Жараён      Бош саҳифа

Чиқинди қутисига «қурби етмайдиган» тадбиркор жаримага тортилди

Чиқинди муаммоси ҳақида кўп ва хўп гапирилди. Чиқиндини қаерга ташлаш ва чиқинди қутиларини қандай жойларга ўрнатиш зарурлиги ҳақида ҳам аниқ кўрсатмалар бор.

Чиқинди қутисига «қурби етмайдиган» тадбиркор  жаримага тортилди

Аммо кўрсатилган ўша жойларга масъуллар томонидан чиқинди қутиларининг ўрнатилмагани сабаб белгиланмаган жойларга турли маиший чиқиндилар ташланиши ва уларнинг ҳар ёққа ёйилиб кетиши киши таъбини хира қилади.

Бўка тумани «Янгиҳаёт» МФЙда фаолият юритувчи тадбиркорлардан бири ҳам шу ҳудудда жойлашган озиқ-овқат дўкони олдига чиқинди қутисини ўрнатмагани боис у ердан харид қилинган турли маҳсулотларнинг бўшаган идишлари харидорлар томонидан дўкон олдига ташлаб кетилиши одат тусига кирган. Тадбиркор эса вақтида бунинг олдини олиб, арзимаган пулга биргина чиқинди қутисини ўрнатиб қўйиш ўрнига ўзи ҳам дўкондан чиққан турли чиқиндиларни дўкон олдига тўплаб келган. Шамолда уларнинг ҳар томонга ёйилиши, олиб кетувчилар учун қийинчилик туғдириши ҳеч кимнинг парвойи­га ҳам келмаган.

ЎЭП Тошкент вилоят партия ташкилоти ходимлари томонидан тадбиркорга бир неча бор огоҳлантириш берилганига қарамай, бу масала эътиборсиз қолдирилган.

Ҳар ким ўз иш жойини озода тутиши унинг маданияти, тарбиясидан дарак беради. Бу тадбиркорнинг эса шахсий дўкони атрофини ободонлаштириш бошқармаси ишчилари ҳар куни анчагина вақт саврфлаб тозалаб кетиши ҳам ҳамиятига тегмаган.

Куни кеча партия ходимлари ушбу жойга бориб, яна бир бор ўрганиш олиб боришди. Ҳолат ўша-ўша.

Дўкон атрофи ободонлаштириш бошқармаси ишчилари томонидан яна бир бор тозаланди. Дўкондан фақатгина даромад топиб, чиқинди қутиси олишга «қурби етмаётган» беэътибор тадбиркорга эса экоинспекторлар томонидан маъмурий баённома расмишлаштирилиб, қонунда белгиланган тарзда чора кўрилди.

 

Нигорахон ИБРАГИМОВА




Ўхшаш мақолалар

Бекобод:  транспорт ва саноат тараққиётида  янги босқич

Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич

🕔13:29, 20.07.2026 ✔42

Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.

Батафсил
«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

🕔13:28, 20.07.2026 ✔40

Абдушукур ҲАМЗАЕВ:

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:

Батафсил
Ўзбекистон  футболчилари –  экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

🕔11:22, 30.06.2026 ✔97

Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Бекобод:  транспорт ва саноат тараққиётида  янги босқич

    Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич

    Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.

    ✔ 42    🕔 13:29, 20.07.2026
  • «Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

    «Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

    Абдушукур ҲАМЗАЕВ:

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:

    ✔ 40    🕔 13:28, 20.07.2026
  • Ўзбекистон  футболчилари –  экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

    Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

    Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.

    ✔ 97    🕔 11:22, 30.06.2026
  • Асрлар соясидаги  ҳаёт

    Асрлар соясидаги ҳаёт

    Фарғона водийси нафақат ҳосилдор тупроғи, балки табиатсевар инсонлари билан ҳам қадрлидир. Бу юртда дарахтни оддий ўсимлик эмас, балки ҳаётнинг нафаси, авлодлар хотираси деб билувчи одамлар кўп.

    ✔ 171    🕔 16:43, 04.06.2026
  • Парвозларнинг метеорологик  хавфсизлиги таъминланади

    Парвозларнинг метеорологик хавфсизлиги таъминланади

    Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

    ✔ 209    🕔 15:55, 21.05.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар