Жараён      Бош саҳифа

Энди ҳар бир ҳудуднинг экологик паспорти бор

«Биз шаҳарларимизнинг барқарорлик бўйича рақобатлашишини таъминлаш, юқори экологик стандартларга эришиш тарафдоримиз.

Энди ҳар бир ҳудуднинг  экологик  паспорти бор

Атроф-муҳит бўйича бош режалар ва рейтингларнинг аҳамияти шундан иборатки, экологик кўрсаткичлар шаҳар ривож­ланишини баҳолашда асосий кўрсаткичлар ва асосий мезонларга айланиши керак. Бундай ташаббуслар орқали биз фуқароларимизнинг соғлом келажагини таъминлаш, Ўзбекистоннинг табиий бойликларини асраб-авайлаш имкониятига эга бўламиз».

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимовнинг ушбу мурожаати ҳар бир юртдошимизни ўзи яшаб турган ҳудуд экологияси мусаффолигини таъминлашга, табиатини асраб-авайлашга ундайди.

Вазирнинг мурожаати Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Иқлим ўзгариши миллий маркази томонидан ташкил этилган матбуот анжуманида янгради. Тадбирда халқаро ташкилотлар, вазирлик ва идоралар раҳбарлари ва вакиллари, жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари иштирок этди.

Унда илк бор «Uzbekistans’s Green Cities Rating» – Ўзбекистоннинг 14 та маъмурий маркази экологик барқарорлик рейтинги тақдим этилди.

Анжуман давомида шаҳарларнинг биринчи экологик «мастер-режа»лари тақдимоти бўлиб ўтди. Тажриба сифатида танлаб олинган Бухоро ва Самарқанд учун экологик «мастер-режа»лар ишлаб чиқилди. Ўзбекис­тондаги илк экологик «мастер режа»лар Иқлим ўзгариши миллий маркази томонидан тажриба-синов шаҳарларининг ҳокимликлари ҳамда Экология вазирлигининг вилоят бош­қармалари билан ҳамкорликда тайёрланди. Ҳужжатлар шаҳарлар инфратузилмасини ва ҳудудий режалаштиришни такомиллаштириш, энергия самарадорлигини ошириш ҳамда атроф-муҳит ва табиий ресурсларга салбий таъсирларни камайтириш бўйича шаҳар маъмуриятлари учун чора-тадбирлар режасига айланади.

Маълумки, Ўзбекистонда «Green City Index» методологияси ҳаво сифати, ердан фойдаланиш, сув истеъмоли, транспорт, энергия, чиқиндилар ва санитария каби 7 гуруҳ кўрсаткичини ўз ичига олади. Кўрсаткичларнинг деярли ярми миқдорий бўлиб, расмий маълумотларга асосланган, қайта ишлаш даражаси ва ифлослантирувчи моддалар концентрацияси шулар жумласидандир. Шаҳарнинг экологик сиёсатини баҳолаш сифат кўрсаткичлари ҳисобланади. Шаҳарлар умумий рейтинг ва ҳар бир тоифадаги индивидуал рейтинглар асосида баҳоланади.

– Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 31 майдаги тегишли қарорида республиканинг барча йирик шаҳар ва туманлари экологик паспортларини яратиш, бу борадаги ишларни рейтингни шакллантириш йўли билан баҳолаш, шунингдек, экологик паспортларни ишлаб чиқиш белгилаб берилган, – дейди Иқлим ўзгариши миллий маркази сектор мудири Халилулла Шеримбетов. – Шунга кўра, 10 та компонентдан келиб чиқиб, 30 та кўрсаткич асосида ҳудудларнинг экологик паспортлари ва рейтинглари ишлаб чиқилди. Алоҳида айтиш керакки, экологик бош режа 2030 йилга мўлжалланган экологик дастур бўлиб, унда вилоят ва шаҳарларда қандай экологик муаммолар мавжудлиги қайд этилиб, уларни ҳал этиш бўйича тавсиялар берилган.

Матбуот анжумани якунида вазир маслаҳатчиси, Иқлим ўзгариши миллий маркази директори Суна Парк «https://greencities.uz/» онлайн платформасини тақдим этди. Ушбу сайтга ташриф буюрган ҳар бир фойдаланувчи ўз шаҳри рейтингда қайси ўринни эгаллашини билиши, экологик паспортлари ва бош режалари билан танишиши, шунингдек, Ўзбекистон шаҳарларида экологик барқарорликни яхшилаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар тўғрисида долзарб, батафсил маълумотларни олиши мумкин.

 

Шаҳруза САТТОРОВА




Ўхшаш мақолалар

Бекобод:  транспорт ва саноат тараққиётида  янги босқич

Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич

🕔13:29, 20.07.2026 ✔42

Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.

Батафсил
«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

🕔13:28, 20.07.2026 ✔40

Абдушукур ҲАМЗАЕВ:

Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:

Батафсил
Ўзбекистон  футболчилари –  экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

🕔11:22, 30.06.2026 ✔97

Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Бекобод:  транспорт ва саноат тараққиётида  янги босқич

    Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич

    Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.

    ✔ 42    🕔 13:29, 20.07.2026
  • «Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

    «Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»

    Абдушукур ҲАМЗАЕВ:

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:

    ✔ 40    🕔 13:28, 20.07.2026
  • Ўзбекистон  футболчилари –  экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

    Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда

    Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.

    ✔ 97    🕔 11:22, 30.06.2026
  • Асрлар соясидаги  ҳаёт

    Асрлар соясидаги ҳаёт

    Фарғона водийси нафақат ҳосилдор тупроғи, балки табиатсевар инсонлари билан ҳам қадрлидир. Бу юртда дарахтни оддий ўсимлик эмас, балки ҳаётнинг нафаси, авлодлар хотираси деб билувчи одамлар кўп.

    ✔ 171    🕔 16:43, 04.06.2026
  • Парвозларнинг метеорологик  хавфсизлиги таъминланади

    Парвозларнинг метеорологик хавфсизлиги таъминланади

    Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология хизмати инфратузилмасини ривожлантириш ва мониторинг қилиш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқаро авиацияси ҳаво кемалари парвозларининг хавфсизлигини метеорологик таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

    ✔ 209    🕔 15:55, 21.05.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар