Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Бухоро – жўшқин ҳаёт кечираётган тирик организм

Унинг бебаҳо маданий мероси учун депутатлар масъул бўла олишяптими?

Бухоро –  жўшқин ҳаёт кечираётган тирик организм

Халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгаши депутатлари, вилоят маданий мерос бошқармаси, Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги бошқармаси ва қатор мутасадди ташкилотлардан ташкил топган ишчи гуруҳ Бухоро тарихий маркази ва буфер зонаси, маданий архитектура ва археология мероси объектларини муҳофаза қилиш, уларни сақлаш ҳамда тарғиб қилиш бўйича амалга оширилаётган ишларни ўрганиб чиқди.

Ишчи гуруҳ томонидан маданий мерос объектлари кадастр ҳужжатларининг расмийлаштириш ҳолати, объектларга муҳофаза белгилари ўрнатилгани ва уларнинг сақланиши, таъмирлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, уларнинг сифати кўздан кечирилди. Шунингдек, маданий мерос объектларини асрашга доир ишларни олиб бориш учун ажратилган маб­лағлар ва уларни ўзлаштириш ҳолати ўрганилди. Объектларда олиб борилаётган таъмирлаш ишларининг режа асосида бажарилиш аҳволи, реставрация ишларида қурилиш материаллари сарфи, уларни таъмирлаш учун жалб қилинган уста реставраторлар малакаси, қурилиш ташкилотлари тажрибаси мониторинг қилинди.

Шунингдек, ишчи гуруҳ таркибидаги профессор-ўқитувчилар томонидан маданий мерос объектларидан мақсадли фойдаланиш борасида амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги, объектларнинг сақланиш ҳолатига таъсир қилаётган техноген ва салбий омиллар ўрганилди. Хулосалар умумлаштирилиб, натижаси таълим, соғлиқни сақлаш, маданият, спорт ва ижтимоий ҳимоя масалалари бўйича доимий коммиссия йиғилиши ҳамда вилоят Кенгаши сессиясида кўриб чиқилди.

Унда депутатлар ва тегишли ташкилотлар томонидан вилоятдаги маданий мерос объект­ларини ўрганиш ҳолати муҳокама қилинди. Сўзга чиққанлар вилоятдаги моддий маданий мерос объектларини аниқлаш, ҳисобга олиш, муҳофаза қилиш, реконструкция ва рес­таврация қилиш, тарғиб этиш, давлат реестри, электрон каталоги, паспорти ва давлат кадастрини юритиш ҳамда қўриқланадиган ҳудудларини белгилаш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилганини таъкидлашди.

Тарихий шаҳар маркази, хусусан, ҳар бир обидани тиклашда Бухоро замонавий жўшқин ҳаёт кечираётган тирик организм эканини унутмаслик керак. Унда регенерация қилинаётган ҳар бир обидага тирик тўқима сифатида муносабат қилиб, унинг қайта тикланиш лойи­ҳаларида умумий қоида ва тамойил­лар билан чекланиб қолмасдан, индивидуал ёндашишни асосий тамойил деб қарасак, биз кеча ва бугун жаҳонга машҳур бўлган шариф шаҳар – Бухорони ер юзида яна кўп асрлар давомида яшашини таъминлаган бўламиз.

 

Садоқат СИДДИҚОВА,

ишчи гуруҳ раҳбари,

Экопартиядан Халқ депутатлари

вилоят Кенгаши депутати




Ўхшаш мақолалар

Бола тарбиясидаги  чегара  қаерда?

Бола тарбиясидаги чегара қаерда?

🕔16:26, 04.09.2026 ✔119

Зўравонликка қарши қонун ва жамият олдидаги долзарб саволлар

Батафсил
«ИЖТИМОИЙ  ҚАРМОҚ»ЛАР  ёшлар руҳиятига катта таъсир ўтказмоқда

«ИЖТИМОИЙ ҚАРМОҚ»ЛАР ёшлар руҳиятига катта таъсир ўтказмоқда

🕔16:25, 04.09.2026 ✔107

Тобора рақамлашиб бораётган бугунги дунёда электрон ресурслардан оқилона фойдаланиш кўникмасини ёшларда тўғри шакллантириш кун тартибидаги асосий масала бўлиб қолмоқда.

Батафсил
Она заминга муносабат ўзгариши:  бирёқлама аграр тизимдан – инновацион томорқагача

Она заминга муносабат ўзгариши: бирёқлама аграр тизимдан – инновацион томорқагача

🕔16:07, 27.08.2026 ✔234

Мустақиллик халқимизга нафақат ўз тақдирини ўзи белгилаши, балки она заминимизни, табиий бойликларимизни, сувимизни, тупроғимизни, ўрмонзорлар ва барча экологик ресурсларимизга эгалик қилиш, улардан бугунги ва келгуси авлодлар манфаати йўлида оқилона фойдаланиш масъулиятини ҳам юклайди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар