Экоолам      Бош саҳифа

Иқлим ўзгариши сайёра шаклини ўзгартириб, куннинг узунлигини оширди

Олимлар иқлим ўзгариши кун узунлигини қандай ўзгартираётганини аниқлашди.

Иқлим ўзгариши сайёра шаклини ўзгартириб,  куннинг узунлигини оширди

Глобал исиш натижасида юзага келган қутб музликларининг эриши Ернинг айланиш тезлигини ўзгартириб, кун узунлигини оширмоқда. Бу ҳақда СNNдан иқтибос келтирган ҳолда АҚШнинг Proceedings of the National Academy of Sciences (PNAS) илмий журналида айтилмоқда.

Олимлар тушунтиришича, куннинг узайи­ши унчалик ҳам сезиларли эмас – кунига бир неча миллисекунд. Бироқ, уларнинг таъкидлашича, бугунги юқори технологияли дунёда улар одамлар таянадиган ҳисоб­лаш тизимларига, жумладан, GPSга муҳим таъсир кўрсатмоқда.

СNN берган маълумотларга кўра, бундай ўзгаришлар инсоннинг табиатга улкан таъсирини ифодалайди. НАСА Илмий-тадқиқотлар маркази геофизик мутахассиси ва ҳисобот муаллифи Сурендра Адҳикари буни «давом этаётган иқлим ўзгаришининг жиддийлигидан далолат» деб атади.

Мутахассислар 1900 йилдан 2100 йилгача бўлган 200 йиллик даврни таҳлил қилиб, шундай хулосага келишди. Улар иқлим ўзгариши ўтмишда кун узунлигига қандай таъсир қилганини тушуниш ва келажакда унинг ролини башорат қилиш учун кузатув маълумотлари ва иқлим моделларидан фойдалангани айтилган.

«Агар сайёрани иситувчи ифлосланиш ўсишда давом этса, океанлар исиши ва Гренландия ва Антарктидада муз йўқотилиши тезлашса, ўзгариш тезлиги ҳам кескин ошади», – дейилади ҳисоботда.

Олимларнинг огоҳлантиришича, агар дунё углеводород эмиссияси ва иқлим ўзгаришларини жиловлай олмаса, асрнинг охирига келиб кун узунлиги 2,62 миллисекундга ортиб, Ойнинг табиий таъсиридан ошиб кетиши мумкин.

Бу ўзгаришлар инсон саломатлигига ҳам таъсир ўтказмай қолмайди.

Март ойида «The Lancet» илмий журналида иқлим ўзгариши ва глобал исиш туфайли неврологик ва психиатрик касалликлар, жумладан деманс, депрессия ва инсульт кучайиши мумкинлиги ҳақида мақола чоп этилган эди.

Тадқиқотчилар 2050 йилга бориб дунёда 50 ёшгача бўлган неврологик касалликларга чалинганлар сони сезиларли даражада ошиши мумкинлигидан хавотирда. Бу инсон миясининг иқлим ўзгариши ва ифлосланиш каби турли стресс омилларига тобора кўпроқ дучор бўлиши билан боғлиқдир.

 

Камолиддин РЎЗИМАТОВ




Ўхшаш мақолалар

Депутат:  «Одамлар яхши  яшаши учун  ҳаракатдан тўхтамаслигимиз шарт»

Депутат: «Одамлар яхши яшаши учун ҳаракатдан тўхтамаслигимиз шарт»

🕔10:19, 10.09.2026 ✔16

Дилдора Амирқулова – халқ депутатлари Қарши туман Кенгашининг 17-«Кожор» сайлов округидан Ўзбекистон Экологик партияси вакили сифатида сайланган депутат.

Батафсил
БМТ: деградацияга учраган ерларни тиклаш учун йилига  355 миллиард  доллар керак

БМТ: деградацияга учраган ерларни тиклаш учун йилига 355 миллиард доллар керак

🕔10:18, 10.09.2026 ✔20

2030 йилга бориб ерларни тиклаш бўйича глобал мажбуриятларни бажариш учун ҳар йили 355 миллиард доллар керак бўлади. Бу ҳақда БМТ хабар берди.

Батафсил
Депутат ташаббуси  билан 20 та янги  иш ўрни

Депутат ташаббуси билан 20 та янги иш ўрни

🕔16:29, 04.09.2026 ✔86

Маҳалла обод бўлса, одамларнинг ҳам кўнг­ли тўқ. Уйда дастурхон тўкин, оилада иш ва даромад бўлса, эртанги кунга ишонч ҳам ортади.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар