Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Пикник зоналарни ташкил қилиш вақти келди

Ёзнинг жазирама кунларида дам олиш масканлари, чўмилиш жойлари, сув ҳавзалари, салқин тоғ ёнбағрларига бориш кимга ҳам ёқмайди дейсиз.

Пикник зоналарни ташкил қилиш  вақти келди

Сўнги вақтларда бу каби манзиллар гавжумлашиб, иссиқ ва дим шаҳарда ҳафта давомида ишлаган, тирбандлик ва шовқиндан чарчаган одамлар учун муҳим ва зурур манзилга айланмоқда. Очиқ майдонда ўтириб, табиат қўйнида, тоза ҳаводан баҳра олиш чарчоқларингизни чиқариб юборади, яхши кайфиятда ортга қайтасиз.

Аммо... ён-атрофга қараб, табиат ҳам бундан мамнун, деб бўлмайди. Бу ҳордиғимиз атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатади. Нега дейсизми?

Биринчидан, кўпчилик тоғ ёнбағрига, адирга, сув ҳавзасига бориб, ўша жойда пикник қилади. Табиийки, таом тайёрлашади, еб-ичишади ва чиқиндилар ҳосил бўлади. Мазкур чиқиндиларни йиғиб, қайтариб олиб кетадиганлардан кўра табиат қўйнида қолдирадиганлар кўпроқ, афсуски.

Иккинчидан, асосий таомномада кўмир ёқиб, кабоб тайёрлаш бўлса, қўшимчасига ўтин ёқиб, ош ёки қозонкабоб қилиш, бу эса ёнғин хавфини юзага келтиради, қолаверса, тутун ҳавонинг ифлосланишига сабаб бўлади.

Шунингдек, дарахтлар, буталар ва ўт-ўланларга (улар орасида ноёб гиёҳ ва гул турлари ҳам бор) шикаст етиши, синдириш, босиш, узиш каби қатор ҳолатлар ҳам кузатилади. Энг муҳими, мумкин бўлмаган жойда чўмилиш чўкиш, эҳтиётсизлик сабаб қияликдан, тоғли жойлардан йиқилиш каби ҳаёт учун хавфли оқибатларга ҳам олиб келиши мумкин.

 

Қандай таклиф бор?

Бу гаплардан сўнг «Хўш, нима қилиш керак, энди дам ҳам олмайликми?» деган савол туғилиши табиий. Албатта, бундай фикрдан йироқмиз. Шунчаки, пикник ва тоғли жойларда эркин дам олишни ҳам бироз тартибга солиш тарафдоримиз.

Аввало, тоғ тизмалари, сув ҳавзалари, масалан, Чорвоқ, Чимён, Амирсой, Билдирсой, Сўқоқ каби пойтахтга яқин тоғли жойларда махсус пикник зоналарни ташкил қилиш ва бу аҳоли учун имкон қадар бепул бўлишини таъминлаш лозим. Мазкур зоналарда пикник учун барча шароит яратилиши, хавфсизлик таъминланиши, тозаликка эътибор қаратилиши ва, асосийси, таом тайёрлаш учун алоҳида жойлар ташкил этилган бўлиши шарт.

Пикник зонада тартиб-қоида ишлаб чиқилиши ва унга амал қилмаганларга жарима қўлланилиши лозим. Энг муҳими, аҳоли учун барча шароит яратилиши лозим. Шу орқали табиатнинг табиий гўзаллиги сақлаб қолинса, айни муддао-ку.

Қолаверса, дуч келган жойда пикник қилишга йўл қўймаслик ҳам аҳоли саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлайди, ҳам табиатни асрашда муҳим қадам бўлади. Бу борада хориж тажрибасини ўрганиш мақсадга мувофиқдир.

 

Жаҳон тажрибаси

Масалан, Японияда исталган жойда пикник қилиб, таом тайёрлай олмайсиз. Айниқса, барбекю қилмоқчи бўлсангиз, фақат шахсий ерларда, қўшниларни безовта қилмаган ҳолда амалга оширишингиз мумкин. Оммавий боғларда эса тартибсизлик ва зарарнинг олдини олиш учун «Оммавий боғлар тўғрисида»ги қонунга биноан барбекю қилиш тақиқланади. Баъзи боғлар ва жамоат яшил ҳудудларида истисно тариқасида барбекю учун кўрсаткичли жойларни топасиз.

Хитойда эса парклар жуда кўп, улар дам олиш, сайр қилиш ва пикник учун мос келади, бироқ олов ёқиш ва таом тайёрлаш мутлақо ман этилади.

Германияда Яшил майдонлар департаменти томонидан тартибга солинган қоидаларга мувофиқ, барбекю қилмоқчи бўлган жойи­нгиздаги белгиларга эътибор беришингиз лозим. Паркда барбекю қолдиқларини, чиқиндиларини қолдириш тақиқланади, уни ўзингиз билан қайтариб олиб кетишингиз шарт. Бундан ташқари, ўт ёки ерга тўғридан-тўғри кўмир ёки ёғоч олов ёқиш, ҳатто панжара қилиш учун чуқур қазиш мумкин эмас. Германия боғларида гулхан ёқиш тақиқланади. Боғ ҳудудида ҳеч қандай шох ёки новдаларни йиғиш мумкин эмас. Оловни кучайтирадиган тез алангаланувчи суюқлик­ларни (спиртли ичимликлар, бензин ёки шунга ўхшаш моддалар) ишлатиш ман этилади. Қоидаларга амал қилмаслик жарима қўлланилишига сабаб бўлади.

Масалан, белгиланган жойлардан бошқа жойда барбекю ўрнатган киши жаримага тортилади. Кичикроқ ҳуқуқбузарликлар учун 20 евро, агар сиз панжара қилиш учун чуқур қазсангиз ёки табиатга шунга ўхшаш зарар етказсангиз, 5000 еврогача жаримага тортиласиз.

Кўриб турганингиздек, табиат гўзаллигидан баҳра олиш ортидан унга зарар келтирмаслик учун биз ҳам махсус таом тайёрлаш жойларини ташкил қилишимиз, пикник зоналарни белгилаб олишимиз ва аҳолига қулайлик яратган ҳолда, тегишли тартиб-қоидаларни ишлаб чиқишимиз шарт. Ана шундагина тоғларнинг виқори, ўрмонларнинг яшиллиги, боғларнинг гўзаллигини асраб қолган, уларга ва у ердаги табиат оламига камроқ зарар келтирган бўламиз.

 

Муҳаммадсолиҳ МУРАТХАНОВ,

ЎЭП Яккасарой туман кенгаши раиси




Ўхшаш мақолалар

Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔69

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔62

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
«Матонат  мадҳияси»

«Матонат мадҳияси»

🕔09:15, 08.05.2026 ✔216

Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 69    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 62    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 216    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 387    🕔 08:53, 23.04.2026
  • Еган оғиз уялишимас,  қўрқиши керак:  қонунчиликдаги  кескин  ўзгаришлар

    Еган оғиз уялишимас, қўрқиши керак: қонунчиликдаги кескин ўзгаришлар

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида коррупцияга чек қўйиш ва аҳолининг ижтимоий ҳимоясини кучайтиришга қаратилган бир қатор муҳим қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида бўлди. Депутатлар томонидан кўриб чиқилган янги тартиблар нафақат жазо чораларини қатъийлаштириш, балки фуқаролар учун давлат хизматларини соддалаштиришни ҳам кўзда тутади.

    ✔ 473    🕔 18:03, 16.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар