Давр нафаси      Бош саҳифа

Ўзбекистон-Туркия: Қишлоқ ва ўрмон хўжаликлари соҳасида ўзаро ҳамкорликнинг юксак намунаси

Тарих ва бугунги кун турк-ўзбек халқлари нафақат этник келиб чиқиши жиҳатидан, балки руҳиятига кўра ҳам ҳақиқий қардош халқлар эканига яққол гувоҳлик беради. Бу икки қардош халқ тарихий тараққиётнинг барча эврилишларига қарамасдан зарур ислоҳотларни амалга оширган ҳолда ўз миллий давлатчилигини матонат ва меҳнатсеварлик билан мустаҳкамлаб келмоқда.

Ўзбекистон-Туркия:  Қишлоқ ва ўрмон хўжаликлари соҳасида  ўзаро ҳамкорликнинг  юксак намунаси

Жорий йил 5-6 июнь кунлари давлатимиз раҳбарининг Туркия давлатига расмий ташрифи икки туркий ҳалқнинг қардошлик ва дўстлик ҳамкорлигини яна бир бор тарих зарварақларига муҳрлади.

Ташриф мобайнида Стратегик ҳамкорлик кенгашининг учинчи йиғилишида Кенг қамровли стратегик шерикликни чуқурлаштириш тўғрисида қўшма декларация имзоланди. Бундан ташқари, икки мамлакат раҳбарлари ҳузурида кўп қиррали шерикликнинг кўп­лаб соҳаларини қамраб олган 19 та ҳужжат имзоланди.

Имзоланган ҳужжатлар орасида қишлоқ ва ўрмон хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик муҳим йўналишлардан бири ҳисобланади.

Маълумки, 2021 йилда Ўзбекистон ва Туркиянинг қишлоқ хўжалиги вазирлик идораларининг ўзбек-турк учрашувларида қишлоқ хўжалиги соҳасидаги техник-илмий ва иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги икки томонлама битим доирасида ўсимликшунослик, ўсимликлар карантини ва ҳимояси, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва аквакултура, қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари, қишлоқ жойларини ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги таълими соҳасидаги ҳамкорлик ва бошқа йўналишларнинг ҳамкорлик истиқболлари белгилаб олинган эди. Унга асосан бугунги кунда илмий ва агротаълим соҳасидаги ҳамкорлик ўз самарасини бермоқда.

Туркия халқаро ҳамкорлик агентлиги – ТИКА кўмаги остида Ўзбекис­тонда сабзавот, полиз экинлари ва картошкачилик илмий-тадқиқот институти қошида қишлоқ хўжалиги бўйича ўқув маркази ташкил этилди.

Ўқув маркази туркиялик мутахассислар иштирокида ўзбекистонлик фермер ва сабзавот етиштирувчиларни тайёрлаш учун барча зарур офис ускуналари билан тўлиқ жихозланган.

Тошкент давлат аграр университети Туркиянинг етакчи университетлари билан яқин алоқалар ўрнатди ва ўзаро англашув меморандумлари имзоланди. Илм-фан ривожи йўлида мустакам ва ишонч­ли ҳамкорлик йўлга қўйилди.

Эътироф этиш жоиз, сўнгги йилларда мамлакатимиз аҳоли пунктларини кўкаламзорлаштириш, дарахт ва буталарни муҳофаза қилиш ҳамда яшил майдонларни кенгайтириш ишларига давлат сиёсати даражасида эътибор қаратилмоқда. Ушбу ишларда Туркиянинг ўрмон хўжалиги тажрибаларидан кенг фойдаланиш борасида ҳам имкониятлар яратилмоқда. Бу ўз навбатида Оролбўйи ҳудудида яшил қопламалар барпо этиш жараёнларига ҳам қўл келмоқда.

Мазкур ташриф давомида имзоланган ҳужжатлар ва эришилган келишувлар икки давлат муносабатларини юқори даражага олиб чиқади ва мамлакатимиз манфаатлари учун хизмат қилади.

 

Муқаддас ТИРКАШЕВА,

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,

ЎЭП фракцияси аъзоси




Ўхшаш мақолалар

Тошкент – Самарқанд янги автомобиль йўли қурилишига старт берилди

Тошкент – Самарқанд янги автомобиль йўли қурилишига старт берилди

🕔15:23, 23.07.2026 ✔3

Ўзбекистон тарихидаги илк «яшил» ва инновацион йўл

Президент Шавкат Мирзиёев 22 июль куни Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманига ташриф буюриб, Тошкент – Самарқанд йўналишидаги пуллик муқобил автомобиль йўли қурилишига тамал тоши қўйди.

Батафсил
Экология кодекси:  Келажак авлод олдидаги масъулиятимизнинг  ҳуқуқий  асоси зарур

Экология кодекси: Келажак авлод олдидаги масъулиятимизнинг ҳуқуқий асоси зарур

🕔13:31, 20.07.2026 ✔67

Айни пайтда Ўзбекистон Респуб­ликаси Экология кодекси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган. Зотан, бугун мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш, атроф-муҳитни асраш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланган. Шу боис, янги кодекс лойиҳаси жамиятимизда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Батафсил
2030 йилгача  асосий мақсад: Чўлланишга қарши курашиш ва  «яшил шаҳар»  бунёд этиш  Ушбу масала Президент ҳузурида муҳокама этилди

2030 йилгача асосий мақсад: Чўлланишга қарши курашиш ва «яшил шаҳар» бунёд этиш Ушбу масала Президент ҳузурида муҳокама этилди

🕔15:58, 09.07.2026 ✔193

Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев чўлланишга қарши курашиш ва чўл иқтисодиётини ривожлантириш, шунингдек, шаҳарларда «яшил шаҳар» тамойилларини жорий этиш юзасидан таклифлар тақдимоти билан танишди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар