Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирига парламент сўрови юборилди
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазири Б.Зокировга «Қурилиш соҳасининг шаффофлигини таъминлаш ва қурилиш ишларини кузатиб бориш учун жамоатчиликка имкон яратиш бўйича амалга оширилаётган ишлар тўғрисида» Қонунчилик палатасининг парламент сўровини юбориш ҳақидаги масалани кўриб чиқишди.
Бугунги кунда қурилиш соҳасини янада ривожлантиришга қаратилган муайян ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, мамлакатимизда сўнгги беш йил давомида, жумладан, 2019 йилда 71,1 трлн., 2020 йил 88 трлн., 2021 йил 107,4 трлн., 2022 йилда 130,7 трлн. сўм ҳамда 2023 йилда 149,9 трлн. сўм ҳажмдаги қурилиш ишлари бажарилган. Қурилиш билан шуғулланадиган ташкилотлар сони 2016 йилда 2 мингтани ташкил этган бўлса, ҳозирги кунда уларнинг сони қарийб 48 мингтага етди. Бундан кўринадики, қурилиш соҳаси мамлакат ЯИМ ошишида ҳам сезиларли улушни ташкил этмоқда.
Шу билан бирга, қурилиш соҳасида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича ҳал этилиши лозим бўлган қатор муаммолар ҳам мавжудлиги ўрганишлар жараёнида аниқланди.
Жумладан, қурилиш соҳасида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида соҳанинг тўлиқ шаффофлигини таъминлаш ва қурилиш ишларининг боришини кузатиш учун кенг жамоатчиликка имконият яратиш бўйича етарлича ишлар амалга оширилмаган.
Шунингдек, бугунги кунда «Шаффоф қурилиш» портали интернет тармоғида мавжуд бўлса-да, ушбу порталдан фақат белгиланган вазирлик ва ташкилотлар фойдаланиши мумкин бўлиб, ундан фуқаролар ва кенг жамоатчиликнинг фойдаланиши учун етарли имкониятлар яратилмаган. Бундан ташқари, аҳоли пунктларининг бош режаларига оммавий ҳужжат мақомини бериш мақсадида «Геопортал» ахборот тизими яратилган бўлса-да, унда бош режалар бўйича фақат юзаки маълумотлар келтирилган, улар тўғрисидаги тўлиқ маълумотларни олиш имкони мавжуд эмас.
Бугунги кунга қадар шаҳар, шаҳарчалар ва қишлоқ (овул) аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича 2021 йил манзилли рўйхатига киритилган 174 та шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш ишлари олиб борилаётган бўлса-да, ушбу ҳужжатлар кенг жамоатчиликнинг муҳокамасига қўйилмаган.
Фуқароларга қурилаётган объектлар тўғрисида мустақил равишда ахборот олиш, ноқонуний қурилишларни аниқлаш ва уларни қурилиш соҳасидаги назорат юзасидан ваколатли органларга юбориш имконини берувчи «Огоҳ фуқаро» тизимини яратиш бўйича ишлар самарали ташкил қилинмаган.
Шундан келиб чиқиб мажлисда фуқароларга қурилаётган объектлар тўғрисида мустақил равишда ахборот олиш, ноқонуний қурилишларни аниқлаш, «Огоҳ фуқаро» ҳамда «Шаффоф қурилиш» миллий ахборот тизими электрон платформалари ва геопорталдан фойдаланиш тизимининг самарадорлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан асослантирилган тушунтиришлар бериш ҳақида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирига парламент сўровини юбориш бўйича қарор қабул қилинди.
Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар
🕔16:35, 04.09.2026
✔119
Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.
Батафсил
Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?
🕔16:33, 04.09.2026
✔117
Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.
Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр
🕔16:32, 04.09.2026
✔114
Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.
Батафсил