Экоолам      Бош саҳифа

Қишлоқ хўжалиги кооперативи ердан унумли фойдаланишга, деҳқонни бой қилишга асосланади

Кейинги йилларда мамлакатимизда 260 минг гектар ер майдонларида янги деҳқон хўжаликлари ташкил этилди. Улар томонидан етиштирилган маҳсулотларни ташиш, саралаш, сақлаш, қайта ишлаш, ички ва ташқи бозорда сотишни енгиллаштириш учун қишлоқ хўжалиги кооперативлари имкониятларидан янада самарали фойдаланиш зарурати юзага келмоқда.

Қишлоқ хўжалиги кооперативи ердан унумли фойдаланишга, деҳқонни бой  қилишга асосланади

Қишлоқ хўжалигида кооператив муносабатларни бевосита тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тарқоқлиги, турли қонунчилик ҳужжатларида мавжуд нормаларни амалиётда қўллаш қийинчилиги соҳада кооператив муносабатларни тартибга солишнинг унификациялаштирилган ҳуқуқий асосини яратиш лозимлигини кўрсатди.

Шу боисдан жорий йилнинг 8 июль куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилишида «Қишлоқ хўжалиги кооперативи тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Мазкур қонун лойиҳаси қишлоқ хўжалиги кооперативини ташкил этиш, кооперативга аъзолик, унинг фаолиятини амалга ошириш, назорат қилиш, бошқариш, қайта ташкил этиш ва тугатиш соҳасидаги ҳамда мулкий муносабатларни тартибга солиш мақсадида ишлаб чиқилган.

– Қонун лойиҳаси билан қишлоқ хўжалиги кооперативларини ташкил этиш, кооператив аъзолигига қабул қилиш, назорат қилиш, ташқи аудит, бошқариш, қайта ташкил этиш ва тугатиш давлат ва кооперативлар ўртасидаги ҳамда мулкий муносабатларни тартибга солиш масалалари белгиланмоқда, – дейди фракция аъзоси Равшанбек Бегматов. – Мазкур қонун Ўзбекистон Экологик партиясининг сайловолди дастурларига ҳамоҳанг, унинг қабул қилиниши мамлакатимизда қишлоқ хўжалигида замонавий кооператив муносабатларини тартибга солиш, уларнинг ҳуқуқий кафолатини яратиш, бозор механизмларини жорий этиш, эркин рақобат муҳитини шакллантириш, мавжуд табиий ресурслардан тўғри фойдаланишга хизмат қилади.

Муҳокамалар давомида фракция аъзолари томонидан қонун лойиҳасини такомиллаштириш юзасидан тегишли таклифлар берилиб, концептуал жиҳатдан қўллаб-қувватланди.




Ўхшаш мақолалар

Экологик муаммо – миллат генофонди саломатлиги билан боғлиқ  жиддий   масала

Экологик муаммо – миллат генофонди саломатлиги билан боғлиқ жиддий  масала

🕔15:13, 23.07.2026 ✔5

Бугунги суҳбатдошимиз – шифокорликдан парламентгача бўлган фаолият йўлини босиб ўтган, Ўзбекистон Экологик партиясидан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ноиба ИНОЯТОВА.

Батафсил
Тоза сув – хавфсиз озиқ-овқат ва инсон саломатлиги гарови

Тоза сув – хавфсиз озиқ-овқат ва инсон саломатлиги гарови

🕔15:10, 23.07.2026 ✔5

«Oila va TABIAT» газетасининг 2026 йил 9 июлдаги 28-сонида «Чирчиқ ва Қорадарёдан тутиладиган балиқларда микропластик аниқланди» сарлавҳаси остида долзарб мақола чоп этилди.

Батафсил
Германия  «Яшиллар» партияси:  Табиатни асраш йўлида  пешқадам

Германия «Яшиллар» партияси: Табиатни асраш йўлида пешқадам

🕔15:07, 23.07.2026 ✔3

Германияда яшил сиёсат ғояларига алоҳида урғу берадиган «Яшиллар» партияси 1980 йил январдан буён фаолият юритиб келади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар