнинг ошиши ҳақида илк бор башорат қилинган. Бугунги кунда уларнинг атмосферадаги сони саноат инқилобидан олдинги даврга нисбатан 43 фоизга ошди ва Ернинг ўртача ҳарорати олимлар башорат қилган қийматгача кўтарилди.
Атмосферага иссиқхона газлари чиқиндилари назоратсиз равишда тарқалишда давом этса, олимлар бунинг узоқ муддатли жиддий оқибатларга олиб келишидан қўрқишмоқда: булар, дунё тартибининг бузилиши, кенг кўламли миграция, Ер тарихидаги ўсимликлар ва ҳайвонларнинг олтинчи оммавий йўқ бўлиб кетишининг тезлашиши, музликлар эриши, денгиз сатҳининг кўтарилиши ва дунёнинг қирғоқбўйи шаҳарларининг кўп қисмини сув босиши каби оқибатлардир. Ушбу хавфларни келтириб чиқарадиган газлар ҳозирдан ўз таъсирини кўрсатмоқда ва бу биз учун олдимизда турган бир қатор саволлар борасида бош қотириш учун бир имкониятдир.
Бу масала Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси депутутларининг ҳам диққат марказида. Жорий йилнинг 20 июнь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда фракция аъзолари томонидан бир қатор қонун лойиҳалари муҳокама этилди.
Йиғилишда дастлаб депутатлар томонидан «Иссиқхона газларининг чиқарилишини чеклаш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
– Бугунги кунда миллий қонунчилигимизда иссиқхона газлари чиқарилишини тартибга солувчи қонун ва норматив ҳуқуқий база яратилмаган. Бу эса мамлакатимизда иссиқхона газларининг чиқарилишини камайтиришда иқтисодий, технологик ва экологик йўналишлар бўйича халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш имкониятларини чекламоқда, – дейди фракция аъзоси Ислом Хушвақтов.
Қонун лойиҳаси билан иссиқхона газлари чиқарилишини чеклашнинг асосий принциплари, қисқартирилган иссиқхона газларига эгалик муносабатлари, иссиқхона газлари чиқарилишини чеклаш соҳасидаги давлат органларининг ваколатлари, иссиқхона газларининг чиқарилишини давлат томонидан ҳисобини юритиш тартиб-қоидалари белгиланмоқда.
Бундан ташқари, иссиқхона газларининг чиқарилишини чеклаш чораларини мониторинг, ҳисоботи ва верификация тизими асослари ва тартиби, иссиқхона газларининг чиқарилишини чеклаш соҳасидаги юридик шахс ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб қўйилмоқда.
Депутат Ислом Хушвақтовнинг таъкидлашича, ушбу ҳужжат Ўзбекистон Экологик партияси дастурий мақсадларига ҳамоҳанг бўлиб, лойиҳанинг қабул қилиниши мамлакатимизда иқлим ўзгариши бўйича олиб борилаётган ислоҳотларнинг жадаллашишига, бу йўналишдаги ҳамкорлик лойиҳаларини самарали амалга ошириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётининг барқарор ривожланиши учун зарур шароит яратишга хизмат қилади.
Қизғин муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳаси қўллаб-қувватланди. Кун тартибига киритилган бошқа масалалар ҳам атрофлича кўриб чиқилиб, тегишли қарор қабул қилинди.
Экология кодекси: Келажак авлод олдидаги масъулиятимизнинг ҳуқуқий асоси зарур
🕔13:31, 20.07.2026
✔66
Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Экология кодекси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган. Зотан, бугун мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш, атроф-муҳитни асраш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланган. Шу боис, янги кодекс лойиҳаси жамиятимизда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Батафсил
2030 йилгача асосий мақсад: Чўлланишга қарши курашиш ва «яшил шаҳар» бунёд этиш Ушбу масала Президент ҳузурида муҳокама этилди
🕔15:58, 09.07.2026
✔193
Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев чўлланишга қарши курашиш ва чўл иқтисодиётини ривожлантириш, шунингдек, шаҳарларда «яшил шаҳар» тамойилларини жорий этиш юзасидан таклифлар тақдимоти билан танишди.
Батафсил
Экопартия – таълим, илм-фан ва амалиёт уйғунлигида
🕔15:58, 09.07.2026
✔184
Мамлакатимизда юридик таълим тизимини замонавий талаблар асосида такомиллаштириш, таълим, илм-фан ва амалиёт уйғунлигини таъминлаш ҳамда экологик ҳуқуқ соҳасида етук мутахассислар тайёрлаш йўлида яна бир муҳим қадам ташланди.
Батафсил